Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet40/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Билвосита агрессияда қуролли кучларнинг қўлланиши агрессор давлатга тегишли бўлмаган бошқа давлатга – агрессия қурбонига юбориладиган тузилмалар, қуролланган тўдалар, ёлла­нувчилар, номунтазам ҳарбий қисмлар орқали амалга оширилади.
4. Агрессия объекти – жаҳон ҳамжамияти мавжудлиги ва барқарор ривожланишининг асосий шартлари бўлган давлатлар хавфсизлиги ва тинчликни қўллаб-қувватлаш соҳасидаги ижтимоий муносабатлар, ҳар бир давлатнинг ташқи хавфсизлиги, мил­лий манфаатлари, ҳудудий яхлитлиги, сиёсий мустақиллигидир. Агрессия натижасида қўлга киритилган ҳеч бир устунлик қону­ний деб топилмайди.
5. ЖК 152-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят таркиби объектив томондан қуйидаги ҳаракатларни содир этиш би­лан тавсифланади:
t босқинчилик  урушни режалаштириш;
t шундай урушга тайёргарлик кўриш;
t босқинчилик урушни режалаштириш ёки унга тайёргарлик кўриш фитнасида иштирок этиш.
Шарҳланаётган жиноят таркиби формал ҳисобланади, шу боис юқорида келтирилган ҳаракатлардан ҳеч бўлмаганда биттаси содир этилган вақтдан бошлаб, дастлабки оқибатлардан қатъи назар, қилмиш тугалланган деб топилади.
6. Босқинчилик урушни режалаштириш уруш олиб бориш учун тегишли сафарбарлик ва ташкилий техник режалар ҳамда лойиҳаларни ишлаб чиқиш, ҳарбий ҳаракатлар умумий режасини ту­зиш ёки алоҳида ҳарбий операциялар режасини тузиш, ҳарбий ҳаракатларни олиб бориш усулини аниқлаш, янги номлар киритилган топографик хариталар нашр этиш, бомбардимон қилиш ва артилериядан ўққа тутиш учун объектларни танлаш ва ҳоказолар бўйича муайян мақсадларга эришишга қаратилган ҳаракатлар мажмуидан иборат. Режалаштириш чоғида агрессиянинг тахми­ний қурбонлари, агрессияни тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар, жанговар ҳаракатларни олиб бориш стратегияси ва тактикаси, агрессив урушни бошлаш ва олиб бориш муддатлари аниқланади.
7. Босқинчилик урушнинг тайёрланиши – бу агрессив урушни бошлаш ва олиб боришга тайёргарликни таъминлаш мақсадида ташкилий-ҳарбий ва моддий-техник хусусиятдаги комплекс чоратадбирларга тайёргарлик кўришдир.
Саноатни ҳарбий эҳтиёжлар учун ишлашга ўтказиш, агрессия қилинадиган давлатдан дипломатик ва консуллик лавозимидаги шахсларни чақириб олиш, шунингдек, мутахассисларни чиқариш, захирадагиларнинг сафарбарлигини эълон қилиш ёки армияга чақириш, бошқа давлатга қарши фаол разведка-қўпорувчилик ишларини олиб бориш, қўшинларни чегарага яқинлаштириш, чегарада иғво қўзғаш, чегара яқинида ҳарбий машқлар ўтказиш, аг­рессиянинг муқаррар қурбони бўладиган фуқароларни мафкура­вий айнитиш ва ҳоказолар босқинчилик урушга тайёрланишни ифодалайдиган ҳаракатлар ҳисобланади.
8. Агрессия ҳаракатларини амалга ошириш учун фитнада қатнашиш: бир ёки бир неча давлат томонидан ҳарбий мақсадларда икки ва ундан ортиқ томонлама ошкора ва хуфя музокаралар ўтка­зишни; бошқа давлатга қарши битимлар имзолашни; биргаликда ҳарбий ҳаракат олиб бориш режаларини ишлаб чиқишни; давлат ичидаги ёки ташқарисидаги мухолифат гуруҳлари билан алоқа боғлашни; агрессия иштирокчилари ўртасида мавқеларни бўлиб олишни; ахборот алмашув, махсус хизматларнинг ҳамкорлиги ва худди шундай агрессияни тайёрлашга йўналтирилган ташкилий ва бошқа тадбирларга оид илк шартномалар мавжудлигидан гу­воҳлик берувчи ҳаракатларни тақозо этади.
9. Босқинчилик урушини бошлаш ёки олиб бориш учун жиноий жавобгарлик ЖК 151-моддаси 2-қисмида назарда тутилган.
Шарҳланаётган модда доирасида урушнинг бошланиши деб, давлатнинг, шу жумладан унинг Қуролли Кучларининг БМТ Уставига зид равишда бевосита ёки билвосита куч ишлатиш ёхуд куч ишлатиш тўғрисидаги таҳдидлари тушунилади.
Агрессия урушининг бошланиши сифатида бошқа давлат ҳудудига артилериядан отиш, бомбардимон қилиш, унинг ҳудудида руҳсат берилмаган ҳарбий операциялар ўтказиш, бир давлат қу­ролли кучларининг бошқа давлат ҳудудида бўлиш шартларини бузиш, бир давлатнинг босқинчилик уруши олиб бориш мақсадида бошқасига ўз ҳудудини тақдим этиши ва ҳоказолар тушунилади.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling