Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- қасддан тан жароҳати етказилиши
- Омма олдида ҳақоратлаш
Ҳаётга тажовуз қилиш деганда, Президентни ўлдиришга қаратилган ҳар қандай ҳаракат тушунилиши лозим. Хусусан, тажовуз сифатида ўлдиришга суиқасд қилиш, ўлдириш, баданга оғир шикаст етказиш харакатларини тушиниш лозим.
4. Президентнинг ҳаётига тажовуз қилиш, юзага келган оқибатлардан қатъи назар, ЖК 158-моддаси 1-қисмига кўра тугалланган жиноят деб квалификация қилиниши керак. Объектив жиҳатдан тажовузнинг амалдаги оқибатлари ўлимнинг келиб чиқиши, соғлиққа турли даражадаги оғирликда шикаст етказиш бўлиши мумкин. Тажовуз амалга оширилиб, кутилган натижа келиб чиқмаган ҳолларда соғлиққа умуман зарар етказилмаслиги ҳам мумкин (масалан, айбдор Президент ҳозир бўлган бинони портлатмоқчи бўлса-ю, лекин портлаш амалга ошмаса). Квалификация қилишга таъсир этмаган ҳолда, зарарли оқибатлар келиб чиққан ёки келиб чиқмаганлиги субъектнинг айби даражасини баҳолашда ва жазо тайинлашда инобатга олинади. Ўлим билан қўрқитиш, эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш Президент ҳаётига тажовуз сифатида эмас, балки иш ҳолатларига кўра шахсга нисбатан жиноятлар учун жавобгарликни назарда тутувчи тегишли моддалар билан квалификация қилиниши керак. 5. Президентнинг қариндошлари, оила аъзолари ва яқинларига тажовуз Президентга тажовуз деб ҳисобланмайди. Бундай қилмишлар, тегишли ҳолатлар мавжуд бўлганда, ЖК 97-моддаси 2-қисм “г” банди билан квалификация қилиниши лозим. 6. Ўзбекистон Республикаси Президентига уни эгаллаган лавозимидан келиб чиқиб қасддан тан жароҳати етказилиши шарҳланаётган модданинг иккинчи қисми диспозициясида ўз ифодасини топган. Республика Президентига етказилган шикастнинг оғирлик даражаси турлича (оғир, ўртача оғир, енгил шикаст) бўлиши мумкин, лекин уларнинг барчаси Президент эгаллаган лавозимдан келиб чиқиб етказилган бўлиши керак. Баданга етказилган шикастнинг даражаси квалификацияга таъсир кўрсатмайди, лекин жазо тайинлашда суд томонидан инобатга олиниши керак. ЖК 158-моддаси 2-қисмида жавобгарлиги назарда тутилган қилмиш баданга шикаст етказилган пайтдан эътиборан тугалланган жиноят деб топилади. Башарти айбдор баданга жароҳат етказишга қасд қилган бўлса-ю, айбдорга боғлиқ бўлмаган ҳолда, соғлиққа зарар етмаган бўлса, айбдор ЖК 25-моддасининг 2-қисми ва 158-моддасининг 2-қисми билан Ўзбекистон Республикаси Президенти баданига шикаст етказишга суиқасд қилганлик учун жавобгарликка тортилиши керак. 7. Президент ҳаётига тажовуз қилиш билан қасддан баданига шикаст етказиш ЖК 158-моддаси 2-қисми диспозициясидан келиб чиқиб, субъектив томондан фарқланиши керак. Президент баданига қасддан шикаст етказишда айбдорнинг қасди Президентнинг ўлимига эмас, балки баданига шикаст етказишга қаратилган. Субъектив томоннинг моҳиятига кўра, Президент ҳаётига тажовуз қилиш билан давлат бошлиғининг ўлимига олиб келган қасддан баданга оғир шикаст етказишни фарқлаш лозим (бу тўғрисида ЖК 104-моддасининг шарҳига қаранг). 8. Омма олдида ҳақоратлаш деганда, муайян миқдордаги шахслар олдида Президент фаолиятини унинг шаъни ва қадр-қимматини камситадиган (масалан, митинглар, йиғилишлар, маърузалар ва бошқа жойларда) баҳолаш тушунилади. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling