Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet57/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Ихтиёрий хабар қилиш деганда, айбдорнинг ўз ихтиёрига кўра ва ҳеч кимнинг мажбурлашисиз хабар қилиши тушунилади. Бу ҳолда айбдор ўзининг чет эл давлати ёки ташкилоти билан ҳамкорлигини давом эттиришнинг реаллигини ва ҳеч қандай сал­бий оқибатларга олиб келмаслигини англаб етади. Агарда айбдор ўзининг ҳамкорлиги тўғрисида ушлаб олиш жараёнида ёки бошқа турдаги ташқи таъсир натижасида (масалан, Миллий хавфсизлик хизмати тергови натижасида) хабар берса, бу ихтиёрий хабар бе­риш деб ҳисобланмайди.
Хабар беришнинг ихтиёрийлиги айбни бўйнига олиш тўғрис­ида бориб арз қилишни назарда тутмайди, лекин буни истисно ҳам қилмайди. Бу ҳолатда жиноятнинг содир қилиниши тўғрис­ида ҳокимият органларига хабар беришнинг ўзи (шу жумладан бевосита алоқа қилиш) етарлидир. Бунда ҳокимият органи де­ганда, нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, балки барча ҳокимият органлари тушунилади.
Зарар етказилмаганлиги ЖК 157-моддаси 2-қисмида назарда тутилган рағбатлантирувчи норманинг мажбурий шарти ҳисобла­нади.
Зарар етказилмаганлиги деганда, айбдорнинг ўз ҳамкорлиги тўғрисида ўз вақтида ҳабар бериши, яъни бу ишни ҳокимият ор­ганлари Ўзбекистон манфаатларига зарар етказилишининг ол­дини олиши учун етарли муддатга эга бўладиган тарзда амалга оширилиши керак. Объектив равишда бундай хабар айбдорнинг жиноятни оғир оқибатлари келиб чиқишининг олдини олишга онгли равишда ёрдам беришини англатади.
13. ЖК 157-моддаси 3-қисмида бошқа рағбатлантирувчи норма мустаҳкамланган бўлиб, бу нормалар орқали айбдор қуйидаги шартларга риоя қилса, давлатга хоинлик қилиниши на­тижасида келиб чиқадиган оғир оқибатлар даражаси пасайиб, оқибатда айбдор жазодан озод қилиниши мумкин:
¨ содир қилинган жиноят тўғрисида ихтиёрий хабар бериш;
¨ жиноятнинг очилишига фаол ёрдам бериш;
¨ бунинг натижасида давлат учун келиб чиқиши мумкин бўлган оғир оқибатларнинг олдини олиш.
(Ихтиёрийлик тушунчаси тўғрисида бундан олдинги банга қаранг.)
Жиноятнинг очилишига фаол ёрдам бериш деганда, айб­дорнинг қилмиш содир қилиниши тўғрисида унга маълум бўлган шарт-шароитлар ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган­ларга ихтиёрий ва ўз вақтида хабар бериши, Ўзбекистон Респуб­ликасига қарши айбдорга маълум бўлган бошқа шахслар (ишти­рокчилар, ташкилотчилар ва ҳоказолар) томонидан жиноят содир қилинишининг олдини олишда, учрашув ўтказиладиган ва кон­спиратив квартираларни аниқлашда ва бошқаларда кўмаклашиши тушунилади.
Ушбу рағбатлантирувчи норманинг зарурий шарти оқибат, яъни давлат учун оғир оқибатлар келиб чиқишининг олдини олиш ҳисобланади.
Оғир оқибат сифатида давлатнинг ҳаёти учун муҳим манфаатла­рига жиддий зарар етказилиш тушунилади. Хусусан, экологик фалокат, чет эл разведкасининг тармоқланган агентурасининг мавжуд бўлиши, коммуникация тизимларининг бузилиши, қу­ролли тўқнашувнинг келиб чиқиши, одамларнинг оммавий қири­лиши ва бошқалар оғир оқибат деб топилади.
Таъкидлаш жоизки, ЖК 157-моддаси 3-қисмининг ўзига хос томони шундаки, унга кўра чет эл давлати билан ҳамкорлик қил­ган айбдор шахс, ЖК 157-моддаси 3-қисмида назарда тутилган шартларга риоя қилганда жиноий жавобгарликка тортилади, унга суд томонидан жазо тайинланади, лекин у жазони ўташдан озод қилинади.
158 - м о д д а. Ўзбекистон Республикаси
Президентига тажовуз қилиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳаётига тажовуз қилиш -
ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўзбекситон Республикаси Президенти баданига қасддан ши­каст етказиш -
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентини омма олдида ҳақо­ратлаш ёки унга туҳмат қилиш, шунингдек, матбуот ёки бошқа оммавий ахборот воситаларидан фойдаланган ҳолда уни ҳақо­ратлаш ёки унга туҳмат қилиш -
уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача қамоқ ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Республика ҳаётида алоҳида ўрин эгаллайди. Чунки у нафақат шахс, балки биринчи ўринда давлат бошлиғидир (Конституциянинг 89-мод­даси). Президент Ўзбекистон Республикаси ижроия ҳокимияти­нинг бошлиғи, Олий Бош қўмондони, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, Конституция ва қонунларга риоя этилиши­нинг кафилидир. Президентга тажовуз қилиш Ўзбекистоннинг давлат тизимига, жамият ҳаётининг барқарорлигига, давлатнинг суверенитети ва хавфсизлигига муҳим зарар етказиши мумкин. Конституциянинг 91-моддасида белгиланганидек, “...Президентнинг шахси дахлсиздир ва қонун билан муҳофаза этилади”. Президентга тажовуз қилиш қандай шаклда амалга оширилмасин, бунинг учун жиноий жавобгарликнинг ўрнатил­иши конституциявий қоидаларга риоя қилинишининг ҳуқуқий кафолатидир.
2. Шарҳланаётган жиноятнинг объекти Ўзбекистон Респуб­ликаси суверенитети, хавфсизлиги, давлат тизими, дав­лат ҳокимияти органларининг нормал фаолият кўрсатиши, Пре­зидентнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари, унинг ҳаёти, соғлиғи, шаъни ва қадр-қиммати, эркин ҳисобланади.
3. Содир қилинган тақдирда жавобгарлиги ЖК 158-моддаси 1-қисмида белгиланган ушбу қилмиш объектив томондан Пре­зидент ҳаётига тажовуз қилишдан иборатдир.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling