Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet73/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Жиноят предмети бу давлат ёки ҳарбий сирнинг таркибий қисми бўлган ҳужжатлар, ашёлар ва моддалар, маълумотлардир.
Ҳужжат – бу реквизитларга, махфийлик белгисига, махфий­лаштиришни амалга оширувчи давлат ҳокимияти органи, корхо­наси, муассасаси ёки ташкилотининг рўйхатга олиш рақамига, уни сақлашнинг ва у билан ишлаш ҳамда беришнинг махсус тар­тибига эга бўлган ахборотнинг моддий ташувчисидир.
Модда мазмунига кўра, ҳужжатларга матбаа, компьютер тех­никаси ёрдамида ёки қўлда бажарилган матнли ва графикли мате­риаллар (чизмалар, режалар, топографик хариталар, буйруқлар, ахборотномалар, актлар, директивалар, шарҳлар ва ҳоказолар) ҳужжат ҳисобланиб, уларда давлат ёки ҳарбий сирни акс этти­рувчи маълумотлар ифодаланади. Қилмишни квалификация қи­лишда ҳужжатнинг сифат хусусиятлари инобатга олинмайди. Ҳужжатнинг ўқилиши мумкин бўлган ҳолатда, “муомала”да ёки архивда бўлган-бўлмаганлиги, махфий ёки ўта махфий бўлганлиги ва ҳоказолар ҳам аҳамиятга эга эмас. Лекин ушбу ҳо­латлар суд томонидан жазо тайинлашда инобатга олиниши лозим.
Давлат ёки ҳарбий сир ҳисобланган ашёлар ва моддалар – бу кўрсатилган турдаги ахборотни ташувчи турли материаллар ва буюмлардир. Уларга техника ва қуролланишнинг ёпиқ намуна­лари, шифрлар, кодлар, турли материаллар ва бошқалар кирити­лади.
3. Жиноятнинг объектив томони уч таркибли, яъни қуйидаги учта ҳолатнинг мавжуд бўлиши кераклиги шаклида таърифла­нади:
¨ тегишли ҳужжатлар, ашёлар ва моддалар кўринишида бўлган махфий ахборотнинг моддий ташувчилари билан ишлаш қоидаларининг бузилиши;
¨ ушбу ҳужжат, ашё ва моддаларнинг йўқотилиши;
¨ белгиланган қоидаларнинг бузилиши билан ҳужжатларнинг йўқолиши ўртасида сабабий боғланишнинг мавжудлиги.
4. Давлат сири ҳисобланган маълумотларни ташкил этувчи ҳужжатлар, ашёлар ва моддалар билан ишлаш қоидалари Ўзбекистон Республикасининг “Давлат сирларини сақлаш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республи­каси ҳудудида махфий ахборот билан танишишга рухсат бериш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисидаги буйруқлар, йўриқномаларда ва бошқа норматив-ҳуқуқий актларда ўз аксини топган. Ушбу қоидаларнинг бузилганлигини аниқлаш мақсадида тергов-суд органлари айбдорнинг мазкур қоидалар билан олдин­дан таниш бўлган-бўлмаганлигини аниқлашлари лозим.
5. Муомалада бўлиш қоидаларини бузиш давлат ёки ҳарбий сирни ташкил этувчи ҳужжатлар, ашёлар ва моддалар билан ишлаш жараёнида ушбу қоидалардан қисман ёки бутунлай чекиниш тарзида намоён бўлади. Объектив томоннинг бу элементи жиноят предметлари билан кўрсатилмаган жой, вақт ва бошқа ҳолатларда улар билан ишлаш кўринишида ифодаланиши мумкин.
6. Давлат ёки ҳарбий сирни ташкил этувчи ҳужжатлар, ашёлар ёки моддаларнинг йўқотилиши мазкур предметларнинг махсус сақланиш жойида мавжуд эмаслиги ёки улар ишониб топширилган шахснинг рухсатидан қатъи назар, унинг қонуний эгалигидан ғайриқонуний равишда чиқиб кетишидир. Чу­нончи, махфий ахборотни ташкил этувчи ҳужжатнинг сейфдан ёки улар ишониб топширилган шахсдан ўғирланиши йўқотиш ҳисобланади.
Квалификация қилишда йўқотилишнинг муддати (вақтинча­лик ёки доимий хусусиятга эга бўлиши мумкин) аҳамиятга эга эмас. Шу билан бирга ҳужжат, ашё ёки моддалар узоқ бўлмаган муддатга (бир неча дақиқа, соат) чиқиб кетган бўлса, биринчи галда хизмат тергови амалга оширилиб, сўнг унинг натижалари бўйича жиноят ишини қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниши лозим.
Объектив томоннинг элементи сифатида ҳужжат ёки ашёлар­нинг йўқотилганлигини эътироф этишда уларнинг мазмуни билан ёт кишиларнинг таниша олиш имкониятининг мавжудлигини белгилаш керак. Бундай имкониятнинг йўқлиги, мазкур модда моҳиятига кўра, эгаликдан ҳуқуққа зид чиқиб кетишни йўқотиш сифатида квалификация қилишга йўл қўймайди. Масалан, агар шахс ҳужжат билан ишлаш қоидаларини бузиши натижасида ҳужжатдан махсус воситаларни қўллаган ҳолда ҳам кейинчалик ундан фойдаланиш имконияти бўлмайдиган даражада яроқсиз ҳолга келтирса, фойдалилиги нуқтаи назаридан ҳужжат ўзининг хусусиятларини йўқотган бўлса ҳам, модда мазмунига кўра буни йўқотиш деб ҳисоблаш мумкин эмас.
7. Жиноят объектив томонининг зарурий элементи давлат ёки ҳарбий сирни ташкил этувчи ҳужжат, ашё ёки моддалар би­лан муомалада бўлиш қоидаларнинг бузилиши билан уларнинг йўқолиши ўртасидаги сабабий боғланишнинг мавжудлигидир. Агар шахс махфий ҳужжатларни муҳрланмаган сейфда сақласа ва улар сейфни бузиш воситасида ўғирланган бўлса, сабабий боғла­ниш мавжуд бўлмаганлиги сабабли, бу ҳолатда давлат ёки ҳарбий сирни ташкил этувчи ҳужжатларни йўқотиш жиноятининг тар­киби мавжуд бўлмайди.
Давлат ёки ҳарбий сирни ташкил этувчи ҳужжатлар, ашёлар ёки моддалар улар билан муомалада бўлиш қоидаларнинг бузи­лиши сабабига кўра йўқотилган ва улар билан ёт шахслар тани­шиб чиқиши учун реал хавф вужудга келган пайтдан эътиборан жиноят тугалланган ҳисобланади.
8. Жиноятнинг субъектив томони қилмишга эҳтиётсизлик билан муносабатда бўлиш билан ифодаланади (жиноий равишда ўзига ўзи ишониш ёки жиноий бепарволик кўринишида бўлиши мумкин), чунки ушбу ҳолда қоидаларнинг бузилиши эмас, балки бу билан етказилган йўқотиш жиноят ҳисобланади.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling