Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet58/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Ҳаётга тажовуз қилиш деганда, Президентни ўлдиришга қа­ратилган ҳар қандай ҳаракат тушунилиши лозим. Хусусан, тажо­вуз сифатида ўлдиришга суиқасд қилиш, ўлдириш, баданга оғир шикаст етказиш харакатларини тушиниш лозим.
4. Президентнинг ҳаётига тажовуз қилиш, юзага келган оқи­батлардан қатъи назар, ЖК 158-моддаси 1-қисмига кўра тугал­ланган жиноят деб квалификация қилиниши керак. Объектив жиҳатдан тажовузнинг амалдаги оқибатлари ўлимнинг келиб чиқиши, соғлиққа турли даражадаги оғирликда шикаст етказиш бўлиши мумкин. Тажовуз амалга оширилиб, кутилган натижа ке­либ чиқмаган ҳолларда соғлиққа умуман зарар етказилмаслиги ҳам мумкин (масалан, айбдор Президент ҳозир бўлган бинони портлатмоқчи бўлса-ю, лекин портлаш амалга ошмаса). Квалифи­кация қилишга таъсир этмаган ҳолда, зарарли оқибатлар келиб чиққан ёки келиб чиқмаганлиги субъектнинг айби даражасини баҳолашда ва жазо тайинлашда инобатга олинади.
Ўлим билан қўрқитиш, эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш Президент ҳаётига тажовуз сифатида эмас, балки иш ҳолатларига кўра шахсга нисбатан жиноятлар учун жавобгарликни назарда тутувчи тегишли моддалар билан квалификация қилиниши керак.
5. Президентнинг қариндошлари, оила аъзолари ва яқинларига та­жовуз Президентга тажовуз деб ҳисобланмайди. Бундай қилмиш­лар, тегишли ҳолатлар мавжуд бўлганда, ЖК 97-моддаси 2-қисм “г” банди билан квалификация қилиниши лозим.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентига уни эгаллаган лавозимидан келиб чиқиб қасддан тан жароҳати етказилиши шарҳланаётган модданинг иккинчи қисми диспозициясида ўз ифодасини топган. Республика Президентига етказилган шикаст­нинг оғирлик даражаси турлича (оғир, ўртача оғир, енгил шикаст) бўлиши мумкин, лекин уларнинг барчаси Президент эгаллаган лавозимдан келиб чиқиб етказилган бўлиши керак. Баданга етка­зилган шикастнинг даражаси квалификацияга таъсир кўрсатмайди, лекин жазо тайинлашда суд томонидан инобатга олиниши керак.
ЖК 158-моддаси 2-қисмида жавобгарлиги назарда тутилган қилмиш баданга шикаст етказилган пайтдан эътиборан тугаллан­ган жиноят деб топилади. Башарти айбдор баданга жароҳат етка­зишга қасд қилган бўлса-ю, айбдорга боғлиқ бўлмаган ҳолда, соғлиққа зарар етмаган бўлса, айбдор ЖК 25-моддасининг 2-қисми ва 158-моддасининг 2-қисми билан Ўзбе­кистон Республикаси Президенти баданига шикаст етказишга суиқасд қилганлик учун жавобгарликка тортилиши керак.
7. Президент ҳаётига тажовуз қилиш билан қасддан баданига шикаст етказиш ЖК 158-моддаси 2-қисми диспозициясидан ке­либ чиқиб, субъектив томондан фарқланиши керак. Президент баданига қасддан шикаст етказишда айбдорнинг қасди Прези­дентнинг ўлимига эмас, балки баданига шикаст етказишга қара­тилган. Субъектив томоннинг моҳиятига кўра, Президент ҳаётига тажовуз қилиш билан давлат бошлиғининг ўлимига олиб келган қасддан баданга оғир шикаст етказишни фарқлаш лозим (бу тўғрисида ЖК 104-моддасининг шарҳига қаранг).
8. Омма олдида ҳақоратлаш деганда, муайян миқдордаги шахслар олдида Президент фаолиятини унинг шаъни ва қадр-қимматини камситадиган (масалан, митинглар, йиғилишлар, маърузалар ва бошқа жойларда) баҳолаш тушуни­лади.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling