Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


- м о д д а. Транспортни таъмирлаш ёки


Download 1.53 Mb.
bet228/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

262 - м о д д а. Транспортни таъмирлаш ёки
уни фойдаланишга чиқариш
қоидаларини бузиш
Таъмирлаш ишларини бажараётган ёки транспорт восита­сининг техник ҳолати ва ундан фойдаланилиши учун масъул бўлган шахснинг темир йўл, денгиз, дарё, ҳаво, автомобиль ёки бошқа транспорт воситасини, алоқа йўллари, сигнализация, алоқа воситалари ёки бошқа транспорт ускуналарини сифатсиз таъмирлаши, шунингдек, транспорт воситасининг техника ҳо­лати жиҳатидан бузуқлигини била туриб, уни фойдаланишга чиқаришга рухсат бериши баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жа­рима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йил­гача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ўша қилмиш одам ўлишига сабаб бўлса, -
беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш:
а) одамлар ўлимига;
б) ҳалокатга;
в) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, -
саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1. Шарҳланаётган жиноят объекти сифатида транспорт воси­талари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги соҳасидаги ижтимоий муносабатлар эътироф этилади. Қўшимча объект сифа­тида жабрланувчининг ҳаёти ва соғлиғи, ўзгалар мулки иштирок этиши мумкин.
2. Жиноят предмети – транспорт воситалари, боғланиш йўллари, сигнализация воситалари ва бошқа транспорт ускуналари.
(Транспорт воситаси тушунчаси тўғрисида ЖК 260 ва 261-моддалари шарҳига қаранг.)
Алоқа йўллари: темир йўл транспортида – бу темир йўл по­лотноси рельслари, шпаллари ҳамда тош тўлдирилган қатлами билан бирга; ҳаво транспортида – учиш-қўниш йўлкалари, олиб чиқувчи йўлкалар, хавфсизлик чизиқлари ва ҳоказолар; сув транспортида – кеманинг бир географик пунктдан (портдан) ик­кинчисига океан ёки денгизнинг очиқ жойлари орқали ўтган ўтиш йўллари, шунингдек, табиий ёки сунъий тор ерлар (бўғозлар, ка­наллар, дарёлар, кўллар).

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling