хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия
органлари ёки шунга ўхшаш бошқа
органларига хизматга кириш, ёлланиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириши -
энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ўзбекистон Республика фуқаросининг чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш органларига ёлланиши -
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 52-моддасига биноан, “Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш – Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқаросининг бурчидир”. Ушбу конституциявий нормага асосан, “Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар”. Фуқаро ҳарбий хизматга кираётиб, “Халқи ва Ўзбекистон Республикаси Президентига садоқат тўғрисида ҳарбий қасамёд” қабул қилади2. Аммо илгари қонунчиликда ҳарбий қасамёднинг бажарилишини назорат қилувчи механизм мавжуд эмас эди. Қасамёд фақат маънавий жавобгарликни келтириб чиқарар эди. Шарҳлананаётган модданинг Жиноят кодексига киритилиши ҳуқуқдаги бўшлиқни бартараф этди ва фуқаронинг давлат олдидаги жавобгарлигини мустаҳкамлади.
2. Шарҳланаётган жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги шундаки, унинг содир этилиши натижасида Ўзбекистон Республикаси мудофаа қудрати ва барқарорлигига, давлатларнинг тинч йўл билан ривожланишига хавф туғилиши, жаҳон ҳуқуқий тартиботи ва барқарорлик бузилиши мумкин. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет давлат ҳарбий хизматларига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларга хизматга ёлланиши натижасида улардан ёлланувчи сифатида фойдаланиш учун шароит яратиладики, бу халқаро ҳамжамият томонидан қатъиян тақиқланган.
3. Шарҳланаётган модданинг 1-қисмида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кирганлик учун, 2-қисмида эса, чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларга ёлланганлик учун жавобгарлик назарда тутилган.
4. Шарҳланаётган модданинг 1-қисмида кўзда тутилган жавобгарликни назарда тутадиган жиноят объектив томондан фаол ҳаракатлар билан, яъни чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириши билан тавсифланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |