Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


- м о д д а. Ўзбекистон Республикасининг


Download 1.53 Mb.
bet60/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

159 - м о д д а. Ўзбекистон Республикасининг
конститу­циявий тузумига тажовуз қилиш
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги давлат тузумини Конституцияга хилоф тарзда ўзгартиришга, ҳокимиятни босиб олишга ёхуд қонуний равишда сайлаб қўйилган ёки тайинланган ҳокимият вакилларини ҳокимиятдан четлатишга ёхуд Ўзбе­кистон Республикаси ҳудудий яхлитлигини Конституцияга хилоф тарзда бузишга очиқдан-очиқ даъват қилиш, шунингдек, бундай мазмундаги материалларни тарқатиш мақсадида тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш-
энг кам ойлик иш ҳақининг олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.
Ҳокимият конституциявий органларининг қонуний фаолия­тига тўсқинлик қилиш ёки уларни Конституцияда назарда ту­тилмаган параллел ҳокимият тузилмалари билан алмаштири­лишга қаратилган зўравонлик ҳаракатлари, шунингдек, давлат ҳокимияти ваколатли органларининг Ўзбекистон Конституция­сида назарда тутилмаган тартибда тузилган ҳокимият тузил­маларини тарқатиб юбориш тўғрисидаги қарорларини бажар­маслик -
энг кам ойлик иш ҳақининг иккии юз бараваридан олти юз баравари­гача жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қи­лиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда ту­тилган қилмишлар:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаган ҳолда содир этилган бўлса -
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.
Ҳокимиятни босиб олиш ёки Ўзбекистон Республикаси кон­ституциявий тузумини ағдариб ташлаш мақсадида фитна уюштириш -
ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фитна тўғрисида ҳокимият органларига ихтиёрий равишда хабар берган шахс, башарти, кўрилган чоралар натижасида фитнанинг олди олинган бўлса, жазодан озод қилинади.
1. Ўзбекистон Республикаси Контитуциясига мувофиқ, Ўзбе­кистонда давлат ҳокимиятининг ягона манбаи халқ ҳисобланиб, у ўз ваколатларини ўзи ёки вакиллари томонидан сайланган давлат органлари тизими орқали амалга оширади. Давлат ҳокимияти ор­ганлари ташкил топиши ва фаолият кўрсатишининг бирламчи асослари халқ иродасини ифода этувчи Ўзбекистон Республика­сининг Асосий Қонунида белгиланган. Конституция давлат ҳоки­мияти органларини ташкил этиш тартибини, фаолият кўрсатиш­ининг тўхтатилиши ва тугатилиши тартибини белгилайди. Шу­нинг учун мазкур тартибга, давлат органларининг мавжуд тизи­мига ёки улардан бирига тажовуз халқ иродасига тажовуз ҳисоб­ланиб, ўз-ўзидан оғир жиноят сифатида эътироф этилади. Бундан ташқари, конституциявий тузумни ғайриқонуний ўзгартириш жиноятчиликнинг ўсишига, ижтимоий-сиёсий вази­ятнинг оғирлашувига, охир оқибатда жамиятнинг ва унинг ҳар бир алоҳида аъзоси ҳолатининг ёмонлашувига олиб келади. Кон­ституциявий тузумни ғайриқонуний ўзгартиришнинг ижтимоий хавфлилиги ва мазкур турдаги фаолиятни юритишга “қонунга биноан жавобгарликка тортишга асос бўлиши”[62]дан қўрқитиш орқали чек қўйиш шундан келиб чиқади. Мазкур қоидани амалга оширишнинг ҳуқуқий кафолати сифатида Жиноят кодексининг 159-моддаси юзага келади.
2. Жиноятнинг бевосита объекти Ўзбекистон Республикасида мустаҳкамланган конституциявий тузум, давлат ҳокимияти ва унинг органлари фаолиятининг Конституцияда белгиланган тар­тиби, Ўзбекистон ҳудудининг бўлинмаслиги ва дахлсизлиги ҳи­собланади. Факультатив объект эса фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи, мулкнинг турли шакллари, бошқарув тартибидир.
Шарҳланаётган модда доирасида конституциявий тузум де­ганда, ижтимоий-сиёсий муносабатлар мажмуи тушунилиб, улар давлатнинг Конституцияда ва уни ижро қилиш жараёнида қабул қилинган қонунларда белгиланган ички ташкилий элементлари­нинг ўзаро алоқаси ва ўзаро таъсирининг энг мустаҳкам восита­ларини ифодалайди.
Ўзбекистоннинг конституциявий тузуми қуйидагилар билан тавсифланади:
¨ шахс, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини олий қадрият сифа­тида эътироф этиш нуқтаи назаридан келиб чиққан шахс, жамият ва давлат ўртасидаги муносабатлар тизими[63];
¨ давлат ҳокимияти органлари тизими, уларнинг тузилиши, ва­колатлари, ташкил топиш тартиби;
¨ давлатнинг ҳудудий тузилиши.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling