Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия


Download 1.53 Mb.
bet45/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия
органлари ёки шунга ўхшаш бошқа
органларига хизматга кириш, ёлланиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириши -
энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваригача миқдорда жа­рима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ўзбекистон Республика фуқаросининг чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш органларига ёлланиши -
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.
1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 52-моддасига биноан, “Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш – Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқаросининг бурчидир”. Ушбу конституциявий нормага асосан, “Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбур­дирлар”. Фуқаро ҳарбий хизматга кираётиб, “Халқи ва Ўзбе­кистон Республикаси Президентига садоқат тўғрисида ҳарбий қасамёд” қабул қилади2. Аммо илгари қонунчиликда ҳар­бий қасамёднинг бажарилишини назорат қилувчи механизм мавжуд эмас эди. Қа­самёд фақат маънавий жавобгарликни келтириб чиқарар эди. Шарҳлананаётган модданинг Жиноят кодексига ки­ритилиши ҳуқуқдаги бўшлиқни бартараф этди ва фуқаронинг давлат олди­даги жавобгарлигини мустаҳкамлади.
2. Шарҳланаётган жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги шундаки, унинг содир этилиши натижасида Ўзбекистон Республикаси мудофаа қудрати ва барқарорлигига, давлатларнинг тинч йўл билан ривожланишига хавф туғилиши, жаҳон ҳуқуқий тарти­боти ва барқарорлик бузилиши мумкин. Бундан ташқари, Ўзбе­кистон Республикаси фуқароларининг чет давлат ҳарбий хизмат­ларига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларга хизматга ёлланиши натижасида улардан ёлланувчи сифатида фойдаланиш учун шароит яратиладики, бу халқаро ҳамжамият томонидан қатъиян тақиқланган.
3. Шарҳланаётган модданинг 1-қисмида чет давлатлар­нинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия ор­ганлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кирганлик учун, 2-қисмида эса, чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хав­фсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларга ёлланганлик учун жавобгарлик назарда тутил­ган.
4. Шарҳланаётган модданинг 1-қисмида кўзда тутилган жавобгарликни назарда тутадиган жиноят объектив томондан фаол ҳаракатлар билан, яъни чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириши билан тавсифланади.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling