Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


- м о д д а. Миллий, ирқий ёки диний адоват қўзғатиш


Download 1.53 Mb.
bet50/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

156 - м о д д а. Миллий, ирқий ёки диний адоват қўзғатиш
Миллий ирқий этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш шундай қилмишлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, –
энг кам иш хақининг олти юз бараваригача миқдорида жарима ёки уч йилгача аҳлоқ тузатиш ишлари ёҳуд уч йилгача оззодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади
Миллий, ирқий, этник ёки диний мансублигига қараб, аҳоли гу­руҳларига нисбатан адоват, муросасизлик ёки нифоқ келтириб чиқариш мақсадида миллий шаън-шараф ва қадр-қимматни кам­ситишга, диний эътиқодига ёки даҳрийлигига қараб, фуқаролар­нинг ҳис-туйғуларини ҳақоратлашга қаратилган қасддан қилин­ган ҳаракатлар, шунингдек, миллий, ирқий, этник мансублиги ёки динга муносабатига қараб, фуқароларнинг ҳуқуқларини бевосита ёки билвосита чеклаш ёхуд уларга бевосита ёки билвосита аф­залликлар бериш -
беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:
а) бошқа шахсларнинг ҳаёти учун хавфли усулда;
б) баданга оғир шикаст етказган ҳолда;
в) фуқароларни доимий яшаш жойидан зўрлик ишлатиб кўчирган ҳолда;
г) масъул мансабдор шахс томонидан;
д) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, -
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.
 
Миллий, ирқий ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни
тарқатиш мақсадида тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш, шундай қилмишлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Миллий, ирқий, этник ёки диний мансублигига қараб, аҳоли гуруҳларига нисбатан адоват, муросасизлик ёки нифоқ келтириб чиқариш мақсадида миллий шаън-шараф ва қадр-қимматни камситишга, диний эътиқодига ёки даҳрийлигига қараб, фуқароларнинг ҳис-туйғуларнии ҳақоратлашга қаратилган қасддан қилинган ҳаракатлар, шунингдек, миллий, ирқий, этник мансублиги ёки динга муносабатига қараб, фуқароларнинг ҳуқуқларини бевосита ёки билвосита чеклаш ёхуд уларга бевосита ёки билвосита афзалликлар бериш –
беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:
а) бошқа шахсларнинг ҳаёти учун хавфли усулда;
б) баданга оғир шикаст етказган ҳолда;
в) фуқароларни доимий яшаш жойидан зўрлик ишлатиб кўчирган ҳолда;
г) масъул мансабдор шахс томонидан;
д) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади
 
1. Миллий, ирқий ёки диний адоват қўзғатиш жинояти халқаро миқиёсда янгича кўринишларда содир этиш хусусиятлари вужудга келмоқда. Айниқса оммавий тус олиниши билан боғлиқ холда миллий, ирқий ёки диний адоватни тарғиб қилувчи нарсаларни тарқатиш билан боғлиқ ҳолда онгига таъсир қилувчи, жамиятда носоғлом мухитни вужудга келтирувчи хусусиятлар билан содир этишлик холатлари вужудга келди. Айниқса диний экстремистик ёки террористик ҳаракатларни ташкил этиш борасида содир этиладиган миллий, ирқий ёки диний адоватни тарғиб қилувчи нарсаларнинг тарқатганликнинг ижтимоий хавфлилиги юқоридир.
Шахсни биринчи марта содир қилган харакатлари учун маъмурий жавобгарликка тартилганидан кейин яна шундай харакатларнинг қасддан содир этилганлиги бу харакатларнинг ижтимоий хавфлилигининг юқорилашганлигидан далолат беради ва бундай ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик шахсни шундай харакатларни бир йил мобайнида яна такроран содир этилганидагина жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.
2. Ҳар бир инсон жинси, ирқи, миллати, дини ёки бошқа хусусиятларидан қатъи назар, тенг эканлиги тўғрисидаги қоида ҳозирда умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормасидир. Ушбу қоида 1948 йилги Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларациясида, Фуқа­ролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро Пактда ва бошқа халқаро ҳужжатларда ўз ифодасини топган.
Ўзбекистон Республикаси Конститутицияси Муқаддимасида ҳалқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидалари устунлиги эълон қилингани ҳолда, ушбу қоидалар Ўзбекистон Республикаси Конститутициясининг 4, 8, 31-моддаларида изчиллик билан мустаҳкамланган. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 18-моддасида юқорида қайд этилган халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар қоида­лари сўзма-сўз такрорланади ва “Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун ол­дида тенг”лиги кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 156-моддасида миллий, ирқий ёки диний адоват қўзғатганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланиши ҳам ушбу қоидалар бажарилишининг ҳуқуқий кафолати бўлиб хизмат қилади.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling