Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet43/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Жисмоний геноцид – муайян миллий, этник, ирқий ёки диний гуруҳлар вакилларини бевосита тўлиқ ёки қисман жисмонан йўқ қилишга қаратилган фаолият. У ўз ичига ўлдириш, ҳаётга тўғри келмайдиган оғир тан жароҳатлари етказиш, ҳаётга тўғри келмайдиган вазифаларни топшириш кабиларни қамраб олади. Миллий, ирқий ёки этник мансублигига кўра алохида тоифа одамларни рухан йўқ қилинишини хам жисмоний геноцид каби квалификация қилиниши лозим
Руҳий йўқ қилиш деганда, инсонларнинг онгли ҳаётини издан чиқаришга қаратилган ҳаракатни тушуниш лозим. Руҳий йўқ қилиш мия фаолиятини ишдан чиқариш, маънавий азобланиш, ақлий заифликни келтириб чиқаришда ифодаланиши мумкин.
Ижтимоий-иқтисодий геноцид миллий, этник, ирқий ёки диний гуруҳларни улар учун ҳаёт кечириш имконияти мавжуд бўлмаган шароит ёки оғир ҳаёт шароити яратиш орқали жисмонан ёки руҳан кетиш шароитига солишда ўз ифодасини топади. Геноцид­нинг бу кўриниши қуйидагиларда ифодаланиши мумкин: маълум бир гуруҳни радиоактив заҳарланиш зонасига жойлаштириш; бундай гуруҳга қийин вазиятлар, масалан, иқтисодий таназзулда ёрдам беришни рад этиш. Геноциднинг бу тури ҳаракатда ва ҳа­ракатсизликда намоён бўлади.
Биологик геноцид ё геноцид йўналтирилган гуруҳда бола туғилишини, ёки гуруҳ аъзоларининг наслни давом эттиришини бартараф қилишга қаратилган турли тадбирларни ўз ичига олади.
Бола туғилишини бартараф этиш зўрлик ишлатиб ахталаш (жинсий безларни олиб ташлашга оид операциялар ўтказиш) ёки стерилизация (насл қолдириш қобилиятидан маҳрум қилишга оид операция), аёл ҳомиласини сунъий йўл билан ғайриқонуний тушириш, шунингдек, бошқа зўравонлик ҳаракатларини шунга ўхшаш одамлар муҳитида қўллаш шаклида ҳам бўлиши мумкин.
Насл қолдириш қобилиятини бартараф этиш маълум миллатга, этник ёки бошқа гуруҳга мансуб ота-оналардан уларнинг хоҳиш-иродасига зид боласини олиб қўйиш, болаларни бошқа миллат, этник, ирқий ёки диний гуруҳ вакили бўлган шахсларга (бепул ёки пулга) бериш шаклида бўлади.
5. Шарҳланаётган жиноят объектив томондан миллий, этник, ирқий ёки диний мансублигига қараб, ғайриқонуний муносабатда бўлишда ифодаланади. Шунингдек, ушбу юқорида қайд этилган қилмишларни бажариш ҳақида буйруқ бериш ҳам геноцид жиноятининг объектив томонини ташкил қилади. Буйруқ бериш шакли қилмишни ҳуқуқий баҳолашда аҳамиятга эга эмас.
6. Геноцид жинояти жисмонан қириб юбориш, ўлдириш жиноят ҳисобланади. Бунда жиноий оқибат келиб чиқиши талаб қилинмайди, фақат ЖК 153-моддаси диспозициясида белгиланган ҳаракатлардан бири содир этилиши шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун етарли ҳисобланади.
7. Геноцид жинояти субъектив томондан қасддан содир этилади. Айбдор миллий, этник, ирқий ёки диний мансублиги бўйича аҳолининг қайсидир қисмини йўқ қилиб юбориши ижтимоий хавфли қилмиш эканлигини англайди ва шуни истайди. Геноцид жинояти субъектив томонининг мажбурий элементи махсус мақ­сад – қайсидир миллий, этник, ирқий ёки диний гуруҳни шундай­лигича тўла ёки қисман йўқотишни мўлжаллаш нияти[56]. Агар мах­сус мақсад мавжуд бўлмаса, қилмиш геноцид жинояти деб ква­лификация қилиниши мумкин эмас.
8. Геноцид жинояти бошқа турдаги шахсга қарши жиноятлардан миллий ёки ирқий адоват мотиви асосида содир этилиши би­лан фарқланади. Геноцид бошқа алоҳида жиноятлар каби муайян бир шахсга қаратилмасдан, балки муайян ирқий, миллий ёки ди­ний гуруҳларга қаратилган бўлади.
9. Агар геноцид уруш даврида юз берган бўлса, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 152 ва 153-моддалари билан жиноятлар мажмуи тариқасида квалификация қилиниши керак, чунки геноцид бу даврда урушнинг қонун ва удумларини бузиш деб ҳам ҳисобла­нади.
10. Геноцид жиноятининг субъекти 16 ёшга тўлган жисмоний шахслардир. Ижтимоий ҳолатидан қатъи назар мансабдор шахслар ёки оддий шахслар ҳам жиноят субъекти ҳисобланади. Бу шахслар жиноят содир этиш жойи қаер бўлишидан қатъи назар, жавобгарликка тортилиши лозим ва бу халқаро ҳуқуқда геноцид учун белгиланган халқаро жавобгарлик меъёрларига мос келади. Геноцид жиноятини содир этган шахслар жиноят содир этилгани­дан сўнг қанча муддат ўтганидан қатъи назар жавобгарликка тор­тилиши шарт. Конвенция ва халқаро ҳуқуқ нормаларига асосан, геноцид жиноятини содир этганларга нисбатан жавобгарлик муд­дати ўтиши билан жавобгарликдан озод қилиш қўлланилмайди.
Агар шу турдаги қилмиш 13 ёшдан 16 ёшгача бўлган шахслар томонидан содир этилган бўлса, улар шахсга қарши содир этганлик муайян жиноят учун жавобгарликка тортилиши лозим.
154 - м о д д а. Ёлланиш
Ёлланиш, яъни низолашаётган давлатнинг фуқароси ёки ҳар­бий хизматчиси ҳисобланмаган ёхуд назорат қилиниб турган ни­золашаётган давлат ҳудудида доимий яшамайдиган ёки ҳеч қан­дай давлат томонидан қуролли кучлар таркибида расмий топ­шириқни бажариш ваколати берилмаган шахснинг моддий ман­фаатдорлик ёки бошқа бирон шахсий манфаатни кўзлаб, ўзга давлат ҳудудида ёки унинг тарафини олиб қуролли тўқнашувда ёхуд ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланиши -
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.
Ёлланма шахсни ёллаш, ўқитиш, молиялаштириш ёки унга бошқа моддий таъминот бериш, худди шунингдек ундан ҳарбий тўқнашув ёки ҳарбий ҳаракатларда фойдаланиш -
етти йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1. Халқаро ҳуқуқда ёлланишнинг ғайриқонунийлиги ва йўл қўйиб бўлмаслиги ҳамда бунинг учун ҳам давлатлар, ҳам ёлланувчиларнинг шахсан ўзлари жавобгарлигини назарда тутувчи норма вужудга келган.
Ёлланишнинг ижтимоий хавфлилиги шундан иборатки, одамларнинг му­айян гуруҳи яшаш манбаси сифатида доимий яшамайди­ган ва фуқароси бўлмаган давлат томонида туриб ҳарбий тўқнашув ва ҳаракатларда ҳақ эвазига (пуллик) иштирок этишни танлайди. Бундай ҳаракатларнинг ўта ахлоқсиз ва ўта хавфлилиги шундаки, жамиятда қасддан одам ўлдириш, қуролли тўқнашув ёки ҳарбий ҳаракатларда иш­тирок этувчи шахслар соғлиғига оғир ва бошқача зарар етказиш, тўқнашувчи тарафларнинг халқ хўжалиги ва бошқа объектларини йўқ қилиш ёки бузиш, миллий бойликни, аҳоли ёки давлат мулкини талонторож қилиш каби ишлар профессионал фаолиятига айланган шахслар гуруҳи шакл­ланади. Мазкур жиноятнинг ижтимоий хавфлилигини тан олган ҳолда дунё ҳамжамияти ёлланишни илдизи билан қўпориб таш­лаш чораларини кўрмоқда ва бу ҳаракатлар ҳам ички, ҳам халқаро ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишда намоён бўлиб, ёлланиш деб ҳисобланадиган ҳаракатларни тақиқлайди ва қоралайди.
2. БМТ Бош Ассамблеяси, Хавфсизлик Кенгаши Бош котиблик сиймосида жаҳон ҳамжамияти ёлланиш амалиётини кўп бора қоралаб, айбдор шахсларни жавобгарликка тортишни талаб қилган эди.
Ёлланиш БМТ Бош Ассамблеяси ва Хавфсизлик Кенгаши томонидан бир неча бор танқид қилинган. Авваламбор, шуни қайд этиб ўтиш керакки, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1961 йил 24 ноябрдаги резолюциясида БМТ қўмондонлиги остида бўлмаган барча хорижий ҳарбийлар ёки ярим ҳарбий хизматчиларни, шу­нингдек, ёлланувчиларни дарҳол қамоққа олиш, ушлаб туриш ва жўнатиш учун куч ишлатиб бўлса ҳам таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги қоидалар мустаҳкамланди.
1968 йил БМТ Бош Ассамблеяси 2465 (XXIII) резолюциясида ёлланувчилардан фойдаланиш амалиёти жиноий ҳаракат ҳисобланишини қатъий белгилаб қўйди. Ёлланувчиларнинг ўзлари эса қонундан ташқари жиноятчилар ҳисобланади.
Айни пайтда барча давлатларда ўз ҳудудидаги ёлланувчиларни йиғиш, молиялаш ва ўқитишни эълон қиладиган, ёлланувчи сифатида хизматга боришни тақиқлайдиган ҳужжат қабул қилиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
БМТ 1976 йил 30 ноябрдаги 31/34-сонли резолюциясида барча давлат ҳукуматларни улар ҳудудида ёлланувчиларни жалб этиш, молиялаштириш, ўқитиш ва ўтказишни жиноят деб эълон қиладиган ва фуқароларнинг ёлланувчи сифатида жалб қилинишини тақиқлай­диган қонунлар қабул қилишга яна бир бор чақирди. Бу қоидалар 1977 йилги 32/41-сонли резолюцияда ҳам мустаҳкамланди.
1989 йил 4 декабрда Ёлланувчиларни жалб қилиш, фойдаланиш, молиялаштириш ва ўқитишга қарши кураш тўғрисидаги Кон­венция қабул қилинган бўлиб, унда қандай шахслар ёлла­нувчи сифатида қаралиши лозимлиги ҳақида мезонлар бел­гиланган. Ушбу Конвенцияга мувофиқ қуйидагилар ёлланувчи ҳисобланади:
t биргаликда зўравонлик ҳаракатларида иштирок этиш учун чет элда ёки ўз жойида махсус ёлланганлар (ҳарбий тўқна­шувда ёки ҳукуматни ағдаришга қаратилган ҳаракатда ёхуд дав­латнинг конституциявий тузумини ағдариб ташлашда қатнашув­чилар);
t бундай ҳаракатларда иштирок этишдан шахсий фойда кўриш нияти мавжуд бўлиб буни рўёбга чиқаришда моддий мукофотлаш ваъда қилинганлар;
t ҳарбий ҳаракатлар қаратилган давлатнинг ёки ҳарбий тўқна­шувларда иштирок этувчи давлатнинг доимий яшовчи аҳо­лиси бўлмаган ва фуқароси бўлмаган шахслар;
t давлат томонидан расмий мажбуриятларни бажариш учун жўнатилмаганлар;
t ҳаракатлар содир этилувчи ҳудудда ёки ҳарбий тўқнашувлар томони бўлган давлатлар ҳарбий кучлари шахсий таркибига кирмайдиганлар.
3. Ёлланишнинг бевосита объекти инсоният хавфсизлиги, қуролли тўқнашувлар ва ҳарбий ҳаракатларни ҳуқуқий тартибга солиш принципларини муҳофаза қилиш билан боғлиқ муносабатлар ҳисобланади. Факультатив объектлар давлатнинг иқтисодиёти асослари, кишилар ҳаёти ва саломатлиги, давлатнинг ижтимоий тузуми, давлат билан боғлиқ муносабатлардир.
4. Объектив томондан жиноят тўқнашувчи (урушувчи) давлат фуқароси ёки ҳарбий хизматчиси бўлмаган ёхуд тўқнашувчи тараф томонидан назорат қилинаётган ҳудудда доимий яшамай­диган ёки қуролли кучлар таркибида расмий мажбуриятларни ба­жариш учун ҳеч бир давлат томонидан ваколат берилмаган шахс­нинг чет давлат ҳудудида ёхуд тарафида қуролли тўқнашувда ёки ҳарбий ҳаракатларда қатнашувидан иборат.
5. Ҳарбий низо деганда, давлат ҳарбий кучларининг келишмовчилик замирида ҳарбий ҳаракатларга кириши тушунилади ва унда алоҳида ўзига хос субъект бўлган давлат(лар) қатнашади.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling