Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet35/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Зўрлик ишлатиш деганда, жабрланувчини итариб юбориш, қўлини қайириш, калтаклаш, дўппослаш, унинг баданига енгил ва ўртача оғир шикаст етказиш тарзидаги жисмоний ҳаракатни ту­шуниш лозим. Бундай ҳолатларда айбдорнинг ҳаракатларини жи­ноятлар мажмуи бўйича ЖКнинг шахсга қарши жиноятлар учун жа­вобгарликни назарда тутадиган моддалари бўйича жазолаб бўлмайди. Бироқ, айбланувчи томонидан жабрланувчига оғир тан жароҳати етказилган ҳолларда, айбланувчининг ҳаракатлари жино­ятлар мажмуи тариқасида ЖК 142 ва 104-моддалари бўйича ква­лификация қилиниши лозим.
6. Турар жойга унда яшовчиларнинг эркига хилоф равишда зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда бостириб кириш мансаб­дор шахс томонидан содир этилса, унинг ҳаракатлари ЖК 206-моддаси бўйича квалификация қилинади ва бундай ҳолларда ЖК 142-моддаси бўйича квалификация талаб қилинмайди.
7. Жиноят зўрлик ишлатиб турар жойга бостириб кириш вақ­тидан бошлаб, вужудга келган оқибатлардан қатьи назар, тугал­ланган ҳисобланади.
8. (Турар жой тушунчаси тўғрисида ЖК 164-моддасининг шарҳига қаранг).
Бировнинг мол-мулкини ўғирлаш мақсадида турар жойга ки­риш ўзгалар мол-мулкини ўғирлаганлик учун жавобгарликни на­зарда тутадиган тегишли моддалар доирасига киради ва ЖК 142-моддаси билан қўшимча квалификация қилишни талаб қилмайди.
9. Субъектив томондан жиноят тўғри қасддан содир этилади.
10. Жиноят субъекти 16 ёшга тўлган ҳар қандай шахс ҳисоб­ланади.
143 - м о д д а. Хат-ёзишмалар, телефонда сўзлашув,
телеграф хабарлари ёки бошқа
хабарларнинг сир сақланиши
тартибини бузиш
Хат-ёзишмалар, телефонда сўзлашув, телеграф хабарлари ёки бошқа хабарларнинг сир сақланиши тартибини қасддан бу­зиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваригача миқ­дорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади.
1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27-модда­си-да фуқароларнинг хат-ёзишмалари ва телефонда сўзла­шувлари ҳимояланиши ҳуқуқи, шунингдек, шахсий ҳаётга арала­шишдан ҳимояланиш ҳуқуқи мустаҳкамланган.
Конституциянинг мазкур қоидалари Фуқаролик ва сиёсий ҳу-қуқлар тўғрисидаги Халқаро Пактнинг 17-моддасига ва Инсон ҳу-қуқлари умумжаҳон декларациясининг 12-моддасига асосла­нади.
2. Жиноят объекти фуқароларнинг хат-ёзишмалари, теле­фон, телеграф сўзлашувлари ёки бошқа маълумотларнинг сир сақланишига бўлган конституциявий ҳуқуқлари ҳисобланади.
3. Объектив томондан жиноят фуқароларнинг почта-теле­граф хабарлари ёхуд телефонда сўзлашувлари мазмуни билан бе­гона шахсларнинг ғайриқонуний равишда танишуви ёки уларнинг хат-ёзишмаларда, телеграммаларда, телефаксда, телефонда, элек­трон почта орқали ва ҳоказоларда жўнатилган маълумотларни ошкор этишда ифодаланади.
Ушбу модда маъмурий преюдиция (олдинги маъмурий ечим­нинг зарурлиги)га эга. Жиноий жавобгарлик суд томонидан ушбу ҳаракатларга нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланилгандан кейин бошланади.
4. Жиноят фуқароларнинг почта-телеграф хабарлари ёхуд те­лефонда сўзлашувлари мазмуни билан бегона шахсларнинг ғай­-риқонуний равишда танишуви ёки уларнинг хат-ёзишмаларда, телеграммаларда, телефаксда, телефонда ва ҳоказоларда жўната-диган маълумотларни ошкор этишида ифодаланади.
5. Хат-ёзишмалар, телефон, телеграф сўзлашувлари ёки бошқа хабарларнинг эгасининг рухсатисиз танишиш ёки уларни битта бегона шахсга ошкор этилиши вақтидан бошлаб жиноят тугал­ланган ҳисобланади.
6. Хат-ёзишмалар, телефон, телеграф сўзлашувлари ёки бошқа хабарларнинг сири жиноятни очиш, жиноятни аниқлаш ва жино­ятчини ушлаш мақсадида қонунда белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан бузилган ҳол­ларда шахсларнинг ҳаракатлари жиноий жазоланмайдиган қил­миш деб топилади.
7. Мансабдор шахсларнинг ғайриқонуний ҳаракатлари, те­гиш-ли белгилар мавжуд бўлган ҳолатда, ЖК 205 ёки 206-модда­лари-да назарда тутилган мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш жиноятини вужудга келтириши мумкин.
8. Субъектив томондан ушбу жиноят тўғри қасддан содир этилади.
9. Жиноят субъекти 16 ёшга тўлган шахс ҳисобланади.
144 - м о д д а. Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги
қонун ҳужжатларини бузиш
Мурожаат кўриб чиқилишини асоссиз рад этиш, мурожа­атни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, асос­сиз, қонунга зид қарор қабул қилиш ёхуд фуқароларнинг шахсий ҳаётига доир маълумотларни ошкор этиш, шунингдек, фуқаро­ларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки фуқаролар, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларига жиддий зарар етка­задиган ҳолда бузиш -
энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваригача миқ­дорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади.
Фуқарони давлат органига, корхона, муассаса, ташкилот ёки жамоат бирлашмасига мурожаат қилганлиги ёки мурожаатда баён этилган танқид, шунингдек, бошқача шаклда танқид қил­ганлиги учун мансабдор шахс томонидан таъқиб қилиш -
энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш би­лан жазоланади.
1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 35-модда­сида: “Ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилла­рига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга”лиги мустаҳкамлаб қўйилган.
2. Жиноят объекти жисмоний шахсларнинг шахслар ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан конституциявий мурожаат қилиш ҳуқуқи ҳисобланади.
3. Жиноят кодекси 144-моддасининг 1-қисмида кўзда тутил­ган жиноятнинг объектив томони фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунни бузишга қаратилган ҳар хил ҳаракатлар бўлиб, у фуқароларнинг, жамиятнинг ва давлатнинг қонун билан муҳофаза этиладиган ҳуқуқларига жиддий зарар етказишда ифо­даланади.
4. Фуқаролар, жамият ва давлатнинг қонун билан муҳофаза этиладиган ҳуқуқларига етказилган зарарнинг жиддийлиги тўғрисидаги масалани ҳал қилиш жараёнида келиб чиққан оқибатлар хусусиятини ҳамда маънавий зарарнинг аҳамиятини, моддий за­рар ҳажмини, фуқаронинг меҳнати, шахсий ва мулкий бўлмаган ҳуқуқ ва манфаатларининг чекланиш даражаси инобатга олиниши керак.
Шахслар ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан конститу­циявий мурожаат қилиш ҳуқуқини таъминлаш соҳасидаги муно­сабатлар[45] Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги “Фуқаролар мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни (янги таҳрири) билан тартибга солинади.
5. Мурожаатларни кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш мурожаатларни кўриб чиқиш мажбурияти юкланган шахс ёки органнинг қонунда кўрсатилмаган асосларга кўра му­рожаатни қабул қилмаслигидир.
Мурожаатлар мансабдор шахс томонидан қабул қилинмаслиги қуйидаги ҳолларда қонуний деб топилади:
¨ ёзма мурожаатларда имзо қўйилмаган ва фуқароларнинг исми-шарифи, турар жойи тўғрисида маълумотлар кўрсатилмаган ёки ёлғон маълумотлар кўрсатилган ҳолларда[46];
¨ оғзаки мурожаатлар – мурожаат қилувчи шахсини тасдиқ­ловчи гувоҳномани тақдим этмаган ёки унинг мурожаат­лари асоссиз бўлган ҳолларда[47].
Мурожаатда тегишли органларга жўнатиш учун маълумотлар мавжуд бўлмаса, шунингдек, мурожаат этиш муддати ўтказиб юборилган бўлса, у фуқарога қайтарилиб берилиши мумкин.
6. Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонуннинг бу­зилиши борасидаги ишлар бўйича ҳар бир алоҳида олинган ҳо­латда айбдорнинг қилмишлари ва келиб чиққан оқибатлар ўртасидаги сабабий боғланиш аниқланиши керак.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling