Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ушбу модда рағбатлантирувчи нормага (ЖК 159-моддасининг 5-қисми) эга
- Давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларни ўғирлаш
Конституциявий тузумни ағдариш деганда, давлат ҳокимияти тузилишининг қонунга хилоф тарзда ўзгартирилиши ёки бузилиши, ҳокимият институтларининг бекор қилиниши (масалан, Президент лавозимининг бекор қилиниши) ва янгиларининг киритилиши, давлат бошқарувининг ва қарорлар қабул қилинишининг демократик асосларини торайтириш, “янги” Конституциянинг мажбурий тарзда амалга киритилиши ва ҳоказолар тушунилади.
17. Ушбу моддада назарда тутилган қилмишлар формал таркибли ҳисобланади. Жиноят шарҳланаётган модда қисмлари диспозицияларида кўрсатилган ҳаракатлар содир қилинган пайтдан тугалланган ҳисобланади. Конституциявий тузумга тажовуз қилишнинг турли шакллари амалга оширилишининг оқибатлари келиб чиқиши жиноий жавобгарликка тортилиш учун зарурий белги ҳисобланмайди. 18. Субъектив томондан юқорида кўриб чиқилган конституциявий тузумга тажовузнинг шакллари тўғри қасд ва махсус мақсад билан тавсифланади. Айбдор Ўзбекистон конституциявий тузумига тажовузнинг объектив томонини ташкил этувчи ҳаракатларнинг ижтимоий хавфлилик хусусиятини англаб етади ва уларни содир қилишни истайди. Субъектив томоннинг зарурий белгиси сифатида мақсад – конституциявий тузумни ўзгартириш ёки ағдариш, ҳудудий бирликни бузишда намоён бўлади. Мазкур ҳаракатларни содир қилишнинг мотивлари ғоявий қабул қилмаслик ёки мавжуд конституциявий тузумга нафрат билан қараш ва бошқалар бўлиши мумкин. Мотивлар квалификацияга таъсир кўрсатмайди, лекин жазо тайинлашда суд томонидан инобатга олиниши лозим. 19. Конституциявий тузумга тажовуз қилишнинг субъекти фуқаролигидан қатъи назар 16 ёшга тўлган шахслар ҳисобланади. Агар мазкур жиноятни содир қилишда 13 ёшдан 16 ёшгача бўлган шахслар айбдор бўлса, улар шарҳланаётган қилмишни амалга оширишнинг усули сифатида аниқ жиноятлар содир қилганлик учун жавобгарликка тортилади. 20. Ушбу модда рағбатлантирувчи нормага (ЖК 159-моддасининг 5-қисми) эга бўлиб, унга кўра фитнанинг иштирокчиси бўлган шахс ҳокимият органларига фитна тўғрисида ихтиёрий равишда хабар берса, у жавобгарликдан озод қилинади. Бироқ озод қилиш учун иккита шартнинг бажарилиши асос бўлади: ¨ фитна тўғрисида ҳокимият органларига ихтиёрий равишда хабар берилиши; ¨ ҳокимият босиб олинишининг ёки конституциявий тузум ағдарилишининг олди олиниши. Бу норма моҳиятига кўра ЖК 157-моддасининг 3-қисмида мустаҳкамланган нормага ўхшашдир. 160 - м о д д а. Жосуслик Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг давлат сири ҳисобланган маълумотларни чет эл давлати, чет эл ташкилоти ёки уларнинг агентурасига етказиши, худди шунингдек, етказиш мақсадида қўлга киритиши, йиғиши ёки сақлаши, шунингдек, чет эл разведкасининг топшириғи бўйича Ўзбекистон Республикасига зарар етказишда фойдаланиш учун бошқа маълумотларни етказиши ёки йиғиши - ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Чет эл разведкаси билан ҳамкорлик қиилишга жалб қилинган шахс, башарти, ўзига юклатилган топшириқни бажариш юзасидан ҳеч қандай ҳаракат содир этмасдан, бу ҳақда ўз ихтиёри билан ҳокимият органларига хабар берса, жавобгарликдан озод қилинади. Ўзининг жиноий фаолиятини ихтиёрий равишда тўхтатган ва қилмиши тўғрисида ҳокимият органларига маълум қилиб, жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган шахс, башарти, давлат учун келиб чиқиши мумкин бўлган оғир оқибатларнинг олди олинган бўлса, жазодан озод қилинади. 1. Жосуслик – бу ҳарбий, сиёсий, тижорат ёки бошқа турдаги махфий маълумотларни жосуслар, махфий агентлар ёки кузатувнинг ноқонуний воситалардан фойдаланган ҳолда қўлга киритишдир. Ушбу жиноятни содир этишнинг ижтимоий хавфлилиги давлат сирини ташкил этувчи муҳим ахборотларнинг давлат эгалигидан чиқиб кетиши мумкинлигидадир. Бундан ташқари, жосуслик жиноий қилмиш сифатида Ўзбекистон Республикасига қарши бошқа жиноятларнинг содир этилиши учун шароит яратади. 2. Жосусликнинг объекти Ўзбекистоннинг суверенитетини сақлаб қолиш, мудофаа қобилияти ва хавфсизлигини, прогрессив ривожланишини таъминлаш бўйича ўта муҳим манфаатлари ҳисобланади. Бевосита объект сифатида давлат сирларини сақлаш, муҳофаза қилиш ва фойдаланиш бўйича ижтимоий муносабатлар эътироф этилади. Жосусликнинг предмети, қонунда кўрсатилганидек, давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар, яъни ўта махфий ва махфий бўлган, давлат томонидан муҳофаза қилинган ва махсус рўйхатлар билан чекланган ҳарбий, сиёсий, иқтисодий, фан-техник ва бошқа маълумотлардан ташкил топган[66]. Маълумотлар давлат, ҳарбий ёки хизмат сирини ташкил этиши мумкин. Давлат сирларидан ташқари, жосусликнинг предмети сифатида Ўзбекистон Республикасига зарар етказиши мумкин бўлган бошқа маълумотлар намоён бўлади. Шарҳланаётган модда мазмунига кўра, бошқа маълумотлар деганда, сир тутилмаган, лекин объектив сабабларга кўра миллий манфаатларга қарши ишлатилиши мумкин бўлган ахборот тушунилади. Масалан, ҳарбий кучлар сони тўғрисидаги маълумотлар, халқ хўжалигининг етакчи тармоқларининг иқтисодий ҳолати ҳақидаги ахборот ва ҳоказолар. 3. Объектив томондан жосуслик қуйидаги ҳаракатларни содир этишда ифодаланади: ¨ давлат сирини ташкил этувчи ва Ўзбекистон Республикасига зарар етказиш мақсадида фойдаланиш мумкин бўлган бошқа маълумотларни етказиш; ¨ давлат сирини ташкил этувчи ва Ўзбекистон Республикасига зарар етказиш мақсадида фойдаланиш мумкин бўлган бошқа маълумотларни етказиш мақсадида қўлга киритиш; ¨ давлат сирини ташкил этувчи ва Ўзбекистон Республикасига зарар етказиш мақсадида фойдаланиш мумкин бўлган бошқа маълумотларни етказиш мақсадида йиғиш; ¨ давлат сирини ташкил этувчи ва Ўзбекистон Республикасига зарар етказиш мақсадида фойдаланиш мумкин бўлган бошқа маълумотларни етказиш мақсадида сақлаш. 4. Маълумотларни етказиш – уларни ҳар хил усулда адресатга, яъни чет эл давлати, чет эл ташкилоти ёки уларнинг агентурасига етказиш. Маълумотларни етказиш ҳар хил усул ва шаклда: оғзаки, воситачи орқали, техник воситалардан, почта хизмати, Интернет, хуфия жойлар ва бошқалардан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши мумкин. Жиноятни квалификация қилиш учун усул ёки шакл аҳамиятга эга эмас. Давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларни етказиш улар олувчининг фактик эгалигига ўтган пайтдан тугалланган деб ҳисобланади. 5. Давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларни ўғирлаш – уларни қонуний эгалик қилган шахслардан ҳар хил ноқонуний усулда олиб қўйишга қаратилган ҳаракатларни амалга ошириш. Бунда эгалик қилувчи шахслар, амалдаги қонунчиликка кўра, давлат сирларига эгалик қилиши мумкин бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлиши мумкин. Давлат сирларини ўғрилаш маълумотларни хизмат лавозими юзасидан уларга эгалик қилувчи шахслардан, муассасалардан ўғрилаш, ҳужжат ва ашё (намуналар, деталлар, асбоблар ва ҳоказо)лардан нусхалар олиш усулида амалга оширилиши мумкин. Одатда ўғрилик махфий равишда содир қилинади. Шу билан бирга, зўрлик (босқинчилик, талончилик) қўлланган ҳолда, ошкора содир қилиниши мумкин. Давлат сири айбдорнинг эгалигига тўлиқ ўтиб ва унда маълумотларни тасарруф этиш имконияти вужудга келган пайтдан бошлаб ўғрилик тугалланган ҳисобланади. 6. Йиғиш – давлат сирлари бўлган маълумотларни талон-тарож қилиш аломатларисиз қўлга киритиладиган хар қандай харакатларни тушиниш мумкин. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling