Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳарбий хизмат
- Хавфсизлик органларидаги хизмат
- Полиция хизмати
Хизматга кириш учун шахс ўзга давлат қуролли кучлари, хавфсизлик органлари, полиция, ҳарбий адлия ёки шунга ўхшаш органлари штат жадвалига кириши билан боғлиқ бир қатор тадбирларни, ҳаракатларни амалга оширади. Ушбу ҳолатда шуни таъкидлаш керакки, хизматга кириш шахснинг ўз иродаси, хоҳиши асосида бўлиши керак. Хизматга кириш фаолият сифатида бир қанча ҳаракатларни ўз ичига олади: жумладан, чет давлатнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириш учун ҳужжатларни тайёрлаш, кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва хизматга кириш учун турли усул ва воситалардан фойдаланиш кабилар бўлиши мумкин.
Агар шахс томонидан амалга ошириладиган усуллар жамият учун хавф туғдирса (масалан, ҳужжатни қалбакилаштириш, пора бериш ва бошқалар), шахс қилмиши Жиноят кодексида белгиланган тегишли модда, шунингдек, чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириши (ЖК 1541-моддаси) учун жавобгарликни назарда тутувчи моддалари асосида жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиниши лозим. Шахс чет давлатнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга олинганлиги ҳақида билдиришнома юборилганлиги, буйруқ чиқарилиши билан жиноят тугалланган ҳисобланади. 5. Ўзбекистон фуқаросининг чет давлатнинг ҳар қандай органига эмас, балки ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириши ижтимоий хавфли қилмиш деб топилади. Ҳарбий хизмат – давлат хизматининг алоҳида тури бўлиб, ҳарбий тайёргарлик ва давлатни ҳарбий муҳофаза қилишни ўз ичига олади. Ҳарбий хизмат қуролли кучлар ва бошқа давлат ҳарбий тузилмалари томонидан амалга оширилади. Қуролли кучларнинг ёхуд унинг тузилмаларининг номланиши, ҳарбий хизмат мазмуни квалификация қилишга таъсир қилмайди. Хавфсизлик органларидаги хизмат – давлат хизматининг махсус тури бўлиб, асосий фаолияти давлатни ва жамиятни ташқи ҳамда ички хавфдан ҳимоялаш, шахсларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини, ҳаётини муҳофаза этиш ҳисобланади. Давлат хавфсизлиги хорижий давлатларда турли органлар томонидан амалга оширилади, уларнинг тузилмаси Ўзбекистондагидан фарқ қилиши мумкин, аммо бу жиноятни квалификация қилишда ҳисобга олинмайди. Хавфсизлик хизмати органларининг номи ёки уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ҳам аҳамиятга эга эмас. Полиция хизмати – давлат хизматининг махсус шакли бўлиб, жамоат тартибини ҳимояловчи ва жиноятчиликка қарши курашувчи алоҳида турдаги органлар тизимида ўталадиган хизмат турларидан бири. Барча турдаги ёки бир қанча турдаги ҳуқуқбузарликларни тергов қилиш билан шуғулланади. Ўзбекистонда ва бошқа бир қатор давлатларда полиция- милиция деб номланади. Полициянинг қандай номланиши ва ташкилий-ҳуқуқий шакли қилмишни квалификация қилишда аҳамиятга эга эмас. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling