Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet212/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Гуруҳ турғунлиги деганда, гуруҳ аъзолари ўртасида доимий алоқалар мавжудлиги, гуруҳ аъзоларининг аниқ вазифаларга эга­лиги, улар ўртасида ролларнинг аниқ тақсимланиши тушунилади.
Гуруҳнинг турғунлиги ҳақида қуйидаги белгилар гувоҳлик беради: таркибининг доимийлиги, аъзолар ўртасидаги узвий, ўзаро боғлиқлик, уларнинг ҳаракати мувофиқлаштирилганлиги, жиноий фаолият шакл ва услубларининг доимийлиги, унинг узоқ муддат мавжудлиги, содир этилган жиноятлар сони.
Жиноий гуруҳнинг турғунлиги бутун жиноий фаолиятни ре­жалаштиришда, қаттиқ интизом, иерархик тузилмага мувофиқ, сўзсиз бўйсунишда намоён бўладиган юқори даражада уюшган­лигини назарда тутади.
Жиноий фаолият гуруҳ томонидан бир қатор ноаниқ жиноий қилмишларни амалга оширишни назарда тутади.
15. Қуролланган гуруҳ деганда, гуруҳда қурол мавжудли­гини тушуниш лозим.
Қурол ўқотар ёки совуқ қурол бўлиши мумкин. (Ўқотар ва совуқ қурол тушунчаси ҳақида ЖК 164, 247-моддалари шарҳига қаранг.)
Гуруҳ жанговар қурол ёки портловчи моддалардан фойдалан­ганда ҳам уни қуролланган деб тан олиш лозим.
Қуролланганлик белгисини аниқлаш учун гуруҳ аъзоларидан ҳеч бўлмаганда биттасида бир дона бўлса-да ишлатишга яроқли қурол мавжудлигини (бунда гуруҳ­нинг бошқа аъзоларига бу ҳақда маълум бўлиши керак) аниқлаш лозим.
Ишлатишга яроқсиз қуролни, масалан, тепкиси арралаб таш­ланган пистолетни ёки қуролга ўхшаш буюмларнинг (автомат ёки пистолетнинг ёғочдан ясалган модели) мавжудлиги қуролланиш деб тан олинмайди. Бундай ҳолатларда жиноий гуруҳ ЖК 242-моддаси 2-қисми бўйича эмас, балки яроқсиз қурол ёки уларнинг имитацияси ишлатилган босқинчилик ёки бошқа жиноят учун жавобгарликка тортилиши мумкин.
16. Уюшган қуролли гуруҳ тузиш деганда, аъзоларни тан­лаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, жиноий фаолият ре­жаларини тайёрлаш, жиноий гуруҳни қуроллантириш каби ҳара­катларни амалга ошириш тушунилади.
17. Гуруҳга раҳбарлик қилиш деганда, мавжуд бўлган уюш­ган қуролли гуруҳ фаолиятини бошқариш бўйича ҳар қандай ҳа­ракатни тушуниш лозим.
18. Уюшган қуролли гуруҳ фаолиятида иштирок этиш на­фақат қуролланган гуруҳ амалга ошираётган ҳужумларда бевосита қатнашишда, балки уюшган қуролланган гуруҳ манфаатлари йўлида бошқа ҳаракатларни бажаришда: молиялаштириш, қурол билан таъминлаш, ҳужум учун объектларни топиш (мўлжалга олиш), транспорт билан таъминлаш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ор­ганлари ва бошқа органларнинг порахўр ходимлари билан алоқа ўрнатишда ҳам ифодаланади.
Уюшган қуролли гуруҳ амалга ошираётган ҳужумларда иш­тирок этган деб, гуруҳнинг “доимий” аъзоси бўлмаган ва гуруҳ содир этаётган жиноятда иштирок этаётганлигини англаган шахснинг қуролланган гуруҳнинг ҳеч бўлмаса битта ҳужумида бевосита иштироки ҳисобланади.
Уюшган қуролли гуруҳ тузиш ёки раҳбарлик гуруҳ томонидан қандайдир жиноятлар содир этилганлигига қарамасдан ёки уюш­ган қуролли гуруҳга аъзо бўлишга розилик бериш вақтидан ту­галланган жиноят ҳисобланади.
19. Уюшган қуролли гуруҳ таркибига кирмаган ва ушбу гуруҳ содир этган ҳужумларда иштирок этмаган, аммо гуруҳга ёки унинг алоҳида аъзоларига жиноий фаолиятда кўмаклашган шахс­лар ҳаракати тегишли жиноятлардаги иштирокчилик деб топи­лади. Масалан, уюшган қуролли гуруҳга кўмаклашиш қурол со­тиш, транспорт билан таъминлаш, ҳужум объектини кўрсатишда ифодаланиши мумкин.
Уюшган гуруҳ таркибида қуролланган ҳужумни амалга оши­ришга даъват қилиш уюшган гуруҳ аъзоларини аниқ муассаса ёки аниқ шахсларга ҳужум қилишга тортишда ифодаланиши мумкин.
20. ЖК 242-моддаси 2-қисмида жавобгарлик кўзда тутилган жиноятнинг субъектив томони тўғри қасд билан тавсифланади. Субъект уюшган қуролли гуруҳни ташкил этганини ёки бундай гуруҳ таркибига раҳбар ёки иштирокчи сифатида кирганини ту­шунади ва буни хоҳлайди.
21. Шарҳланаётган жиноятнинг субъекти ўн олти ёшга тўлган ақли расо шахс бўлиши мумкин. Уюшган қуролли гуруҳ таркибига ёки гуруҳ амалга оширган ҳужумларда иштирок этган 13 ёшдан 16 ёшгача бўлган балоғатга етмаганлар Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддаларида кўрсатилган аниқ содир этилган жиноятлари учун жавобгарликка тортиладилар (масалан, бу қас­ддан одам ўлдириш, қасддан баданга оғир шикаст етказиш, босқинчилик ва ҳоказо бўлиши мумкин).
Уюшган қуролли гуруҳ тузишда айбдор ва бошқа аниқ жино­ятларни содир этган шахсларнинг ҳаракатлари мазкур модда би­лан қамраб олинади ва Жиноят кодексининг бошқа моддалари бўйича қўшимча квалификация қилишни талаб этмайди.
243 - м о д д а. Жиноий фаолиятдан олинган
даромадларни ошкорлаштириш
(легаллаштириш)
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни ошкорлаштириш, яъни жиноий фаолият натижасида топилган мулкни ўтказиш, мулкка айлантириш ёки алмаштириш, шунингдек, жиноий фао­лият натижасида олинган мулкнинг асл хусусиятини, манбаини, турган жойини, тасарруф этиш, ташилиш усулини, мулкка нис­батан ҳақиқий эгалик ҳуқуқининг ёки унинг кимга қарашлилигини яшириш ёки сир сақлаш -
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.
1. Шарҳланаётган жиноят объекти республика иқтисодий фаолияти, жамоат хавфсизлиги ҳисобланади.
Жиноят предмети айбдорнинг жиноий фаолияти натижасида олинган пул маблағлари ёки бошқа мулк ҳисобланади.
2. Объектив томондан жиноят жиноий фаолиятдан олинган до­рамадларни ошкорлаштиришда, яъни мулк (пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк) келиб чиқишига турли восита ва услублар билан қонуний тус беришда [348]ифодаланади. Шарҳланаётган модда қоида­ларига мувофиқ ошкорлаштириш қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:
¨ жиноий фаолият натижасида олинган мулкни ўтказиш;
¨ мулкка айлантириш;
¨ алмаштириш;
¨ жиноий фаолият натижасида олинган мулкнинг асл хусусия­тини, манбаини, турган жойини, тасарруф этиш, ташилиш усулини, мулкка нисбатан ҳақиқий эгалик ҳуқуқининг ёки унинг кимга қарашлилигини яшириш ёки сир сақлаш.
3. Жиноий фаолиятдан олинган даромад деганда, шахс жи­ноят содир этиш натижасида, масалан: контрабанда, наркотик моддалар, қурол билан савдо қилиш, ғайриқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб олган даромад тушунилади.
4. Ўтказиш деганда, жиноий фаолиятдан олинган пул маблағ­лари билан банкларда қандайдир молиявий операцияларни амалга ошириш тушунилади.
5. Айлантириш деганда, ҳар қандай фуқаро ҳуқуқий битим: олди-сотди битимини, алмашиш, ҳадя ва ҳоказо битимларни ту­зиш ёки жиноий фаолият натижасида олинган даромадларни қо­нуний тадбиркорлик ёки бошқа ишлаб чиқариш тузилмасини ташкил қилиш ёки иш олиб боришига сарфлаш тушунилади.
6. Алмаштириш деганда, сўмнинг ҳар қандай хорижий валю­тага конвертацияси тушунилади.
Жиноят шарҳланаётган модданинг диспозициясида қайд этил­ган ҳар қандай ҳаракат амалга оширилган вақтдан тугалланган ҳисобаланди.
7. Субъектив томондан жиноят тўғри қасд билан амалга оши­рилади. Мотив ва мақсад жиноятни квалификация қилишга таъсир қилмайди.
8. Жиноят субъекти ўн олти ёшга тўлган ва жиноий фаолият на­тижасида олинган даромадларни ошкорлаштиришда иштирок этган ақли расо шахс ҳисобланади.
9. Айбдор жиноий фаолиятдан олинган даромадларга қонуний тус бериб, уюшган қуролли гуруҳ ёки жиноий уюшма, терроризм фаолиятини молиялаштиришга маблағларни қасддан йўналтирган вазиятларда, унинг ҳаракатлари жиноятлар мажмуи бўйича ква­лификация қилиниши лозим.
10. Агар бу жиноят мансабдор шахс томонидан амалга оши­рилса, қилмишни жиноятлар мажмуи тариқасида ЖК 243-модда­сида назарда тутилган жиноятлар ва аниқ ҳолатларга қараб, ЖК 205 ёки 206-моддаси бўйича квалификация қилиш лозим.
11. Бундай жиноят учун мансабдор шахс моддий бойлик (қим­матликлар) билан тақдирланган ёки моддий даромад олган ҳолатларда қилмишни ЖК 243-моддаси билан бир қаторда, ЖК 210-моддаси бўйича пора олиш сифатида квалификация қилиш лозим.
244 - м о д д а. Оммавий тартибсизликлар
Қурол ёки қурол сифатида фойдаланиладиган бошқа нарса­ларни ишлатиб ёхуд ишлатиш билан қўрқитиб шахсга нисбатан зўрлик ишлатиш, қирғин солиш, ўт қўйиш, мулкка шикаст етка­зиш ёки уни нобуд қилиш, ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш орқали содир этилган оммавий тартибсизликлар ташкил қилиш, шунингдек, оммавий тартибсизликларда фаол қатнашиш -
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1. Оммавий тартибсизликлар объекти ижтимоий хавфсизлик, жамоат тартиби, ўзганинг ҳаёти, соғлиғи, мулки ҳисобланади.
2. Объектив томондан жиноят қуйидагиларда ифодаланади:
¨ қурол ёки қурол сифатида фойдаланиладиган бошқа нарса­ларни ишлатиб ёхуд ишлатиш билан қўрқитиб шахсга нисбатан зўрлик ишлатиш, қирғин солиш, ўт қўйиш, мулкка шикаст етка­зиш ёки уни нобуд қилиш, ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш билан оммавий тартибсизликларни ташкил қилиш;
¨ оммавий тартибсизликларда фаол иштирок этиш.
3. Оммавий тартибсизликлар – ўрнатилган жамоат тартиби ва хавфсизлигини оммавий жойларда бузишда ифодаланган кўплаб инсонларнинг бошқарилмайдиган ҳаракатлари.
4.Оммавий тартибсизликларни ташкил қилиш деганда, ом­мавий тартибсизликни тайёрлашга йўналтирилган, масалан, ташвиқот ўтказиш, фаолларни танлаш, оммавий тартибсизлик раҳбарияти негизини яратиш, режани тайёрлаш, уларни ўтказиш жойи, вақтини танлаш, плакат, шиор ва варақаларни тайёрлаш каби шахснинг ҳар қандай ҳаракатларини тушуниш лозим.
Шарҳланаётган модда диспозициясига мувофиқ, оммавий тар­тибсизликлар шахсга нисбатан зўрлик ишлатиш, қирғин солиш, ўт қўйиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш, қурол ёки қурол сифатида ишлатиладиган буюмларни қўллаб ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатишда ифодаланади.
5. Шахсга нисбатан зўрлик ишлатиш деганда, жабрланувчи шахсларга ҳам руҳий, ҳам жисмоний тазйиқ ўтказиш тушуни­лади.
6. Руҳий зўрлик ўлдириш билан таҳдид қилиш, соғлиққа ши­каст етказиш, мулкка шикаст етказиш ёки нобуд қилиш таҳдиди турларида ўз ифодасини топади. Оммавий тартибсизликларни амалга ошираётганда руҳий таъсир ўтказишда айбдор шахслар ҳаракати фақат шарҳланаётган модда бўйича тавсифланади, ўлдириш таҳдиди ёки зўравонлик қўллаш бўйича жавобгарликни назарда тутган моддалар бўйича қўшимча квалификация талаб қилинмайди.
7. Жисмоний зўрлик деганда, енгил ёки оғир жисмоний зиён етказиш, уриш ёки жабрланувчининг эркинлигини чекловчи ва қонуний ҳуқуқларини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи ҳара­катларни тушуниш лозим[349].
Оммавий тартибсизликларни амалга оширишда одам ўлди­рилса, баданга оғир шикаст етказилса, номусга тегиш содир этилса, тегишли жиноятлар мажмуи бўйича ва ЖК 244-моддасига асосан квалификация қилиш лозим.
8. Мулкка шикаст етказиш деганда, моддий қадриятларни (транспорт, уй, бино ва ҳоказоларни) бузиш тушунилади.
9. Ўт қўйиш – бу аниқ мулк, бино, транспорт ва ҳоказонинг ёнишига йўналтирилган қасддан ҳаракат.
10. Мулкка зиён етказиш – бу мулкни қисман яроқсиз ҳо­латга келтириш, яъни муайян харажат билан уни қайта тиклаш имконияти мавжудлиги.
11. Мулкни нобуд қилиш деганда, уни тўлиқ яроқсиз ҳо­латга, яъни уни кейинчалик ишлатиш мумкин бўлмайдиган ҳолга келтириш тушунилади.
12. (Ҳокимият вакили тушунчаси ҳақида ЖК 205-моддаси шарҳига қаранг; ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш тушун­часи ҳақида ЖК 219-моддаси шарҳига қаранг.)
13. Қуролни қўллаш деганда, қуролни бевосита унинг вази­фаси бўйича ишлатишни тушуниш лозим (тирик нишонга ўқ отиш, қурилма, уй, транспортларни бузиш).
Қурол ўқотар ёки совуқ бўлиши мумкин[350].
14. Қурол сифатида ишлатиладиган бошқа буюмлар де­ганда, шахсга ўз жисмоний хусусиятлари бўйича зиён келтириши мумкин бўлган буюмлар тушунилади (масалан, “...металл за­нжирлар, қирқилган труба, арматура ва ҳоказолар”[351]). (Бундай буюм­лар ҳақида батафсилроқ ЖК 164-моддаси шарҳига қаранг.)
15. Оммавий тартибсизликларда фаол иштирок деб, айб­дор шахсларни шахсга нисбатан зўрлик ишлатиш, қирғин солиш, ўт қўйиш, мулкка шикаст етказиш ёки нобуд қилиш, ҳокимият вакилига қурол ёки қурол сифатида ишлатиладиган бошқа буюм­ларни ишлатиб қаршилик кўрсатишда бевосита иштирок этишга айтилади[352].
16. Жиноят шарҳланаётган модданинг диспозициясида на­зарда тутилган ҳаракатлар амалга оширилишидан бошлаб тугал­ланган ҳисобланади.
17. Субъектив томонидан жиноят қасддан амалга ошири­лади. Мотив ва мақсад жиноятни квалификация қилишга таъсир қилмайди. Мотивлар миллатчилик, ҳокимиятга интилиш, ға­разгўйлик, безорилик ва ҳоказолар бўлиши мумкин.
18. Жиноят субъекти фақат ўн олти ёшга тўлган оммавий тар­тибсизлик ташкилотчилари ва фаол иштирокчилари ҳисобла­нади. Оммавий тартибсизликнинг бошқа иштирокчилари фақат оммавий тартибсизлик жараёнида содир этган аниқ жиноятлари учун жавобгардирлар.
Агар оммавий тартибсизлик ташкилотчилари ёки фаол ишти­рокчилари 16 ёшга тўлмаган бўлса, улар оммавий тартибсизлик пайтидаги аниқ содир этган жиноятлари учун, масалан, одам ўлдирганлик, ўзганинг мулкини нобуд қилганлик, номусга текканлиги учун жавоб берадилар.
19. Шарҳланаётган модда бўйича жиноий жавобгарликка бево­сита қирғинлар қилишда, вайронагарчиликларда, ўт қўйишлар ва бошқа шу каби ҳаракатларни содир этган бўлсалар ёки ҳокимият вакилларига қуролли қаршилик кўрсатган оммавий тартибсизликлар ташкилотчилари ва иштирокчилари тортилади­лар; агар бир гуруҳ шахсларнинг ҳаракатлари жамоат тартибини бузса, лекин қирғинлар қилиш, вайронагарчиликлар, ўт қўйишлар ва бошқа шу каби ҳаракатлар билан биргаликда содир этилмаган бўлса, бундай ҳаракатлар оммавий тартибсизликлар деб ҳисобла­ниши мумкин эмас, тегишли ҳолатлар мавжуд бўлса ЖК 277-моддаси билан жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади[353].
244- м о д д а. Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига
таҳдид соладиган материалларни
тайёрлаш ёки тарқатиш[354]
Диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғирилган, қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этадиган ёхуд аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни тайёрлаш ёки уларни тарқатиш мақсадида сақлаш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, -
энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқ­дорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жа­золанади.
Диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари би­лан йўғрилган, қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этадиган ёхуд аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш, худди шунингдек, фуқаролар тотувлигини бу­зиш, туҳматона, вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмалар тарқатиш ҳамда жамиятда қарор топган хулқ-атвор қоидала­рига ва жамоат хавфсизлигига қарши қаратилган бошқа қилмиш­ларни содир этиш мақсадида диндан фойдаланиш, -
энг кам иш ҳақининг етмиш беш бараваридан юз баравари­гача миқдорда жарима ёки олти ойгача қамоқ ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling