Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Террористик ташкилот мавжудлиги
- Террористларга бевосита ёки билвосита ҳар қандай восита, ресурслар бериш ёки хизмат кўрсатиш ҳам жиноят ҳисобланади. Воситаларни террористларга бевосита
- Террористларга бошқа турдаги хизматлар кўрсатишга
- Шарҳланаётган модда 2-қисми
155 - м о д д а. Терроризм
Терроризм – халқаро муносабатларни мураккаблаштириш, давлатнинг суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини бузиш, хавфсизлигига путур етказиш, уруш ва қуролли можаролар чиқариш, ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириш, аҳолини қўрқитиш мақсадида давлат органини, халқаро ташкилотни, уларнинг мансабдор шахсларини, жисмоний ёки юридик шахсни бирон-бир фаолиятни амалга оширишга ёки амалга оширишдан тийилишга мажбур қилиш учун зўрлик, куч ишлатиш, шахс ёки мол-мулкка хавф туғдирувчи бошқа қилмишлар ёхуд уларни амалга ошириш таҳдиди, шунингдек, террорчилик ташкилотининг мавжуд бўлишини, ишлаб туришини, молиялаштирилишини таъминлашга, террорчилик ҳаракатларини тайёрлаш ва содир этишга, террорчилик ташкилотларига ёхуд террорчилик фаолиятига кўмаклашаётган ёки бундай фаолиятда иштирок этаётган шахсларга бевосита ёки билвосита ҳар қандай маблағ-воситалар ва ресурслар бериш ёки йиғишга, бошқа хизматлар кўрсатишга қаратилган фаолият - саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Вазиятни беқарорлаштириш ёки давлат органлари томонидан қарор қабул қилинишига таъсир кўрсатиш ёхуд сиёсий ёки бошқа ижтимоий фаолиятга тўсқинлик қилиш мақсадида давлат ёки жамоат арбоби ёхуд ҳокимият вакилининг давлат ёки жамоатчилик фаолияти муносабати билан унинг ҳаётига суиқасд қилиш ёки унинг баданига шикаст етказиш - ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар: а) одам ўлишига; б) бошқа оғир оқибатларининг келиб чиқишига сабаб бўлса, - ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки ўлим жазоси билан жазоланади. Терроризмни тайёрлашда иштирок этган шахс, агар у ҳокимият органларига ўз вақтида хабар бериш ёки бошқа усул билан оғир оқибатлар юзага келишининг ҳамда террорчилар мақсадлари амалга оширилишининг олдини олишга фаол кўмаклашган бўлса, башарти бу шахснинг ҳаракатларида жиноятнинг бошқа таркиби бўлмаса, жиноий жавобгарликдан озод қилинади. 1. “Террор” тушунчаси лотинчадан таржима қилганда, “қўрқув, даҳшат” деган маъноларни билдиради. Терроризм эса террор сиёсати ва тажрибасини амалга ошириш, жисмоний йўқ қилишгача бўлган куч ишлатиш, сиёсий рақибларни бостириш учун уларни ўлдиришни билдиради. Бугунги кунда терроризм нафақат бир мамлакат доирасида, балки бир мамлакат ҳудудидан чиқиб, бошқа жойларга ҳам тарқалмоқда ва у халқаро терроризм деб аталмоқда. Халқаро терроризм халқаро кўламда бир қатор ижтимоий хавфли қилмишларни, жумладан, одамларни бемаъни ҳалок қилиш, давлатлар ва уларнинг вакиллари ўртасидаги дипломатик алоқаларни барбод қилиш, халқаро алоқа ва учрашувларни амалга оширишни қийинлаштириш, шунингдек, давлатлараро транспорт алоқаларини амалга оширишни қийинлаштириш ва бошқаларни ўз ичига олади. Терроризмни қўллаш сиёсий кураш шакли сифатида халқаро ҳамжамият томонидан бир неча бор муҳокама қилинган. 1957 йилда қабул қилинган “Терроризмни олдини олиш ва унинг учун жазолаш ҳақида”ги Конвенция давлат ва жамоат арбобларини ўлдириш, уларга тан жароҳати етказиш, мулкни нобуд қилиш ва бошқа террористик ҳаракатларни тақиқлаб, улар учун жазо белгилади. Айни вақтда Конвенция қатнашчиси бўлган давлатлар террорни сиёсий кураш усули сифатида тан олди. Террористик ҳаракатларга қарши халқаро курашда БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан 2001 йил 28 сентябрида қабул қилинган 1375-сонли Резолюция муҳим роль ўйнайди, унда терроризмни қўллаш қораланди ва бу ижтимоий хавфли ҳодисага нисбатан барча давлатларнинг муносабати мустаҳкамланди. 2. Терроризмнинг ижтимоий хавфлилиги шундаки, террор сиёсати ва амалиёти натижасида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари топталади, халқаро муносабатлар беқарорлиги юзага келади, халқаро низолар ва фуқаролик урушлари келиб чиқишга замин яратилади. Террористик амалиёт амалда замонавий жамиятнинг демократик асосларини йўқотади, мамлакатни ҳуқуқий демократик давлат қуриш мақсадидан тоталитаризм сари оғдиради. Бундан ташқари, терроризм сиёсий курашнинг умумэътироф этилган усулларини, инсон олий қадр-қимматини, унинг ҳуқуқ ва эркинларини тан олмайдиган жамият аъзолари пайдо бўлишига сабаб бўлади. 3. Терроризмнинг объекти халқаро муносабатлар барқарорлигини, тинчликни, инсоният хавфсизлигини таъминловчи ижтимоий муносабатлардир. Алоҳида давлат ва халқаро ташкилотларнинг муайян манфаатлари, шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар, мулк ва бошқарув тартиби факультатив объект ҳисобланиши мумкин. 4. Терроризм объектив томондан қуйидаги йўллар билан содир этилиши мумкин: t зўрлик куч ишлатиш, куч билан таҳдид қилиш, шахсга ёки мулкка хавф солувчи бошқа қилмишларни содир этиш, ёхуд давлат органи, халқаро ташкилотлар, уларнинг раҳбарлари, жисмоний ёки юридик шахсларни муайян ишни амалга оширишга мажбурлаш, суверенитет ва ҳудудий яхлитликни бузиш, давлат хавфсизлигига зарар етказиш, урушни келтириб чиқариш, ижтимоий-сиёсий вазиятнинг барқарорлигини бузиш, аҳолини қўрқитиш мақсадида шуларни амалга ошириш билан таҳдид қилиш; t террорчи ташкилотлар мавжуд бўлишини, ишлаб туришини, молиялаштирилишини амалга ошириш, террористик актларни тайёрлаш ва содир этиш, террористик ташкилотлар ёки уларга хайрихоҳларга ёхуд террористик фаолиятда қатнашувчиларга бевосита ёки билвосита таъминот бериб туриш. Ушбу модда доирасида куч ишлатиш, таҳдид қилиш деганда, террористик актларни содир этишда айбдор шахснинг турли хилдаги зўрлик ишлатиш билан боғлиқ ҳаракатларини тушуниш керак. Зўрлик ишлатиш деганда, зулм ўтказиш (одам ўлдириш, оммавий тартибсизлик, босқинчилик), одам ўғирлаш, қуролдан фойдаланиш тушунилади. 5. Шахснинг хавфлилиги деганда, шуни тушуниш керакки, террористик ҳаракат битта шахсга қарши қаратилган бўлиши мумкин, лекин унинг натижасида жуда катта мулкий зарар кўрилади. 6. Юқорида қайд этилган ҳаракатларни содир этиш ҳақида таҳдид оғзаки, ёзма, бевосита ёки турли алоқа воситаларидан фойдаланиб етказилиши мумкин. Таҳдид реал ва ҳақиқий бўлиши лозим. 7. ЖК террористик ташкилотнинг мавжудлигини, иш олиб боришини ва молиявий таъминланишини амалга оширишга йўналтирилган фаолиятни ҳам терроризм деб белгилайди. 8. Террористик ташкилот мавжудлиги ташкилот мақсадларини амалга ошириш учун шарт-шароит яратувчи фаолиятни бундай ташкилот мақсадларини амалга ошириш учун шарт-шароит яратувчи фаолиятни деб қараш керак. Масалан, ташкилотнинг мавжудлиги унинг фаолиятига раҳбарлик қилиш, сафига янги аъзоларни жалб этиш, унинг фаолияти тўғрисида ахборот тарқатиш орқали таъминланиши мумкин. 9. Террористик ташкилотни молиялаштиришни жараён (бир-бири билан боғлиқ алоҳида ҳаракатлар мажмуи) ёки террористик ташкилотни маблағ жамғармаси билан таъминлашнинг алоҳида тури деб тушуниш лозим. Терроризмни молиялаштириш жараёни жисмоний шахс томонидан террористик ташкилотга бир марта ёки белгиланган вақтда пул маблағи ажратиш, белгиланган вақт мобайнида даврий тарзда пул маблағи ажратиш орқали амалга оширилиши мумкин. 10. Иш олиб бориш – бир-бири билан ўзаро боғлиқ операциялар мажмуасидан таркиб топган фаолият бўлиб, мазкур ташкилот тузилишига сабаб бўлган мақсадларнинг амалга оширилишини, масалан, давлат ёки жамоат арбобига суиқасд қилиш учун зарур қуролларни сотиб олишни ўз ичига олади. 11. Террористларга бевосита ёки билвосита ҳар қандай восита, ресурслар бериш ёки хизмат кўрсатиш ҳам жиноят ҳисобланади. Воситаларни террористларга бевосита етказиб бериш деганда, айбдорнинг восита ва ресурсларни кимга бераётганлигини билиши ва уни террористларга очиқ тақдим этиши тушунилади. Билвосита етказиб бериш деганда, айбдор шахснинг воситаларни террористларга бевосита эмас, балки воситачи орқали етказиб бериши тушунилади (масалан, хайрия ташкилотига, фондга топширади, аммо аслида кимга топшираётганлигини ўзи яхши билади). Билвосита ва бевосита етказиб бериш бир-биридан фарқ қилади, агар ресурслар воситачи орқали етказилган бўлса – билвосита, агар воситачисиз етказилса – бевосита тақдим этиш ҳисобланади. 12. Воситаларни тақдим қилишдан фарқли равишда, воситаларни йиғиш деганда, бундай воситаларни тақдим этувчи шахслар ва террористик фаолиятга ёрдам бераётган ёки иштирок этаётган шахслар ўртасида далолатчи сифатида қатнашаётган восита йиғувчиларнинг воситаларни уларни бераётганлардан тўплаши тушунилади. Яъни, бунда восита йиғувчилар шундай воситаларни берувчилар билан террористик ташкилот ёхуд террористик фаолиятда кўмаклашувчилар ёки қатнашувчилар ўртасида воситачи бўлади. Восита йиғувчилар воситачи сифатида уларнинг мулкдори бўлмай, берилган воситаларга эга бўлади холос. Бошқача айтганда, восита йиғувчилар билан уларни берувчилар ўртасидаги фарқни берилган воситаларнинг мулкдори кимлигидан келиб чиқиб аниқлаш керак. 13. Террористларга бошқа турдаги хизматлар кўрсатишга террористларни қилмишларига яраша жазодан яшириш, халқаро терроризм бўлса, – унинг чет элдаги раҳбарлари билан алоқа ўрнатишни ташкил қилиш, турли кузатувларни амалга ошириш ва бошқалар киради. 14. Ушбу модда диспозициясида мазкур хатти-ҳаракатлар, қилмишлар ҳақиқатда содир этилишини эмас, балки улар шуларга эришишга йўналтирилганлигини ўз ичига олади. Шундай қилиб, террористик ташкилотлар учун воситалар йиғиш ёки шунга ўхшаш мақсадда куч ишлатиш, белгиланган мақсадга эришилган бўлмаса-да, лекин у аҳоли нобуд бўлиши ёки мулкка зарар етказилиши учун реал хавф туғдирса, тугалланган жиноят таркибини ташкил этади. 15. Агар терроризм зўрлик ишлатиш билан таҳдид қилиб амалга оширилган бўлса, таҳдид объектив характер касб этган вақтдан бошлаб жиноятни тугалланган деб ҳисоблаш лозим. Зўрлик ишлатиш билан тахдид қилувчи шахс зўрлик ишлатишни чиндан истаган ёки истамаганлигидан қатъи назар, унинг ҳаракатлари мазмунан ва характерига кўра реал бўлганлигининг ўзи етарли ҳисобланади. 16. Шарҳланаётган модда 2-қисмида вазиятни беқарорлаштириш ёки давлат органи томонидан қарор қабул қилинишига таъсир кўрсатиш ёхуд сиёсий ёки бошқа ижтимоий фаолиятга тўсқинлик қилиш мақсадида давлат ёки жамоат арбоби ёхуд ҳокимият вакилининг давлат ёки жамоатчилик фаолияти муносабати билан унинг ҳаётига суиқасд қилиш ёки унинг баданига шикаст етказиш учун жавобгарлик белгиланган. 17. Ҳаётга суиқасд қилиш деганда, давлат ёки жамоат арбобини ўлдиришга қаратилган, аммо айбдор шахсга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра тугалланмаган ҳаракат тушунилади. Суиқасд транспорт воситалари тўқнашуви, шахснинг ҳаёти учун муҳим органига совуқ ва бошқа қурол билан уриш, заҳарлаш орқали содир этилиши мумкин. Суиқасд усуллари квалификация қилишга таъсир этмайди, аммо бу айбдорга жазо тайинлашда суд томонидан ҳисобга олиниши лозим. 18. Баданга шикаст етказиш деганда, давлат ёки жамоат арбоби соғлиғига етказилган тан жароҳати тушунилади. Бунда унинг оғирлик даражаси аҳамиятга эга эмас. Агар шахс соғлиғига етказилган зарар амалга оширилмаган одам ўлдиришга суиқасд натижаси бўлса, қилмиш фақат суиқасд сифатида квалификация қилиниши лозим. Бундай ҳолатларни фарқлаш қасднинг йўналиши бўйича амалга оширилади – баданга шикаст етказишда айбдорнинг одам ўлдириш мақсади бўлмайди. ЖК 155-моддаси 2-қисмида белгиланган жиноятни қасддан одам ўлдириш (ЖК 97-моддаси)га суиқасд қилишдан ёки баданга шикаст етказиш (ЖК 104, 105, 109-моддалари)дан халқаро муносабатларни барбод этиш, давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузиш, давлат хавфсизлигига путур етказиш, урушни тарғиб қилиш, ҳарбий низолар келтириб чиқариш, ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириш, аҳолини қириш сингари мақсадлардан иборат мажбурий аломатлари бўйича фарқлаш лозим. Жавобгарлик ЖК 155-моддасининг 2-қисмида белгиланган жиноят давлат ёки жамоат арбоби ёхуд ҳокимият вакили соғлиғига зарар етказилиши ёки суиқасд қилиниши билан тугалланган деб топилади. Агар бунда баданга шикаст етказишга суиқасд қилинган бўлса, қилмиш ЖК 155-моддаси 1-қисми бўйича квалификация қилиниши лозим. 20. ЖК 155-моддаси 1 ва 2-қисмлари диспозициясида белгиланган шахсларни ўлдирганлик учун жавобгарлик ЖК 155- моддаси 3-қисм “а” банди билан қамраб олинади ва бундай қилмишни ЖК 97-моддаси билан қўшимча квалификация қилиш талаб қилинмайди. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling