Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Республика мулки
- Муниципал мулкда
- Талон-торож қилишнинг предмети
- Давлат мулки объектлари
Хусусий мулк ҳуқуқи субъектлари жисмоний шахслар, хўжалик ширкатлари ва жамиятлари, кооперативлар ҳамда бошқа тижорат ва нотижорат ташкилотлари ҳисобланади.
Оммавий мулк – бу республика мулки ва маъмурий-ҳудудий тузилмалар мулкидан (муниципал мулк) иборат бўлган давлат мулкидир. Республика мулкига ер, ер ости бойликлари, ҳаво бўшлиғи, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий бойликлар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви республика органларининг мол-мулки, давлат аҳамиятига эга бўлган маданий ва тарихий бойликлар, республика бюджетининг маблағлари, олтин захираси, давлатнинг валюта фонди ва бошқа фондлар республика мулкидир, шунингдек, корхоналар ва бошқа мулкий мажмуалар, ўқув, илмий, илмий-тадқиқот муассасалари ва ташкилотлари, интеллектуал фаолият натижалари, башарти бюджет ёки давлатнинг ўзга маблағлари ҳисобидан яратилган ёки сотиб олинган бўлса- бошқа мулклар киради. Муниципал мулкда давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг мулки, маҳаллий бюджет маблағлари, муниципал уй-жой фонди ва коммунал хўжалик, корхоналар ва бошқа мулкий комплекслар, халқ таълими, маданият, соғлиқни сақлаш муассасалари, шунингдек, бошқа мулклар бўлади. 4. Талон-торож қилишнинг предмети, инсон меҳнати сингмаган бўлса ҳам, моддий ва маънавий қимматга эга, яъни истеъмол қийматига эга предметлар бўлиши мумкин. Талон-торож қилиш предмети моддий борлиқ предмети сингари аниқ хусусиятларга, белгиларга (оғирлиги, сифати, ҳажми ва ҳоказоларга) эга бўлиши керак. Шу муносабат билан электр иссиқлик энергияси, газ, сув, қувирлари талон-торож қилиш жиноятларининг предмети бўлиши мумкин эмас. Бироқ бундай ҳаракатлар бошқа жиноят таркибини: Алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш (ЖК 170-моддаси) ёки Электр, иссиқлик энергияси, газ, сув қуврлардан фойдаланиш қоидаларини бузиш (1852-моддаси) жиноятларида айбли бўлиши мумкин. Шунингдек, интеллектуал меҳнатни ўзлаштириш (плагиат) талон-торож қилишнинг предмети бўла олмайди, бундай ҳаракатлар муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш (ЖК 149-моддаси) жинояти таркибини ташкил қилади. 5. Давлат мулки объектлари – ер, ер ости бойликлари, ўрмонлар талон-торож қилиш предмети бўла олмайди. Бироқ ердан, ер ости бойликларидан фойдаланиш шартлари бузилган ҳолларда ЖК 197-моддаси (ер, ер ости бойликларидан фойдаланиш шартларини ёки уларни муҳофаза қилиш талабларини бузиш) бўйича жавобгарлик юзага келади. 6. Агар ўрмонга шикаст етказилган бўлса, ЖК 198-моддаси (экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларга шикаст етказиш ёки уларни нобуд қилиш) бўйича жавобгарлик вужудга келади. 7. Овчилик, балиқчилик ёки ҳайвонот дунёсининг бошқа турла-рини ушлаш қоидаларини бузиш, ноёб ҳайвонларни тутишнинг белгиланган тартиби ёки шартлари ёхуд ўсимликларнинг дори-дар-мон, озиқ-овқат ва манзарали (декаратив) турларини йиғиш ёки тайёрлаш тартиби бузилган ҳолларда айбдор шахснинг ҳаракатлари ЖК 202-моддаси (ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) бўйича жавобгарликни келтириб чиқаради. 8. Бу объектларга тажовуз, уларга, баҳо, нарх берган инсон меҳнати сингган тақдирдагина, талон-торож қилиш деб ҳисобланади. Масалан, тайёрланган ўрмон ёғочини талон-торож қилиш, питомникларда парвариш қилинган ҳайвонларни талон-торож қилиш, махсус тайёрланган сув ҳавзаларида етиштирилган балиқларни овлаш, балиқчилик хўжаликлари томонидан овланган балиқларни эгаллаб олиш ва ҳоказо. 9. Ўзбошимчалик билан қимматбаҳо металл ва тошларни ер остидан қазиб олиш талон-торож қилишга кирмайди, лекин ЖК 185-моддасида (қимматбаҳо металлар ва тошларни топшириш қоидаларини бузиш) назарда тутилган мустақил жиноятни ташкил қилади. Бироқ, агар қимматбаҳо металл ва тошларни қазиб оладиган корхонанинг ҳудудида қазиб олинган бўлса, бундай ҳаракатлар талон-торож қилиш сифатида квалификация қилиниши лозим. Бундай корхоналар ҳудуди шартли бўлиши мумкин. Бу, одатда, қазиб олиш ишлари олиб бориладиган майдон, тайёрланган майдончалар, траншеялар, яъни қимматбаҳо металлар ёки тошларни қазиб олиш учун тайёрланган жойлар, улар жойлашган жойни разведка қилишдир. 10. Фуқаролик кодексининг 96-моддасига мувофиқ, мулкий ҳуқуқларни белгиланган шаклга ва мажбурий реквизитларга амал қилган ҳолда тасдиқловчи ҳужжатлар қимматли қоғозлар ҳисобланиб, уларни тақдим этган тақдирдагина мазкур ҳуқуқларни амалга ошириш ёки бошқа шахсларга бериш мумкин бўлади. Тақдим қилувчига берилувчи қимматли қоғозлар талон-торож қилиш предмети бўлиши мумкин. Қимматли қоғозларнинг бошқа турлари, айбдорга қимматли қоғозларда белгиланган мулкий ҳуқуқни олиш имкониятини бермаганлиги учун талон-торож қилиш предмети бўла олмайди, Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling