Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet55/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Ҳудудий дахлсизлик деганда, Ўзбекистон Республикасининг яхлитлиги, ҳудудининг бўлинмаслиги ва чегараларининг бузил­маслиги тушунилади. Бунда ҳудуд деганда, давлат чегаралари миқёсидаги ер, ер ости, сув ва ҳаво ҳудудлари тушунилади.
Мудофаа қобилияти – давлатнинг суверенитети ва ҳудудий дахлсизлигини ташқаридан бўладиган ҳужумдан ҳимоялашни таъминлашга қаратилган сиёсий, иқтисодий, ҳарбий, ижтимоий-маънавий салоҳияти.
Хавфсизлик – шахс, жамият ва давлатнинг ҳаёт учун муҳим манфаатларининг ички ва ташқи таҳдиддан ҳимояланганлик ҳо­лати.
Ҳаёт учун муҳим манфаатлар деганда, ўз навбатида, консти­туциявий тузум, суверенитет, ҳудудий дахлсизлик, сиёсий, ижти­моий-иқтисодий соҳалардаги барқарорлик, мамлакатда қонуний­лик ва ҳуқуқ-тартиботнинг сақланиши, бошқа давлатлар билан тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик таъминланиши ту­шунилади.
Иқтисодиёт (экономика) (юнонча όikos – уй, хўжалик ва nomos - қоида, қонун; биргаликда – хўжалик юритиш қоидалари) – мамлакат халқ хўжалиги ёки унинг бир қисми бўлиб, у инсон­лар томонидан ҳаётни таъминлаш, эҳтиёжларни қондириш мақса­дида меҳнатни қўллаган ҳолда инсон учун зарур бойлик, шарт-шароит ва воситаларни яратишда қўлланадиган восита, объект ва жараёнлар мажмуидир[60]. Иқтисод ўз ичига моддий (саноат, қиш­лоқ хўжалиги, транспорт, савдо ва ҳоказо) ва номоддий (маъри­фат, соғлиқни сақлаш, маданият ва ҳоказо) ишлаб чиқариш соҳа­ларини қамраб олади.
3. Шарҳланаётган модданинг диспозициясида давлатга хоинлик қилишнинг объектив томонини ташкил этувчи қил­мишларнинг тўлиқ рўйхати кўрсатилган:
¨ жосуслик;
¨ давлат сирларини чет эл давлатига етказиш;
¨ Ўзбекистон Республикасига қарши душманлик фаолиятини олиб боришда чет эл давлатига бошқача ёрдам бериш.
Мазкур моддада келтирилган давлатга хоинлик қилиш шакл­ларининг рўйхати тўлиқ бўлиб, уни кенг талқин қилиш мумкин эмас.
4. Жосуслик  Ўзбекистон Республикаси суверенитети, ҳуду­дий дахлсизлиги, хавфсизлиги ва иқтисодиётига зарар етказиши мумкин бўлган давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларни чет эл давлати, ташкилоти ёки уларнинг агентурасига етказиш мақсадида ғайриқонуний равишда ўғирлаш, йиғиш ёки сақлаш, шунингдек, уларни етказиш ҳисобланади.
Жосусликнинг объектив томони ЖК 160-моддасини чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга нисбатан қўллашга доир шарҳда батафсилроқ ёритилган. Агар жосуслик Ўзбекистон Республикаси фуқароси томонидан содир этилган бўлса, бу қил­миш ЖК 157-моддасига кўра давлатга хоинлик сифатида квали­фикация қилинади.
5. Давлат сирларини чет эл давлатига етказиш Ўзбекистон Республикаси фуқароси томонидан унга хизмат юзасидан ёки бошқа шарт-шароитлар (масалан, махсус юридик мақом асосида (судья ўз ваколатларини амалга ошириши жараёнида улар билан танишиш ҳуқуқига эга бўлиш) натижасида маълум бўлган ва дав­лат сирларини ташкил этувчи маълумотларни қасддан маълум қилиш ёки етказиш, чет эл давлати, ташкилоти, уларнинг агенту­раси фойдасига жосуслик қилиш бундан мустасно. Давлат сирла­рини етказиш шуниси билан шахс хизмат (иш) ваколатларидан келиб чиқмаган ҳолда маълумотларни етказадиган ёки етказиш мақсадида сақлайдиган жосусликдан фарқ қилади.
Шарҳланаётган қилмиш предмети давлат сирлари ҳисоблан­ган маълумотлардир.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling