Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet62/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Конституцияга хилоф усул деганда, давлат ҳокимиятини шакллантиришнинг қонунда ва унинг асосида қабул қилинган норматив актларда тўғридан-тўғри белгиланмаган усули тушу­нилиши лозим. Масалан, конституцияга хилоф деганда, шахснинг сайланадиган лавозимга (масалан, Олий Мажлис депутатлигига) тайинланиши ёки вақтинча жойида бўлмаган Туман ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ваколатлари ўзлаштирилиши ва ҳока­золар тушунилади. Бир давлат органи ёки ташкилот томонидан бошқа бир давлат органининг ваколатлари ўзлаштирилиши (ма­салан, ассоциациянинг вазирлик ваколатларини ўзлаштириши) ва бошқалар давлат ҳокимиятини конституцияга хилоф усулда эгал­лаш сифатида эътироф этилиши керак.
Ҳокимиятни босиб олиш бутун давлат ҳокимиятига ёки унинг алоҳида тармоғи (ижроия, қонунчилик ёки суд)га нисбатан амалга оширилиши, Ўзбекистоннинг бутун ҳудудига ёки бир қисми (ту­ман, вилоят, аҳоли яшаш пункти ва ҳоказо)га тарқалиши, турли шаклларга эга бўлиши мумкин, лекин бу ҳолатлар квалифика­цияга таъсир этмайди. Бироқ жазони тайинлашда эътиборга оли­ниши керак.
6. Қонуний тайинланган ҳокимият вакилларининг ҳоки­миятдан четлатилиши  қонуний вакилларнинг ўзига юклатилган ваколатларини амалга оширишлари имкониятини объектив ра­вишда йўққа чиқаради. Ҳокимиятдан четлатиш жисмоний аж­ратиб қўйишда, муайян касалликка чалиниш, биноларнинг ки­риш-чиқиш йўлларини беркитиш ёки бошқа шу каби ҳаракат­ларда ўз ифодасини топиши мумкин бўлиб, улар натижасида ҳо­кимият вакили давлат томонидан ўзига юклатилган ваколатларни амалга ошира олмайди. Бундай ҳолатда, агар ҳокимиятдан четла­тиш ЖК алоҳида моддаларида назарда тутилган ҳаракатлар нати­жасида амалга ошган бўлса, айбдорларнинг ҳаракатлари жиноят­лар мажмуи бўйича квалификация қилиниши керак. Чунки лаво­зимдан четлатиш усуллари мазкур таркиб доирасидан ташқарида­дир. Масалан, агар айбдор ҳокимиятдан четлатиш усули сифатида давлат арбобини ўлдиришга оммавий равишда даъват қилган бўлса, унинг ҳаракатлари ЖК 159-моддаси 1-қисмига кўра ҳоки­миятдан четлатишга даъват сифатида ва ЖК 28-моддаси 4-қис­мига, 97-моддаси 1-қисмига кўра одам ўлдиришга далолатчилик қилиш сифатида квалификация қилиниши керак.
Давлат ҳокимияти органи вакили бўлган, ўз ваколатлари дои­расида муайян вазифани мунтазам ёки вақтинча бажараётган, фуқаролар ёки мансабдор шахсларнинг кўпчилиги учун мажбу­рий ҳаракатлар қилиш ёки фармойиш бериш ҳуқуқига эга бўлган шахслар ҳокимият вакиллари ҳисобланади. Ҳокимият вакили муайян лавозимга сайланганлик факти билан боғлиқ равишда ла­возимни эгаллаган бўлса, у сайланган ҳисобланади (масалан, Олий Мажлис депутати). Агар ҳокимият вакилининг ўз лавози­мини тегишли ваколатларга эга бўлган бошқа бир ҳокимият ваки­лининг буйруғи натижасида эгаллаган бўлса, у тайинланган ҳи­собланади (масалан, судья, вазир, прокуратура ходими ва ҳоказо). Конституциявий тузум тўлалигича ёки қисман ўзгартирилиши мумкин. У Ўзбекистоннинг бутун ҳудудига ёки унинг бир қис­мига тарқалиши, конституциявий-ҳуқуқий муносабатларнинг барчасига ёки бир қисмига таъсир кўрсатиши мумкин. Мазкур ҳолатлар жиноятнинг квалификациясига таъсир кўрсатмайди.
Мазкур жиноят юқорида кўрсатилган ҳолатлардан биттаси со­дир қилинган пайтдан, одамларга тегишли таъсир кўрсатган ёки кўрсатмаганлигидан қатъи назар, тугалланган деб ҳисобланади.
7. Ўзбекистон ҳудудининг бирлиги деганда, Ўзбекистон Республикасининг тўлиқлиги, бутунлиги ва бўлинмаганлиги ху­сусияти ёки ҳолати тушунилади. Бошқача айтганда, бирлик рес­публика ҳудудининг бўлинмаслиги ва бутунлигини билдириб, буни фақат қонунчиликда белгиланган ҳуқуқий механизм ёрда­мида ўзгартириш мумкин.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling