Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шунга ўхшаш бошқа органлар
- Субъектив томондан
- субъекти
- субъектив томондан
Ҳарбий адлия органларида хизмат турли идора ва хизматларни, шунингдек, ҳарбий суд тизимини ўз ичига олади. Унинг фаолият соҳасига Қуролли Кучларда ва бошқа турдаги давлат ҳарбий тузилмаларида ҳуқуқий тартиботни таъминлаш киради.
6. Шунга ўхшаш бошқа органлар деганда, хизмат ҳарбийлаштирилган барча турдаги муассаса, ташкилот, органни тушуниш керак. Ҳарбийлаштирилган органни фарқловчи жиҳатлардан бири шахс хизматга кираётганида қасамёд қабул қилиши ва қасамёдини бузганида жавобгарлик келиб чиқиши ҳисобланади. Қасамёд қабул қилишидан қатъи назар, шахс чет давлатнинг бошқа органларига хизматга кириши, масалан, прокурор, терговчи ёки умумий юрисдикция суди судьяси бўлиши жиноят ҳисобланмайди. 7. Субъектив томондан жиноят тўғри қасддан содир этилади. Айбдор ўзининг Ўзбекистон Республикаси фуқароси эканлигини билади ва чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга киради ҳамда ўзи шуни хоҳлайди. Қилмишни содир этиш мотив ва мақсадлари турлича бўлиши мумкин, аммо улар жиноятни квалификация қилишга таъсир қилмайди, лекин суд томонидан жазо тайинлашда ҳисобга олиниши лозим. 8. Жиноят субъекти фақат 16 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳисобланади. 9. Шарҳланаётган модда 2-қисмида Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиши учун жавобгарлик белгиланган. (Ёллаш тушунчаси ҳақида ЖК 154-моддаси шарҳига қаранг.) 10. Жиноят субъектив томондан фақат қасддан содир этилиши мумкин. Субъект қилмишини баҳолашда мотив ва мақсад аҳамиятга эга эмас, лекин жиноят мотиви ва мақсади жазо тайинлашда суд томонидан ҳисобга олиниши лозим. 11. Шарҳланаётган модда 2-қисми бўйича жиноят субъекти 16 ёшга тўлган ҳар қандай жисмоний шахс ҳисобланади. Шахснинг фуқаролиги аҳамиятга эга эмас. 12. Шуни ҳисобга олиш керакки, Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистон ҳудудидаги корхона, такшилот, муассасада меҳнатни давом эттирган ҳолда, чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига ишга кирса, Ўзбекистон Республикасига қарши жиноятларда кўзда тутилган тегишли аломатлар бўлса, унда Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти бўлишидан қатъи назар, жиноятлар мажмуи бўйича ЖК 160-моддасидаги жосуслик жинояти бўйича ҳам квалификация қилиш лозим. Қилмишни давлатга хоинлик сифатида квалификация қилиб бўлмайди, чунки шахс чет давлатда ҳарбий хизматга, хавфсизлик хизмати идораларига, полицияга, адлия идораларига ёки давлат ҳокимияти ва бошқарувнинг бошқа идораларига ишга кирганлиги натижасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги йўқотилади[59]. 13. Чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириш, ёлланиш учун жиноий жавобгарлик билан жавобгарлик ЖК 154-моддасида кўзда тутилган ёлланиш таркиби фарқлаб олиниши жуда муҳим. Жиноят таркиби бир-биридан жиноят субъектига кўра фарқланади. Хизматга ёлланиш жиноятида жиноят субъектига хос бўлган белги мавжуд, у ҳарбий ҳаракатларда ўзга давлат қуролли кучлари таркибида туриб қатнашиши талаб қилинади. Қилмишни содир этган шахсни ЖК 154-моддаси бўйича айбдор деб топиш учун шахснинг ҳарбий ҳаракатларда қатнашганлигини (ЖК 154-модда 1-қисм) ёки қатнашиш мақсадида ёлланганлигини (ЖК 154-модда 2-қисми) аниқлаш лозим бўлади. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling