Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet41/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Агрессия урушини олиб бориш деганда, барча турдаги ёки чекланган турдаги қуролларни қўллаган ҳолда бошқа давлатга қарши ҳарбий операциялар олиб боришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни, фаолиятни тушуниш лозим.
Агрессияни амалга ошириш бошқа давлат ҳудудининг айрим қисмларини эгаллаб олиш, баъзи ҳудудларни босиб олиш, қу­ролли кучларни бошқа давлат ҳудудига киритиш ва ҳоказо ҳара­катларда ифодаланиши мумкин. Агрессияни олиб бориш, агрес­сиянинг бошланишидан фарқли равишда, айрим ҳаракатларнинг олиб борилишини англатмай, бошқа давлатга қарши кенг миқёс­даги акцияни кўзда тутувчи чора-тадбирлар мажмуини англата­ди.
10. ЖК 151-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноят давомли ҳисобланади. Унга мазкур жиноят таркибининг узлуксиз амалга оширилиши хосдир. Давом этаётган жиноят жиноий қилмиш содир этилган вақтдан бошланади ва айбдорнинг жиноятни тамомлашга қаратилган ҳаракатлари (агрессия ёки жанговар ҳа­ракатлар олиб боришнинг тугатилиши) ёки жиноятни содир этишга тўсқинлик қилувчи ҳодисаларнинг келиб чиқиши (маса­лан, агрессорни узил-кесил тор-мор қилиш) натижасида тамомла­нади. Агрессияни ўзини ўзи мудофаа қилиш ҳуқуқи билан тен­глаштириш мумкин эмас. “Ушбу Низом, – дейилади БМТ Низо­мининг 51-моддасида, – Ташкилотнинг Аъзосига қуролли ҳужум қилинган тақдирда, Хавфсизлик Кенгаши халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш учун зарур чоралар кўрмагунча, унинг алоҳида ёки биргаликда ўзини ўзи мудофаа қилишдан иборат аж­ралмас ҳуқуқига асло монелик қилмайди. Ташкилот Аъзолари­нинг ўзини ўзи мудофаа қилиш ҳукуқини амалга оширишда кўрган чоралари Хавфсизлик Кенгашига дарҳол маълум қили­ниши ва унинг мазкур Низомга мувофиқ ҳамма вақт халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш ёки тиклаш учун қандай чорани зарур топса, уни амалга оширишда Хавфсизлик Кенгашига берил­ган ваколатларга ва унинг масъулиятига ҳеч бир дахл қилмаслиги керак”. Шу муносабат билан, масалан, бошқа давлат ҳудудида антитеррористик операцияларнинг ўтказилишини агрессия деб баҳолаб бўлмайди, чунки бу ҳолда бу ўзини ўзи мудофаа қилиш ҳуқуқини амалга ошириш ҳисобланади.
11. Агрессияни ўзини ўзи мудофаа қилиш ҳуқуқидан фарқловчи асосий аломат биринчилик ёки воқеаларнинг хронологик изчиллиги ҳисоби, Литвинов–Политис принципидир. Ушбу прин­ципнинг муҳим ҳуқуқий оқибати – бу “превентив” (олдини олувчи) урушни тақиқлашдир. Нюрнберг трибунали мазкур қои­дани тасдиқлади ва “превентив” уруш назариясининг ғайриқону­нийлигини исботлаб берди.
12. Cубъектив томондан агрессия фақат тўғри қасддан содир этилади. Унинг ташкилотчилари ва иштирокчилари агрессиянинг ижтимоий хавфлилигини англайдилар ва уни содир этишни хоҳлайдилар. Шахсий мартаба, мансаб эгаллаш нияти, давлат хизмати манфаатлари тушуниладиган давлат манфаатлари, ёки ижтимоий манфаатлар ушбу жиноят мотивлари бўлиши мумкин. Мазкур жиноятни квалификация қилишда унинг мотив ва мақсадларининг аҳамияти бўлмаса-да, айбланувчига жазо чораларини қўллашда улар инобатга олиниши лозим.
13. Ушбу жиноят субъекти 16 ёшга тўлган шахс ҳисобланади. ЖК 151-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган қилмишлар мансабдор ва мансабдор бўлмаган шахслар (масалан, агрессия фитнасида қатнашиш, унга тайёргарлик кўриш ва уни режалаштиришда иштирок этиш), томонидан амалга оширилиши мумкин.
Шарҳланаётган модданинг 2-қисмидан келиб чиқиб, босқинчилик агрессив урушни бошлаш ёки олиб бориш, фақат бунга ваколати бўлган мансабдор шахслар томонидан амалга оширилишини таъкидлаш лозим.
Шунинг учун ушбу модда 2-қисми бўйича жиноят субъекти сифатида амалдаги қонунчилик доирасида урушни бошлаш ёки олиб бориш ваколатлари мавжуд бўлган муайян мансабдор шахс­лар ҳисобланиши мумкин.
152 - м о д д а. Урушнинг  қонун ва удумларини  бузиш
Тинч аҳолини ёки ҳарбий асирларни қийнаш, жисмонан қириб юбориш, тинч аҳолини мажбурий ишларга ёки бошқа мақсад­ларда ҳайдаб кетиш, халқаро ҳуқуқ билан тақиқланган уруш олиб бориш воситаларини қўллаш, шаҳарлар ва аҳоли яшаш жойла­рини беҳуда вайрон қилиш, мулкни талон-торож қилиш, шунин­гдек, бундай ҳаракатларни қилишга буйруқ беришда ифодаланган уруш қонунлари ва удумларини бузиш -
ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1. Уруш – давлатлар ўртасидаги, шунингдек, давлатлар ва миллий-озодлик ҳаракатлари ўртасидаги қуролланган кураш бўлиб, у тинчлик алоқаларининг буткул узилиши, одатда, жанговар ҳаракатлар иштирокчилари ва тинч аҳоли берадиган муайян қурбонлар ва тортадиган азоб-уқубатлар билан кечади.
Шу муносабат билан халқаро ҳамжамият кўп йиллар мобайнида урушни инсонпарварлаштиришнинг восита ва усулларини, қурбонлар сонини чеклаш, аҳоли азобларини ва ҳарбий ҳаракат­лардан келиб чиқадиган моддий йўқотишларни камайтириш йўлларини қидирмоқда. Шу мақсадларда бугунги кунда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган ва барчага мажбурий бўлган принцип ва меъёрлари уруш қонунлари ва удумлари сифатида халқаро ҳамжамият томонидан тан олинади[54].
Кўрсатиб ўтилган конвенциялар орасида қуйидагилар алоҳида ўрин тутади: 1850 йил 16 апрелда Парижда имзоланган денгиз уруши ҳақида Декларация; 1868 йил 11 декабрда Санкт-Петербургда имзоланган портловчи ва ёндирувчи ўқларни ишлатишни бекор қилиш ҳақидаги Декларация; шунингдек, 1899 йилда Гаа­гада имзоланган инсон танасида айланувчи ёки яссиланувчи ўқларни ишлатишни ман қилиш ҳақидаги Декларация; 1904 йил 21 декабрда Гаагада имзоланган уруш пайтида госпитал кемала­рининг порт ва бошқа йиғимлардан озод қилиниши тўғрисидаги Декларация; 1907 йилги Гаага конвенциялари (уруш ҳаракатла­рининг бошланиши, қуруқликдаги уруш қонунлари ва удумлари, қуруқликдаги уруш ҳолатида нейтрал мамлакатлар ва шахслар­нинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ҳарбий ҳаракатлар бошланишида душман савдо кемаларининг ҳолати, савдо кемаларини ҳарбий кемаларга айлантириш, уруш пайтида денгиз кучлари билан бом­бардимон қилиш, денгиз урушида босиб олиш ҳуқуқидаги айрим чеклашлар); денгиз уруши ҳолатида нейтрал мамлакатларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида 1909 йил 20 февралида Лондонда қабул қилинган денгиз уруши ҳуқуқи Декларацияси (гарчи ушбу Декларация уни имзолаган давлатлар томонидан ратификация қилинмаган бўлса-да, халқаро ҳуқуқнинг бир қатор умумэътироф этилган принципларни ифодалагани учун ўз аҳамиятини сақлаб турибди); 1925 йил 17 июндаги кимёвий заҳарли ва бактериологик уруш воситаларини қўллашни ман этувчи Женева протоколи; 1936 йил 6 ноябрда Лондонда имзоланган протоколга қўшимча бўлган уруш пайтида сувости кемаларининг савдо кемаларига нисбатан ҳаракати қоидаси; уруш қурбонларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 1949 йилги Женева конвенциялари: ҳаракатдаги қу­ролли кучлардаги ярадорлар ва беморларнинг қисматларини ен­гиллаштириш тўғрисида; денгиздаги қуролли кучлар таркибидан бўлмиш ярадорлар, беморлар ва кема ҳалокатига учраган шахс­ларнинг қисматларини енгиллаштириш тўғрисида (ушбу конвен­ция 1907 йилги Гаага конвенцияси ўрнига қабул қилинган); ҳар­бий асирлар билан қилинадиган муомала тўғрисида (бу конвен­ция 1929 йилги ҳарбий асирлар режими ҳақидаги Женева конвен­цияси ўрнига қабул қилинган); уруш вақтида фуқаро аҳолини ҳи­моя қилиш тўғрисида; қуролли можаро чиққан ҳолларда маданий бойликларнинг ҳимоя қилиниши тўғрисида 1954 йил 14 майда қабул қилинган Гаага конвенцияси (Рерих пакти); оддий қурол­нинг ҳаддан ташқари кўп зарар келтиради ёки барча нарсага бара­вар таъсир этади деб ҳисобланиши мумкин бўлган муайян тур­лари қўлланилишини тақиқлаш ёки чеклаш тўғрисида 1980 йил 10 октябрда қабул қилинган конвенция ва унга қўшимча 1995 йил 13 октябрда қабул қилинган учта протокол. Юқоридаги ҳуқуқий актларнинг барчаси биргаликда уруш олиб боришнинг ҳуқуқий базасини ташкил этади. Башарти БМТ ўз Низомидаги мақсад ва принципларга биноан қуролли куч ишлатса, унинг учун ҳам маж­бурий ҳисобланади.
2. Урушни олиб бориш қоидаларининг аҳамияти шундан иборатки, улар мазмунига кўра урушда тинч аҳолига иложи борича камроқ зарар етказишга қаратилган бўлади. Қуруқликдаги уруш қонунлари ва удумлари ҳақидаги IV Гаага конвенцияси муқадди­масида мустаҳкамланган бу ҳолатга кўра, “аҳоли ва жанг қилаёт­ганлар халқаро ҳуқуқ асослари ҳимояси ва ҳаракати остида бўлади”. Бу Мартенс принципи деб аталади.
3. Ҳозирда мавжуд бўлган уруш қонунлари ва удумлари уруш олиб бориш мақсадларини чеклабгина қолмай, балки уруш қонун ва удумларини бузганликни аниқлаб, уларни ҳарбий жиноят деб белгилайди, бундай жиноятни содир этганларни ҳарбий жиноятчилар деб топади. Уруш қонун ва удумларни бузиш жаҳон ҳамжамияти томонидан инсониятга нисбатан энг оғир жиноят­лардан бири сифатида баҳоланиб, уларни содир этган шахслар халқаро жиноий жавобгарликка тортилади1.
Шу тариқа уруш қонунлари ва удумларига риоя этиш мажбурияти ҳозирги кунда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёри саналади.
4. Уруш қонунлари ва удумларни бузишдан келиб чиқадиган ижтимоий хавфлилик шундан иборатки, уларни қўллашда нафақат халқаро ҳуқуқ меъёрлари топталади, биринчи ўринда қуролланган можаро иштирокчилари ва тинч аҳолига оқлаб бўлмас азоб етказилади, қурбонлар сони ортади, кишиларнинг ҳаёт таъминоти, халқ хўжалиги объектлари батамом издан чиқади, ма­даний бойликлар ва меъморчиликй ёдгорликлар қайта тикланмас да­ражада вайрон бўлади, атроф табиий муҳит қаттиқ зарарланади.
5. Шарҳланаётган жиноят кўп объектли жиноят бўлиб, бунда асосий бевосита объект ҳарбий операцияларни амалга ошириш бўйича муносабатлар ҳарбий ҳаракатларни тартибга солувчи ижтимоий муносабатлар ҳисобланади.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling