Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Ноқонуний ташкил топган ҳокимият тузилмаси


Download 1.53 Mb.
bet64/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Ноқонуний ташкил топган ҳокимият тузилмаси, одатда жамоат бирлашмаси ҳисобланади ва суд бундай бирлаш­мани, унинг фаолияти қонунга хилофлиги аниқланган ҳолда, тарқатиб юборишга ваколатли орган ҳисобланади. Агар қонунга хилоф тарзда тузилган ҳокимият тузилмаси суднинг тугатилиш тўғрисидаги қарорини ижро этмаса, ЖК 159-моддаси 2-қисмига кўра жавобгарликка тортилади. Агар ҳокимият тузилмаси ягона жисмоний шахс сифатида намоён бўлса, унинг давлат ҳокимияти ваколатларини амалга оширишини тўхтатиши учун асос суднинг қарори ҳисобланади. Конституцияга кўра бундай ваколатларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлмаган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан давлат ҳокимияти ваколатларини амалга оширишни тўхтатиш тўғрисидаги суднинг қарори ушбу ташки­лотлар мансабдор шахслари ва жисмоний шахсларни ЖК 159-моддаси 2-қисмига кўра жавобгарликка тортиш учун зарурий шарт ҳисобланади. Агар ҳокимият тузилмаси Конституция ва қо­нунларга зид равишда давлат ҳокимиятининг легитим тузилмаси, масалан, вазирлик бўлинмаси сифатида тузилган бўлса, суддан ташқари, юқори турувчи ташкилот ҳам унинг тарқатилишини та­лаб қилиши мумкин.
15. Шарҳланаётган модданинг 3-қисми қилмишнинг такро­ран ёки хавфли рецидивист томонидан ёхуд уюшган гуруҳ ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир қилганлик учун жавобгар­ликни назарда тутади.
Конституциявий тузумга тажовузнинг такрорийлиги де­ганда, ЖК 159-моддаси 1 ёки 2-қисмида кўрсатилган муайян ҳа­ракатларнинг биттаси содир қилингандан кейин амалга ошири­лиш тушунилади.
(Такрорийлик тушунчаси тўғрисида батафсилроқ ЖК 52-моддасининг шарҳига қаранг).
Конституциявий тузумга тажовузнинг хавфли рецидивист то­монидан содир қилиниши айбдорнинг ЖК 159-моддаси бўйича судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлик олиб таш­ланмаган пайтда амалга оширилиши тушунилади. (Бу ҳақда ЖК 34-моддаси шарҳига қаранг).
Бу моддага кўра, уюшган гуруҳ сифатида икки ёки ундан ор­тиқ шахснинг конституциявий тузумга тажовуз қилиш мақсадида бирлашишлари тушунилиши лозим. (Уюшган гуруҳ тушунчаси тўғрисида батафсилроқ ЖК 34-моддаси шарҳига қаранг.)
16. Конституциявий тузумга тажовузнинг алоҳида шакли сифатида қонун фитнани кўрсатади.
Фитна – ҳокимиятни босиб олиш ёки мавжуд тузумга қарши қаратилган бошқа ҳаракатларни содир қилиш мақсадида уюшган ҳаракатларни амалга ошириш тўғрисидаги махфий келишув.
Фитнанинг жиноий бирлашма сифатидаги за­рурий белгиси унинг мавжуд конституциявий тузум ва ҳокими­ятга қарши қаратилганлиги ҳисобланади.
Таҳлил қилинаётган модда диспозициясига кўра, фитна ҳоки­миятни босиб олишга ёки конституциявий тузумни ағдариб таш­лашга қаратилган бўлади. Бунда ҳокимиятни босиб олиш де­ганда, конституциявий тузумни ўзгартирмаган ҳолда конститу­цияда назарда тутилмаган сиёсий партиялар, ҳаракатлар, гуруҳ ёки бошқа кучларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳокимиятига келишининг конституцияга хилоф усули сифатида тушунилиши ке­рак.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling