Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet233/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Ҳаво кемалари қаторига самолётлар, вертолётлар, планёрлар, ҳаво шарлари, дирижабллар ва бошқа учиш аппаратлари киради.
Денгиз ёки дарё кемаси – сувда юк ёки йўловчи ташишга қа­ратилган, саноат, ҳарбий, илмий-тадқиқот ва бошқа мақсадларга мўлжалланган иншоотдир. У ўзиюрар ва ўзи юрмайдиган, бево­сита сувда, сувустида (ҳаво ёстиғида) ва сувостида ҳаракатла­нувчи бўлиши мумкин.
4. Объектив томондан шарҳланаётган жиноят қуйидаги ҳа­ракатлардан бирини амалга ошириш билан транспорт устидан рухсат этилмаган назорат ўрнатишда ифодаланади: кўрсатилган транспорт воситаларидан бирини олиб қочиш ёки эгаллаб олиш. Бунда назорат деганда, транспорт воситасини назорат қилаётган шахс ундан ўз ихтиёрига кўра фойдаланиш имкониятига эга бўлиши тушунилади.
5. Олиб қочиш – темир йўлнинг ҳаракатланадиган тарки­бини, ҳаво, денгиз ёки дарё кемасини ушбу транспорт турининг асосий ташиш воситалари ёрдамида қонунга хилоф равишда, жи­ноятчи танлаган йўналиш бўйича бошқа географик нуқтага кўчиришдан иборат. Транспортни кўчириш амалда нафақат айб­дорнинг ўзи ва унинг ҳамтовоқлари томонидан, балки бошқа, олиб қочишга алоқадор бўлмаган шахслар томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин – бу ҳолда, кўрсатилган шахс транспортни айбдор томонидан берухсат ўзгартирилган йўналиш бўйича йўналтиради.
Ҳаракатда бўлмаган темир йўлнинг ҳаракатланадиган тарки­бини, денгиз ёки дарё кемасини олиб қочиш улар жиноятчилар на­зорати остида ҳаракатга келтирилган вақтдан бошлаб тугалланган жиноят деб ҳисобланади. Номи зикр этилган транспорт воси­талари ҳаракатда бўлса, жиноятчилар ҳаракати билан боғлиқ равишда уларнинг йўналишининг ўзгариши юз бер­ган вақтдан бошлаб жиноят тугалланган ҳисобланади.
Ерда турган ҳаво кемасини олиб қочиш, бундан аввал кема эгаллаб олинган ёки олинмаганлигидан қатъи назар, ердан кўтарилган вақтдан бошлаб тугалланган жиноят деб ҳисобланади.
Парвоздаги ҳаво кемаси жиноятчилар ихтиёрига кўра йўналишини ўзгартирган вақтдан бошлаб олиб қочилган деб ҳи­собланади.
6. Транспорт воситасини олиб қочганлик учун жавобгарлик уни ким бошқараётганлиги: олиб қочган шахслар ёки экипаж аъзолари эканлигига боғлиқ эмас, – кўп ҳолларда кемани жиноят­чилар назорати остидаги экипаж бошқариб боради.
7. Эгаллаб олиш – кема ёки таркибни тўхтаб турган ёки йўналиш бўйлаб ҳаракатланаётган вақтда зўрлик ишлатиб ёки ишлатмай эгаллашдан иборат. Эгаллаб олиш кўп ҳолларда олиб қочишдан аввал юз беради, агар кейинчалик транспорт восита­сини олиб қочиш мақсади мавжуд бўлганда, жиноятнинг объек­тив томонининг мустақил белгиси сифатида ҳам иштирок этиши мумкин.
Транспорт воситасини эгаллаб олиш айбдор темир йўлнинг ҳаракатланадиган таркибини, ҳаво, денгиз ёки дарё кемаси ёхуд уларнинг экипажи устидан назорат ўрнатиб, ушбу воситалар би­лан ўз ихтиёрига кўра иш юритиш имкониятига эга бўлганидан сўнг тугалланган жиноят деб ҳисобланади.
8. ЖК 264-моддасининг 1-қисми бўйича жавобгарликни на­зарда тутувчи жиноят транспорт воситаси олиб қочилган ёки эгаллаб олинган вақтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
9. Транспорт воситасини олиб қочиш ёки эгаллаб олишда жи­ноятнинг субъектив томони тўғри қасддан содир этилиши билан ажралиб туради. Айбдор темир йўлнинг ҳаракатланадиган тар­киби, ҳаво, денгиз, дарё кемасини олиб қочиш ёки эгаллаб олиш­дан иборат бўлган қонунга хилоф ҳаракатларни амалга ошираёт­ганлигини англайди ва шуни хоҳлайди.
Мотив ва мақсад турлича бўлиши мумкин. Агар айбдор жи­ноят предметини ҳуқуққа хилоф равишда, қайтиб бермаслик мақ­садида амалга ошираётган бўлса, у ҳолда унинг ҳаракатлари жи­ноятлар мажмуи бўйича талон-торож қилиш сифатида квалифи­кация қилиниши лозим.
10. Ўн олти ёшга тўлган, ҳар қандай ақли расо шахс, жумладан ҳаво ёки сув кемаси экипажи ёки темир йўлнинг ҳаракатланадиган таркиби аъзолари жиноят субъекти бўлиши мумкин.
11. ЖК 264-моддасининг 2-қисми, агар ушбу қилмишлар қуйидагича амалга оширилган бўлса, темир йўлнинг ҳаракатлана­диган таркиби, ҳаво, денгиз ёки дарё кемасини олиб қочиш ёхуд эгаллаб олишнинг квалификация қилинган турларини белгилаб беради:
а) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
б) зўрлик ишлатиб ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб содир этилган бўлса.
(Бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириш тушунчаси тўғрисида ЖК 29-моддаси шарҳига қаранг.)
12. Транспортни зўрлик ишлатган ҳолда ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб олиб қочиш ёхуд эгаллаб олиш транспорт восита­сини бошқараётган ёки транспорт воситасида бўлган йўловчиларга нисбатан транспорт воситасини олиб қочиш ёки эгаллаб олишга қарши реал ҳамда юз бериши мумкин бўлган қаршиликни синдириш мақсадидаги турлича жисмоний ё руҳий таъсир ўтказишнинг ҳар хил турларини қамраб олади. Зўрлик азоб етказиши ва оқибатлар келтириб чиқармаслиги, аммо зўрлик ишлатиш натижасида баданга оғир, ўртача оғир ёки енгил шикаст етказилиши мумкин. Айбдор ҳаракатлари туфайли ана шундай оқибатлар келиб чиқса, унинг ҳаракатларини ЖК 264-моддаси 2-қисмининг “б” банди бўйича квалификация қилиш керак.
Агар зўрлик ишлатиш оқибатида ўлим ҳодисаси юз берса, у ҳолда қилмиш жиноятлар мажмуи тариқасида квалификация қи­линиши лозим.
13. Зўрлик ишлатиш олиб қочиш воситаси бўлиб хизмат қил­ганидагина айбдор ҳаракатлари ЖК 264-моддаси 2-қисмининг “б” банди бўйича квалификация қилинади. Жиноятчилар томонидан зўрлик ишлатилмаган ҳолда самолётни эгаллаб олиш ҳамда олиб қочиш ҳоллари юз бериши, сўнгра улар йўловчиларни ўлдириши, ёки уларнинг соғлиғига шикаст етказиши, ёҳуд уларга қарши бошқа жиноий ҳаракатларни амалга ошириши мумкин. Бундай ҳаракат­лар ЖК 264-моддаси 1-қисмидаги ҳаво кемасини олиб қочиш ва шахсга қарши тегишли жиноятни ташкил этади.
14. Зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш олиб қочишга қарши чиққан шахсларга руҳий таъсир ўтказиш, уларни зўрлик ишла­тиш, самолётни йўқ қилиб юбориш билан, қурол ёки бошқа зарар етказувчи мосламалар билан қўрқитишни кўзда тутади. Зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш нафақат олиб қочиш ёки эгаллаб олишга тўсқинлик қилаётганлар, балки бошқа шахслар, масалан, йўловчиларга ҳам тегишли бўлиши мумкин.
Қўрқитиш жиноятчи талабларини қондиришдан бош тортил­ганида, уни шу заҳоти амалга ошириш билан боғлиқ бўлиши ке­рак. Келажакда “ҳисоб-китоб қилиш” билан қўрқитиш ЖК 264-моддаси 2-қисми “б” бандида кўзда тутилган жиноят сифатида эътироф этилиши мумкин эмас. Агар айбдор ўлдириш билан қўрқитса, унинг ҳаракатлари жиноятлар мажмуи бўйича ЖК 112-моддаси ва ЖК 264-моддаси 2-қисмига биноан квалификация қи­линиши лозим, чунки ЖК 264-моддасининг 2-қисмида ўлдириш билан қўрқитиш кўзда тутилмаган.
15. Масалан, жиноятчининг гаровга олинганларни ўлдириш билан қўрқитиб транспорт воситаси беришга оид талаби транс­порт воситасини эгаллаб олиш усули бўлиб келиши мумкин. Ана шундай йўл билан олинган транспорт воситаси зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб эгаллаб олинган деб эътироф этилади ва ушбу ҳаракатлар ЖК 264-моддаси 2-қисми бўйича квалификация қили­нади. Кейинчалик уни олиб қочиш мақсадида транспорт воситаси беришларини талаб этиб, одамларни гаровга олиш ЖК 25-мод­даси 1-қисми, 264-моддаси ва 245-моддасида кўзда тутилган жи­ноятларга тайёргарлик кўришни ташкил этади.
16. Зўрлик ишлатиш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш транспорт воситасини олиб қочиш ёхуд уни эгаллаб олиш билан якунланиши шарт, акс ҳолда қилмиш шарҳланаётган ижтимоий хавфли қилмишга тайёргарлик кўриш сифатида квалификация қилинади.
Таркиб ёки кемани олиб қочиш мақсади билан боғлиқ бўлмаган зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш, тегишли белгилари мавжуд бўлганида, ЖК 112-моддаси ёки 277-моддаси бўйича ква­лификация қилиниши мумкин.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling