Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet221/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Ионлаштирувчи нурланиш манбаи – ўзидан ионлашти­рувчи нурланиш чиқарувчи ёки чиқаришга қодир бўлган қурилма ва радиоактив модда.
Тузилма сифатида ионлаштирувчи нурланиш манбаи ўзида ядро қурилмалари билан боғлиқ бўлмаган, таркиби радиоактив моддалар ёки ионлаштирувчи нурланиш генерациясидан иборат бўлган мажмуалар, қурилмалар, аппаратлар, жиҳозлар ва маҳсу­лотларда ифодаланади.
Ионлаштирувчи нурланиш манбаи сифатида радиоактив моддалар ядровий материаллар жумласига кирмайдиган, ўзидан ионлаштирувчи нурланиш чиқарувчи моддалар (радий, уран, плу­тоний, кобальт 60, стронций) ҳисобланади.
Ядровий материаллар – таркибида парчаланадиган ядровий моддалар (масалан, йод 131, цезий 137, нурланишга учраган ус­куналар ва бошқалар) бўлган ёки уларни чиқаришга қодир бўлган материаллар.
Ядровий материаллардан ва радиоактив моддалардан олинган кейинчалик фойдаланиш кўзда тутилмаган радиоактив чиқин­дилар ҳам жиноят предмети ҳисобланиши мумкин.
3. Объектив томондан ЖК 252-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят радиоактив материалларни қонунга хилоф ра­вишда эгаллаш билан тафсифланади.
Эгаллаш деганда, радиоактив материалларни қўлга киритиш­нинг ҳар қандай усулини тушуниш зарур.
Радиоактив материаллар мустақил жиноятларни (босқинчи­лик, товламачилик) содир этиш орқали эгалланган ҳолларда, айб­дор шахс ҳаракатлари оғирроқ жазо назарда тутилган модда бўйича квалификация қилиниши лозим.
4. Жиноят радиоактив материаллар амалда қандай йўл билан эгалланганидан қатъи назар, уларга эгалик қилиш вақтидан бош­лаб тугалланган ҳисобланади.
5. Жиноятнинг субъектив томони айбнинг тўғри қасд шакли билан тавсифланади. Айбдор радиоактив материалларни қонунга хилоф равишда эгаллаши ижтимоий хавфлигини англайди ва уларни содир этишни хоҳлайди.
Жиноят содир этиш мотиви ва мақсади қилмишни квалифика­ция қилишда аҳамият касб этмайди.
6. Ўн тўрт ёшга тўлган ақли расо шахс жиноят субъекти бўлиши мумкин.
7. ЖК 252-моддасининг 2-қисмида:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) мансаб мавқеидан фойдаланган ҳолда радиоактив модда­ларни қонунга хилоф равишда эгаллаш учун жавобгарлик назарда тутилган.
8. (Такрорийликни квалификация қилиш белгилари тўғрисида ЖК 29, 34, 32, 205-моддалари шарҳига қаранг.)
9. ЖК 252-моддасининг 3-қисмида:
а) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб;
б) ўта хавфли рецидивист томонидан радиоактив моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллаш ҳаракатларининг содир этилиши учун жавобгарлик назарда тутилган.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling