Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet229/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Сигнализация воситалари шартли маълумот: буйруқлар, ха­бар, таништирув, бошқарув кабиларни узатиш воситалари ҳисоб­ланади. Сигнализация товуш, ёруғлик ёрдамида узатиладиган бўлиши мумкин. Бундай воситалар сирасига семафорлар, маёқ­лар, бакенлар, йўл ва маркаловчи белгилар киради.
Алоқа воситалари деб, турли кўринишдаги хабарларни уза­тиш ва қабул қилишни таъминлайдиган техник мосламаларга ай­тилади. Алоқанинг телефон, телеграф, телекод, факсимил, телеви­зион турлари мавжуд. Сигнал тарқатиш воситалар ва муҳит бўйича симли алоқа, радиоалоқа, радиореле, симплекс, фазовий, оптик ва лазер алоқага бўлинади. Амал қилиш масофасига кўра узоқ ва яқин масофага мўлжалланган алоқаларга ажралади.
Бошқа транспорт ускуналари деганда, темир йўллар, авиа­ция, денгиз ва дарё флотининг хавфсиз хизмат қилиши учун зарур механизмлар, ускуна ва мосламалар йиғиндиси тушунилади. Бошқа транспорт ускуналари жумласига, масалан, темир йўл ва трамвай йўллари бошини беркитувчи мосламалар, дарё фарвате­рини англатувчи мосламалар киради.
3. Мазкур транспорт иншоотлари, воситалари, мосламалари, механизмлари ва ускуналари тузилишига кўра фарқланиб, фақат ўзига хос бўлган техник вазифаларни бажаради, бироқ улар уму­мий белгиларга ҳам эгадир:
транспортга оид мазкур мослама ва элементларни мах­сус (мақсадли) вазифаси – темир йўллар, авиация, денгиз ва дарё флоти, автомобиль транспорти ва бошқа транспортнинг хавфсиз фаолиятини таъминлашдан иборат. Ана шундай хусусиятга эга бўлмаган мослама ва элементлар шарҳланаётган жиноят предмети (масалан, ҳаво орқали боғланиш агентликлари ва кассалари ора­сидаги алоқани таъминлайдиган воситаларни, аэропорт ичидаги йўлларни издан чиқариш) сифатида келиши мумкин эмас.
фойдаланиш, нормал фаолият кўрсатиш учун, яъни бево­сита асосий мақсади йўлида ишлатиш учун яроқлилиги (бузил­маганлиги). Шунинг учун яроқсиз, ишлатилмаётган (консерва­цияланган, захирадаги) мосламалар ЖК 263-моддаси бўйича жи­ноят предмети бўла олмайди;
t мазкур жиноят предмети юқори хавф манбалари жумла­сига киради ёки ана шундай манбаларнинг нормал ишлашини таъминлайдиган тизимга киради;
қонунда кўрсатилган буюмларнинг алоҳида ҳуқуқий мақоми: уларнинг ишлаб туриши транспорт соҳасида амал қила­диган меъёрий ҳужжатлар билан тартибга солинган.
Барча ушбу белгилар бирликда бўлиб, улардан бирортасининг мавжуд бўлмаслиги транспорт мосламаси, элементининг Ўзбе­кистон Республикаси Жиноят кодексининг 263-моддасига биноан, қайд этилган жиноят предмети сифатида эътироф этилишини ис­тисно қилади.
4. Жиноятнинг объектив томони ўз ичига қуйидаги зарур элементларни олади:
t темир йўл, денгиз, дарё, ҳаво, автомобиль ёки бошқа транс­порт воситасини, алоқа йўллари, сигнализация, алоқа воситалари ёки бошқа транспорт ускуналарини сифатсиз таъмирланганлиги, шунингдек, транспорт воситасининг техника ҳолати жиҳатидан бузуқлиги аён бўла туриб, уни фойдаланишга чиқариш;
t ЖК 262-моддаси 1 ёки 2-қисми диспозициясида кўрса­тилган ижтимоий хавфли оқибатларнинг келиб чиқиши;
t кўрсатилган қилмиш ҳамда келиб чиққан оқибатлар ўртас­ида сабабий боғланишнинг мавжудлиги.
5. Таъмирлаш бузилган транспорт воситаларининг ҳамда уларга тегишли ускуналарнинг функционал имкониятларини бел­гиланган сифат нормативларига биноан тиклаш ишлари амалга оширилишини кўзда тутади.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling