Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзгача (бериш
Ошкор қилиш – давлат сирларини ошкор қилиш, яъни уларни тарқатиш бўлиб, бунинг натижасида улар билан танишиш ҳуқуқига эга бўлмаган ноаниқ доирадаги шахслар махфий маълумотлардан воқиф бўлишади.
Ўзгача (бериш) – айбдор томонидан давлат сирларининг улар билан танишиш ҳуқуқига эга бўлмаган аниқ шахсларга тақдим этилиши. Таъкидлаш жоизки, ўртача беришнинг етказишнинг ошкор этишдан фарқи шундаки, бунда махфий маълумотлар аниқ чегараланган шахслар доирасига етказилади. Бунда ушбу шахслар доирасининг миқдорий тавсифи аҳамиятга эга эмас, лекин унинг сифат жиҳати – айбдор учун ноаниқлиги – аҳамият касб этади. Шундай қилиб, ўзгача бериш бу махфий маълумотларни дўстларга маълум қилиш бўлса, ошкор қилиш маълумотнинг оммага митинг, маърузада эълон қилинишидир. Бундан ташқари, етказиш, айбдорнинг махфий маълумот моҳиятини бегона шахсга тушунтиришга интилишида намоён бўлади. Давлат сирларини ошкор қилиш, уларни ўзгага бериш каби, ташқи кўринишдан ҳаракат (масалан, махфий ахборотнинг маърузада эълон қилиниши) ёки ҳаракатсизликда (масалан, бўлим ходими махфий ҳужжатларни стол устида қолдириб кетишида) ифодаланиши мумкин. Аммо бу шароит квалификацияга таъсир қилмайди. Шу билан бирга қилмиш квалификациясига уни содир қилиш усули (оғзаки хабар, ёзма материалларни, ашёларни тақдим этиш ва ҳоказолар) ҳам таъсир кўрсатмайди. Ушбу қилмиш объектив томонининг зарурий элементи адресат, яъни қабул қилувчидир. Адресат бу бегана шахс бўлиб, у мазкур қилмишнинг содир қилиниши оқибатида махфий ахборот билан ноқонуний равишда танишиш имкониятига эга бўлиб қолади. Адресат сифатида қуйидаги шартларга бир пайтнинг ўзида жавоб берувчи барча жисмоний шахслар эътироф этилиши лозим: ¨ айбдорга ишониб топширилган махфий маълумотлар билан қонуний равишда танишиш ҳуқуқига эга бўлмаслик; ¨ махфий ахборотни давлат, ҳарбий ёки хизмат сири сифатида қабул қила олиш қобилияти. Агар адресат кўрсатилган шартларнинг бирортасига жавоб бера олмаса (масалан, кичик ёшда бўлганлиги сабабли ахборотнинг махфий эканлигини англай олмаса), адресатнинг мавжуд эмаслиги ва бунинг оқибатида жиноят таркибининг йўқлиги тан олиниши лозим. Давлат сирини ошкор қилиш ёки етказиш жинояти, улар бегона шахсга маълум бўлган пайтдан тугалланган ҳисобланади. Бунда шахснинг ахборот моҳиятини тўла англаши шарт эмас, балки умумий тушунчага эга бўлиши етарлидир. Агар қандайдир сабабга кўра айбдорнинг иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолда жабрланувчи томонидан ахборот махфий сифатида қабул қилинмаса, айбдорнинг ҳаракати мазкур жиноятга суиқасд деб топилиши шарти керак. 4. Давлат сирларини ошкор қилишнинг субъектив томони қасд (махфий ахборотни етказиш) ёки эҳтиётсизлик (ошкор қилиш) шаклида бўлиши мумкин. Давлат сирларини ошкор қилиш қасддан содир этилиши мумкин: ¨ тўғри қасд – айбдор махфий ахборотни ошкор этаётганлигини англайди ва уларни ошкор этишни истайди. Масалан, айбдорнинг махфий маълумотларни улар билан танишиш ҳуқуқига эга бўлмаган ходим билан ўзаро суҳбат давомида ошкор қилиши; ¨ эгри қасд – айбдор махфий ахборотнинг аниқ шахслар доирасига тарқаб кетиши мумкинлигини олдиндан кўра билади ва аниқ шахсларт томонидан уларнинг фактик қабул қилинишига йўл қўяди. Хусусан, айбдор махфий ахборотни акс эттирган маърузани бундай маълумот билан танишиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар билан бундай ҳуқуққа эга бўлмаган шахслар мавжуд бўлган доирада ўқиши эгри қасд деб эътироф этилиши лозим. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling