Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet230/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   226   227   228   229   230   231   232   233   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Сифатсиз таъмирлаш ана шундай ишларни белгиланган нормативларга риоя қилмай бажарилганлигини англатади. Шу билан бирга, сифатсиз таъмирлаш бундай ишларни амалга оши­риш вақтида яроқсиз деталь ёки материаллардан фойдаланиш, технологиянинг бузилиши, транспорт ҳаракати ва улардан фойда­ланиш хавфсизлиги учун хавф туғдирган мавжуд ва янги нуқсон­ларни бартараф этмасликда ифодаланиши мумкин. Шарҳланаёт­ган жиноят белгилари, шунингдек, транспорт воситалари, йўллар, сигнализация ҳамда алоқа воситаларига янги сифатсиз ускуналар, приборлар ва механизмларни ўрнатишда ҳам мавжуд бўлади.
6. Фойдаланишга чиқаришга рухсат бериш деганда, вако­латли шахс томонидан техник носоз транспорт воситасини асосий мақсадига кўра ишлатилишига рухсат этилиши тушунилади.
Техника ҳолати жиҳатидан бузуқ транспорт воситаси де­ганда, асосий мақсадига кўра ишлатилиши ҳаракат хавфсизлиги ёки ундан фойдаланиш хавфсизлиги учун муқаррар хавф туғди­радиган воситани тушуниш лозим.
Бошқа шахсларнинг техника ҳолати жиҳатидан бузуқ транс­порт воситасидан фойдаланишининг олдини олиш чораларини кўрмаганликда ифодаланган айбдорнинг ҳаракатларини ҳам фой­даланишга чиқаришга рухсат бериш деб баҳолаш зарур.
Рухсат оғзаки ёки ёзма равишда (ҳайдовчига йўл варақаси, учувчига парвоз вазифаси топшириш ва ҳоказолар), транспорт воситасини корхонадан чиқариб юбориш вақтида, шунингдек, ундан фойдаланиш жараёнида берилиши мумкин.
7. Транспортнинг бошқа тизимлари ва агрегатларидан (маса­лан, транспорт коммуникациялари, транспорт ускуналари, сигна­лизация, алоқа воситалари ва ҳоказолардан) фойдаланишга рухсат этиш мазкур модда билан тартибга солинмаган. Ушбу қилмиш муайян шароитда мансаб билан боғлиқ жиноятни ҳосил қилиши мумкин.
8. ЖК 262-моддаси 1-қисмида кўзда тутилган жиноят қонунда кўрсатилган оқибатлар: баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст ет­казилиши келиб чиққан вақтдан бошлаб тугалланган ҳисобла­нади.
9. Сифатсиз таъмирлаш ёки транспорт воситасининг техника ҳолати жиҳатидан бузуқлигини била туриб, уни фойдаланишга чиқаришга рухсат бериш ва келиб чиққан оқибатлар ўртасидаги сабабий боғланиш объектив томоннинг зарурий белгиси ҳисобла­нади. Унинг ўзига хослиги шундаки, жиноий оқибатлар мазкур жиноят субъекти томонидан эмас, балки техника ҳолати жиҳати­дан бузуқ транспорт воситасидан ёки транспортнинг сифатсиз таъмирланган техник тизимидан фойдаланишга рухсат берилган шахс томонидан келтириб чиқарилади. Сабабий боғланиш мав­жуд бўлмаган ҳолларда жиноий жавобгарлик келиб чиқмайди.
10. Субъектив томондан шарҳланаётган жиноят айбнинг эҳ­тиётсизлик шакли билан тавсифланади. Бу моддада кўрсатилган жиноят предметларини сифатсиз таъмирлаш ёки техник ҳолати жиҳатидан бузуқ транспорт воситасини фойдаланишга чиқаришга рухсат бериш ўзига ўзи ишониш ёки бепарволик туфайли содир этилиши мумкин. Биринчи ҳолатда таъмирлаш ҳамда фойдала­нишга чиқаришга рухсат беришнинг техник қоидаларига онгли равишда риоя қилмаслик рўй берган бўлиб, субъект енгилтаклик билан зарарли оқибатлар келиб чиқмаслигига ишонади[377]. Иккинчи ҳолатда эса у буни англаши мумкин ва лозим бўлганлигига қара­май, техник талаблар бузилганлиги ҳодисасини англаб етмайди (масалан, касб малакаси пастлиги туфайли).
Агар субъект қасддан сифатсиз таъмирласа ёки техника ҳо­лати жиҳатидан бузуқ транспорт воситасини фойдаланишга чиқа­ришга рухсат берса, келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатларга тўғри ёки эгри қасд билан муносабатда бўлса, у ҳолда айбдор ҳа­ракатлари, шарт-шароитга боғлиқ равишда, қўпорувчилик, терро­ризм, қасддан одам ўлдириш ёки баданга шикаст етказиш, қас­ддан мол-мулкни нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш бўйича квалификация қилиниши мумкин.
11. Сифатсиз таъмирлаш ва техника ҳолати жиҳатидан бузуқ транспорт воситасидан фойдаланишга рухсат беришнинг мотивлари турлича бўлиб, улар қилмишни квалификация қилишга таъсир кўр-сатмайди, аммо жазо тайинлашда суд томонидан ҳисобга олинади.
12. Жиноят субъекти таъмирлаш ишларини бажараётган шахс, ёки транспорт воситасининг техник ҳолати ҳамда ундан фойдала­нилиши учун масъул ва ўн олти ёшга тўлган ақли расо шахс бўлиши мумкин.
13. Шарҳланаётган модданинг 2 ва 3-қисмлари аввал шарҳланган темир йўл, денгиз, дарё ёки ҳаво транспортининг ҳа­ракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш (ЖК 260-моддаси)нинг квалификация қилинган таркиби белгила­рига ўхшаш квалификация қилинадиган белгиларга эга. Улар шарҳланаётган жиноятга нисбатан бирор-бир ўзига хос жиҳатга эга эмас ва алоҳида кўриб чиқишни талаб қилмайди.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   226   227   228   229   230   231   232   233   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling