Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жисмоний қирғинни геноцид ҳисобланадиган ҳаракат сифатида ҳам, уруш қонунлари ва удумларини бузиш ҳаракати сифатида ҳам бир-биридан фарқлаш зарур.
- Мажбурий ишлар
- Халқаро ҳуқуқ билан тақиқланган уруш олиб бориш воситаларини қўллаш
- Уруш олиб бориш воситалари
- Шаҳарлар ва аҳоли яшаш жойларини беҳуда вайрон қилиш
- Мулкни талон-торож қилиш
- Геноцид
Факультатив объект бўлиб, инсон ҳаёти ва соғлиги, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, турли шаклдаги мулклар намоён бўлиши мумкин.
6. Уруш қонунлари ва удумларини бузиш объектив томондан қуйидаги ҳолатлардан бирида ифодаланиши мумкин: аҳоли ёки ҳарбий асирларни мажруҳ қилиш, жисмонан йўқ қилиш, аҳолини мажбурий меҳнатга жалб этиш ёки бошқа мақсадларда ҳайдаб кетиш, халқаро ҳуқуқ нормаси билан чекланган уруш воситаларини қўллаш, шаҳарлар ва аҳолининг яшаш пунктларини мақсадсиз вайрон қилиш, шахсий мулкни талон-торож қилиш, ушбу ҳаракатларни амалга ошириш ҳақида буйруқ бериш. 7. Шарҳланаётган моддада берилган жароҳатлаш тушунчасини ЖК 110-моддасида белгилангандек тушуниш лозим. 8. Ушбу модда доирасидаги тинч аҳоли деганда, қуролланган можарога тортилган давлат ҳудудида яшовчи, аммо можарода ҳам, алоҳида ҳарбий операцияларда ҳам қатнашмайдиган жисмоний шахсларни тушуниш керак. Тинч аҳоли тушунчаси, можарога тортилган давлат билан сиёсий-ҳуқуқий алоқаларидан қатъи назар, барча жисмоний шахсларни ўз ичига олади. Булар – маҳаллий фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар, чет эл фуқароларидир. Халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига мувофиқ тинч аҳоли дахлсиздир. 9. 1949 йил 12 сентябрдаги ҳарбий асирлар билан муомала қилиш ҳақидаги Женева конвенциясининг 4-моддасига асосан, қуйидаги тоифадан бирига мансуб бўлган, душман ҳукми остига тушиб қолган шахслар ҳарбий асир деб ҳисобланади: низолашаётган томон қуролли кучларининг шахсий таркиби, шунингдек, қуролли кучлар қаторига кирувчи ихтиёрий лашкарлар ва кўнгиллилар шахсий таркиби; қуролли кучлар таркибига кирмайдиган, лекин ўз қўл остидагилар учун масъулиятни зиммасига олган бош раҳбарга эга бўлган, аниқ ва узоқдан кўринадиган фарқловчи белгига эга бўлган, очиқ-ойдин қурол олиб юрган, ўз хатти-ҳаракатларида уруш даврининг қонун-қоидалари ва одатларига амал қилган бошқа ихтиёрий лашкарлар ва кўнгиллилар отрядларининг шахсий таркиби, шунингдек, 4-моддада санаб ўтилган бошқа шахслар. Ушбу гуруҳга кирувчи шахслар асирликка олиниши билан ҳарбий асир мақомини олади ва асирликдан қутилиши билан ҳарбий асир мақомидан маҳрум бўлади. Асирликнинг бошланиш ва тугаш вақти юқоридаги Конвенция моддасига мувофиқ белгиланади. Бунга кўра, юқоридаги гуруҳга кирувчи шахс қарама-қарши (душман) бўлган давлат ҳарбийлари қўлига тушиши билан асирлик бошланади, асирнинг тўлиқ озод қилиниши ва репатриация қилиниши билан асирлик тугайди. 10. Тинч аҳолини жисмоний қириб ташлаш деганда, одамларни жисмонан йўқ қилишга йўналтирилган хатти-ҳаракатни тушуниш лозим. Жисмоний йўқ қилиш ўлдириш, ўлимга сабаб бўлувчи оғир тан жароҳати етказиш, шахсни инсон организмининг ҳаётий фаолияти мос келмайдиган шароитга солиш ва ҳоказо йўллар билан амалга оширилиши мумкин. Аҳолини жисмоний йўқ қилишга йўл қўйилмайди ва бундай ҳолат халқаро ҳуқуқ томонидан ҳар қандай шароитда ҳам тақиқланади. 11. Жисмоний қирғинни геноцид ҳисобланадиган ҳаракат сифатида ҳам, уруш қонунлари ва удумларини бузиш ҳаракати сифатида ҳам бир-биридан фарқлаш зарур. Бу фарқни ушбу қирғин кимга нисбатан ишлатилаётганлигига қараб ажратиш керак: агар қирғин муайян инсонлар гуруҳига уларнинг миллий, ирқий, этник ёки диний белгилари муносабати билан қўлланилаётган бўлса, демак, бу жиноят геноцид бўлиб, айбдорни ЖК 153-моддасига биноан жазолаш керак. Аммо ҳарбий асирлар ёки аҳоли ирқий, миллий, этник ёки диний мансублигидан қатъи назар қирғинга тортилаётган бўлса, бу жиноятни уруш қонун ва удумларини бузиш деб топиш ва ЖК 152-моддаси билан жазолаш зарур. 12. Мажбурий меҳнат ёки бошқа мақсадлар учун тинч аҳолини ҳайдаб кетиш деганда, аҳолини босиб олувчи давлат ҳудудига ёки босиб олинган-олинмаганлигидан қатъи назар бошқа бирон-бир давлат ҳудудига олиб чиқиш ёки аҳолини турар жойидан номаълум йўналишда қувғин қилишни тушуниш лозим. Бироқ оккупация қилинган бирон-бир ҳудуд аҳолисининг хавфсизлиги талабига кўра ёки ҳарбий мулоҳазалардан келиб чиқиб, шу аҳолини тўлиқ ёхуд қисман эвакувация қилиш ҳайдаб кетиш ҳисобланмайди. Бунда эвакувация қилинаётганлар босиб олинган ҳудуд ичкарисидагина жойлаштирилиши мумкин, амалда шундай қилиш мумкин бўлмаган ҳоллар бундан мустасно. 13. Мажбурий ишлар деганда, муайян жазо белгилаш билан қўрқитиб ёки куч ишлатилиш билан қўрқитиб киши меҳнатидан фойдаланиш тушунилади. Бошқа мақсадлар деганда, ҳаётнинг бошқа соҳаларида бундай шахслардан фойдаланишни, масалан, кишилар ҳаёти устида турли тажрибалар, тадқиқотлар олиб боришни тушуниш лозим. 14. Халқаро ҳуқуқ билан тақиқланган уруш олиб бориш воситаларини қўллаш деганда, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган ва умуммажбурий нормалари билан тақиқланган урушнинг усул ва воситаларидан фойдаланишни тушуниш керак. 15. Уруш олиб бориш воситалари деганда, уруш олиб бораётган томонларнинг душманга зиён етказиш ва мағлуб қилиш учун қўллайдиган қурол ва бошқа воситалардан фойдаланишини тушуниш керак. Амалдаги халқаро ҳуқуқ нормалари, шу жумладан ҳарбий қуролнинг муайян турларини қўллашни чеклаш ва тақиқлаш тўғрисидаги 1981 йилги Конвенцияга кўра қуйидагилардан фойдаланиш тақиқланади: инсон танасида айбланувчи ва яссиланувчи ўқлар; заҳарли ва заҳарловчи қуроллари; бактериологик қуроллар ва токсинлар; кичик қопқон-миналар; турли ёнувчи қуроллар ва бошқалар. 16. Уруш олиб бориш воситалари – уруш олиб боришда қўлланилган тартиб, усул ва йўлларидир. Бу усуллар жуда хилма-хиллиги билан бир-биридан фарқ қилади, натижада халқаро ҳуқуқ уларнинг ҳаммасини тартибга солишга қодир бўлмаяпти. Шу билан бирга уруш олиб бориш методларидан айримлари тўғридан-тўғри тақиқланган. Масалан, уруш усулларидан қуйидагилари халқаро ҳуқуқ билан тақиқланади: ¨ "Ҳеч кимни тирик қўймаслик" ҳақида буйруқ бериб, шу билан мухолифга таҳдид қилиш ёки ҳарбий ҳаракатларни шу асосда олиб бориш; ¨ Қизил Хоч ва Қизил Яримой, БМТнинг рамзларидан, шунингдек, нейтрал давлатлар ёки низога аралашмаган давлатлар байроғи, рамзлари, кийимларидан ғайриқонуний фойдаланиш; ¨ парламент аъзоларини ўлдириш; ¨ шаҳар ёки бошқа жойларни талон-торож қилишга буйруқ бериш; ¨ ҳар қандай усулда бўлса ҳам, ҳимояланмаган шаҳарлар, қишлоқлар, уй-жойларга ҳужум қилиш ёки уларни бомбардимон қилиш; ¨ геноцидни амалга ошириш; ¨ гаровга олиш; ¨ беморлар ёки ярадорларни ўлдириш, ҳарбий асирларни йўқ қилиш ёки уларни ўз давлатига қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб боришга мажбур қилиш; ¨ тинч аҳолига нисбатан террорни амалга ошириш; ¨ махсус ҳимоя остидаги ва махсус белгили маданий ёдгорликларни йўқотиш. 17. Шаҳарлар ва аҳоли яшаш жойларини беҳуда вайрон қилиш – ҳарбий эҳтиёждан келиб чиқмаган ҳолда курашаётган томонларнинг яшаш пунктларини буткул ёки қисман йўқотишга қаратилган фаолият. Бунда фуқаролар доимий ёки вақтинча яшовчи бинолар вайрон қилинади. Аммо тинч аҳолининг ўзини қириш, гарчи бу қилмиш айни маҳалда содир этилса-да, бунга кирмайди, лекин бундай фаолият, гарчи у фақат биноларни бомбардимон қилиш орқали содир этилса-да, аҳолини жисмоний қириш деб топилади. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, агар аҳоли яшаш жойлари ҳарбий эҳтиёждан келиб чиқмасдан вайрон қилинсагина жиноят деб топилади. 18. Мулкни талон-торож қилиш – бу босиб олинган давлат ёки унда яшовчи шахслар (фуқаролар), чет эл фуқаролари (фуқаролиги бўлмаган шахслар)га тегишли бўлган, шунингдек, шу ҳудудда рўйхатга олинган муайян мулкни ҳар хил воситалар билан босиб олувчи давлат ёки унинг фуқаролари ёхуд қуролли кучлар таркибига кирувчи шахслар фойдасига эгалик қилинишидир. 19. Шарҳланаётган модда диспозициясида белгиланган ҳаракатларни содир этиш ҳақида буйруқ бериш ҳам урушнинг қонун ва удумларини бузиш деб ҳисобланади. Буйруқ оғзаки ёки ёзма бўлиши мумкин, аммо у қилмишни ҳуқуқий баҳолашга таъсир этмайди. Шарҳланаётган модда диспозициясида кўрсатилган ҳаракатлардан биттаси содир этилган вақтдан эътиборан жиноят тугалланган деб ҳисобланади. 20. Урушнинг қонун ва удумларини бузиш жинояти хам формал хам моддий таркибга эга бўлиб, уни тугалланган деб ҳисоблаш учун бирон-бир жиноий оқибат келиб чиқиши талаб қилинмайди, лекин жиноят қонунида моддий оқибатларни хам баён қилинган. 21. Жиноят субъектив томондан қасддан содир этилади. Айибланувчи шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфлилигини ва ҳуқуққа хилофлигини билади ва унинг юз беришини истайди (тўғри қасд) ёки онгли равишда бундай оқибатларга йўл қўйиб, (масалан, эгаллаб олинган аҳоли яшаш жойларининг ҳаддан ташқари яксон этилишига қаршилик қилмайди, заҳарловчи ҳарбий воситаларни ишлатмаслик кераклигини “унутади”, икки хил маъноли буйруқлар беради ва уни қўл остидагиларга тушунтирмайди ва ҳоказо) – бу эгри қасд ҳисобланади. Ушбу жиноятни эҳтиётсизлик орқасидан содир этиш мумкин эмас. Уруш қонун ва удумларини бузишнинг мотиви ва мақсадлари турлича (ўч олиш, ғараз, шуҳратпарастлик ва бошқалар) бўлиши мумкин, лекин улар жиноятни квалификация қилишга таъсир этмайди. Мотив ва мақсад суд томонидан муайян жазо тайинлашда ҳисобга олинади. Муайян ҳолатларда, агар беморлар ва ярадорларга нисбатан мажбуриятни бажаришда лоқайдлик қилинса (тиббий ёрдам кўрсатмаслик, ўз вақтида госпиталга жойлаштиришдан воз кечиш, бунга мўлжалланмаган бинода сақлаш, эпидемия ёйилишига олиб келган вакцинация (эмлаш) қилишдан бош тортиш ва ҳоказолар), оқибатларга муносабат уларга онгли равишда йўл қўйишда ифодаланиши мумкин, яъни эгри қасд шаклида айб юзага келиши мумкин. 22. Жиноят субъектлари ҳарбий хизматчилар – одатда, ҳарбий қўмондонликнинг юқори мансабдор шахслари, турли қисмлар қўмондонлари ҳисобланади. Ҳарбий асирларга тегишли ишлар тўғрисида гап кетган ҳолларда, субъект бўлиб қўриқлаш, кузатиш ваколатларига эга бўлган 16 ёшга тўлган мансабдор шахс, ҳарбий хизматчилар ёки бошқа шахслар бўлиши мумкин. 153 - м о д д а. Геноцид Геноцид, яъни миллий, этник, ирқий ёки диний мансублигига қараб, бир гуруҳ шахснинг жисмонан тўла ёки қисман қирилиб кетишига олиб келадиган турмуш шароитини қасддан яратиш, бундай шахсларни жисмонан тўла ёки қисман қириб юбориш, бола туғилишини зўрлик билан камайтириш ёхуд болаларни ана шу одамлар гуруҳидан олиб, бошқасига топшириш, шунингдек, бундай ҳаракатлар содир этиш тўғрисида буйруқ бериш - ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 1. Геноцид (юнонча genos – уруғ, қабила; лотинча cide – ўлдираман) халқаро жиноят тури сифатида ирқий, миллий, этник ёки диний белгиларга қараб аҳолининг айрим гуруҳларини жисмонан қиришдир. Геноцид – умумэътироф этилган инсон ҳуқуқлари ва озодлиги, халқаро ҳуқуқ принцип ва меъёрларини қўпол тарзда бузишдир. Геноциднинг ижтимоий хавфлилиги шундаки, ушбу қилмиш натижасида муайян миллат, элат, ирқ ёки динга мансуб шахслар тўлиқ ёки қисман қирилиб кетиши, ўзларининг анъанавий турмуш тарзи, маданияти ва анъаналаридан маҳрум бўлиши мумкин. Бу ҳолат инсоният ҳамжамиятининг туманлигига хавф туғдириши, халқаро ҳуқуқий тартиботга путур етказиши мумкин. 2. Халқаро ҳуқуқ геноцидни алоҳида шахслар ва давлатларнинг миллий ва халқаро жавобгарлигини келтириб чиқарувчи жиноят деб топади1. Шу сабабли, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидаларига асосан, “тинчлик ва ҳарбий ҳаракатлар вақтида содир этилишидан қатъи назар”, геноцид инсониятга қарши қаратилган халқаро жиноят ҳисобланади. Халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларида геноцидни содир этган шахс фуқаролиги, жамиятдаги мавқеидан қатъи назар жиноий таъқиб қилиниши тўғрисидаги қоида белгиланган. 3. Геноцид жинояти объекти - инсониятнинг тинч ва хавфсиз яшаши, Ер юзи аҳолисининг миллий, этник, ирқий ёки диний мансублигидан қатъи назар цивилизациянинг ривожланиши, инсоният асослари соҳасидаги ижтимоий муносабатлар тизимидир. Геноцид жиноятининг факультатив объекти инсон ҳаёти ва соғлиғи, шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳисобланади. Геноцид жинояти натижасида бир эмас, бир гуруҳ шахслар жабрланишини таъкидлаб ўтиш лозим. Бунда миллий, этник, ирқий ёки диний гуруҳ деганда қуйидагиларни тушуниш керак: t миллий гуруҳ – муайян миллатга мансуб шахслар гуруҳи, бунда ушбу гуруҳнинг қайси ҳудудда яшаши аҳамиятга эга эмас. Миллат деганда, тили, руҳий ва маданий хусусияти, яшаш ҳудуди ҳамда турмуши ва анъаналарининг бошқа хусусиятларининг бирлиги билан тавсифланадиган, тарихий таркиб топган одамлар жамоаси назарда тутилади; t этник гуруҳ – аҳолининг бошқа қисмларидан фарқланувчи ва шу билан бирга ўзининг тили, ирқи, миллати ва маданияти билан ягона бир бутунликни ташкил қилувчи кишилар гуруҳи; t ирқий гуруҳ – ўзининг иккинчи даражали ташқи белгилари (териси, сочи, кўзининг ранги, бўйи ва бошқалар) ва бошқа тарихий ўзига хос хусусиятлари билан аҳоли гуруҳларидан фарқланувчи кишилар гуруҳи; t диний гуруҳ – битта динга эътиқод қилувчи муайян кишилар гуруҳи. 4. Геноцид объектив томондан шарҳланаётган модда диспозициясида белгиланган бир ёки бир неча қилмишни содир этишда ва уни ташкил этувчи қуйидаги кўринишлар билан ифодаланади: t жисмоний геноцид; t ижтимоий-иқтисодий геноцид; t биологик геноцид; Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling