Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЖК 145-моддаси 3-қисмининг объектив томони
- Қонунга зид тарзда динга ўқитиш
- Субъектив томондан
Қаршилик кўрсатиш диний муассасаларнинг фаолиятига тўсқинлик қилишда (масжид ва черковларни ёпиб қўйиш) ёки диний маросимларни (никоҳ ўқиш, хатна қилиш, жаноза ўқиш ёки марҳумни дафн этиш ва ҳоказоларни) ўтказишга йўл қўймасликка қаратилган ҳаракатларни содир этишда ифодаланиши мумкин.
5. Диний ташкилотларнинг қонуний фаолиятига ёки диний маросимларни бажаришга қаршилик кўрсатиш (ЖК 145-моддасининг 1-қисми) бошланган пайтдан жиноят тугалланган деб топилади. 6. ЖК 145-моддаси 2-қисмининг объектив томони вояга етмаган болаларни диний ташкилотларга жалб этиш, шунингдек, уларнинг ихтиёрига, ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ихтиёрига зид тарзда динга ўқитиш ҳисобланади. 7. ЖК 145-моддаси 3-қисмининг объектив томони фуқароларнинг ўз фуқаролик ҳуқуқларини амалга оширишларига ёки фуқаролик бурчларини бажаришларига тўсқинлик қилиш билан, диндорлардан мажбурий йиғим ундириш ва солиқ олиш билан ёхуд шахснинг шаъни ва обрўсини камситувчи чора-тадбирлар қўллаш билан ёки диний таълим олишда ҳамда фуқаро динга нисбатан, динга эътиқод қилиш ёки эътиқод қилмасликка нисбатан, ибодат қилишда, диний расм-русумлар ва маросимларда қатнашиш ёки қатнашмасликка нисбатан ўз муносабатини белгилаётган пайтда мажбурлаш билан боғлиқ диний фаолият юритиш, шунингдек, шахс баданига енгил ёки ўртача оғир шикаст етказилишига олиб келган диний маросимлар ўтказишни ташкил этиш ҳисобланади. Бундай вазиятларда баданга енгил ёки ўртача оғир шикаст етказишни назарда тутадиган моддаларга кўра жиноятлар мажмуи бўйича баҳолаш зарурати бўлмайди. 8. Вояга етмаган болаларни диний ташкилотларга ноқонуний жалб этиш – вояга етмаган шахсни қонунга зид тарзда диний ташкилотлар фаолиятида иштирок этишга (алдов, моддий бойлик эвазига, қасос олиш мақсадида, таҳдид солиш йўли билан, ғайирлик ёки бошқа қабиҳ ниятларда) оғдириш. Вояга етмаган болаларни диний ташкилотларга ноқонуний жалб этиш вояга етмаган шахсни қонунга зид тарзда диний ташкилотлар фаолиятида иштирок этишга оғдириш вақтидан бошлаб жиноят тамомланган ҳисобланади. 9. Қонунга зид тарзда динга ўқитиш – вояга етмаган болаларга уларнинг ихтиёрига, ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ихтиёрига зид тарзда диний билим бериш ҳисобланади. 10. ЖК 145-моддасининг 3-қисмида назарда тутилган жиноят ЖК 145-моддасининг 3-қисми диспозициясида белгиланган ҳаракат содир этилган вақтдан бошлаб, оқибатларидан қатъи назар, тугалланган деб топилади. Диний маросимлар ўтказишни ташкил этиш шахснинг баданига енгил ёки ўртача оғир шикаст етказилишига сабаб бўлиши бундан мустасно, чунки бу ҳолатда оқибат келиб чиққандан кейин жиноят тугалланган ҳисобланади. 11. Агар мансабдор шахс ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб диний ташкилотларнинг қонуний фаолиятига ёки диний урф-одатларни амалга оширишга тўсқинлик қилса, унинг ҳаракатларини муайян вазиятлардан келиб чиқиб, жиноятлар мажмуи тариқасида ЖК 205 ёки 206-моддаларига ҳамда 145-моддаси бўйича квалификация қилиш лозим. 12. Субъектив томондан жиноят била туриб, қасддан содир этилади. Жиноятни квалификация қилиш учун мотив ва мақсад аҳамиятга эга эмас. 13. Жиноятнинг субъекти 16 ёшга тўлган ҳар қандай шахс ҳисобланади. 146 - м о д д а. Сайлов ёки референдум ташкил қилиш, уларни ўтказиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш Сайлов ёки референдум ташкил қилиш, уларни ўтказиш вақтида мансабдор шахслар, сиёсий партиялар ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг вакиллари, ташаббускор гуруҳлар ёки сайлов ёхуд референдум комиссиялари аъзолари томонидан овоз беришнинг яширинлигини бузиш, сайлов ёки референдум ҳужжатларини қалбакилаштириш, сайлов ёки имзо варақаларига сохта ёзувлар киритиш, берилган овозларни атайлаб нотўғри ҳисоблаш - энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача қамоқ ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 9-моддасига биноан, жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари халқ муҳокамасига тақдим этилади, умумий овозга (референдумга) қўйилади. Референдум ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Қонуни билан белгиланади. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling