Божхона ҳудуди республиканинг қуруқлик ҳудуди, ҳудудий ва ички сувлари ҳамда улар устидаги ҳаво бўшлиғидан иборатдир.
Республика ҳудудида, қонун ҳужжатларида бошқа ҳол кўзда тутилмаган бўлса, ҳудудлари Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарида деб ҳисобланадиган эркин божхона ҳудудлари ва эркин омборхоналар жойлашиши мумкин.
Божхона ҳудудининг сарҳадлари, шунингдек, эркин божхона ҳудудлари ҳамда эркин омборхоналар айланаси Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси деб ҳисобланади.
5. Божхона кодексининг 7-моддасига биноан, божхона чегарасидан олиб ўтиш товарлар ёки транспорт воситаларини ҳар қандай усулда, шу жумладан халқаро почта жўнатмаларини юбориш, қувур транспортидан ҳамда электр узатиш линияларидан фойдаланиш йўли билан божхона ҳудудига олиб кириш ёки олиб чиқиш ҳаракатларини амалга оширишдир.
Шундай ҳаракатлар жумласига қуйидагилар киради:
t товарлар ёки транспорт воситалари божхона ҳудудига олиб кирилганда, шу жумладан эркин божхона зоналари ва эркин омборлар ҳудудидан олиб кирилганда – божхона чегарасидан амалда ўтиш;
t товарлар ёки транспорт воситалари божхона ҳудудидан олиб чиқилганда, шу жумладан эркин божхона зоналари ва эркин омборлар ҳудудига олиб чиқилганда – божхона декларациясини тақдим этиш ёки товар ёхуд транспорт воситаларини олиб чиқиш мақсадини амалга оширишга бевосита қаратилган бошқа ҳаракатни бажариш.
6. Божхона назорати деганда, қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларга риоя этилишини таъминлаш мақсадида божхона органлари амалга оширадиган чора-тадбирлар мажмуи тушунилади.
Контрабанда буюмларини божхона назоратини четлаган ҳолда ўтказиш деганда, контрабанда буюмларининг уларни ўтказиш учун зарур бўлган тегишли ҳужжатларнинг божхона органи ходимлари текширувисиз, ёки божхона идоралари белгилаган жойлардан ўзга жойдан, ё бўлмаса божхона назоратини амалга ошириш вақтидан бошқа вақтда ўтказилиши тушунилади.
7. Божхона назоратидан яшириш деганда, контрабанда буюмларини хуфя жойлардан ва топишни қийинлаштирадиган усуллардан фойдаланиб ёки бир тусдаги ашёга иккинчисининг кўринишини бериб ўтказишни тушунмоқ лозим.
Махсус сақлаш жойлари деб, хуфя жойларни, шунингдек, контрабанда мақсадларида транспорт воситаларига олдиндан қайта ишланиб, йиғилиб ва шунга ўхшаш йўллар билан жиҳозланган ва мослаштирилган конструктив сиғимли идишларни ва бошқа ашёларни ҳисоблаш керак.
8. Ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланиш деганда, ашёларни, товар ва бошқа қимматликларни божхона чегарасидан ўтказиш учун асос тариқасида қалбаки ҳужжатларни, қонунга хилоф йўллар билан олинган ҳужжатларни ёхуд ёлғон маълумотлар ёзилган ҳужжатларни божхона назоратига тақдим этишни тушуниш лозим.
9. Божхона идентификация воситаларидан алдаш йўли билан фойдаланиш деганда, шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ёки ўзга давлатлар божхона органлари томонидан татбиқ этилган идентификация воситаларини ўзгартириши, йўқ қилиши, бузиши ёхуд йўқотиши билан боғлиқ ҳаракатлари тушунилмоғи лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |