Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Халқаро парвозларни амалга ошириш қоидалари


Download 1.53 Mb.
bet235/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   231   232   233   234   235   236   237   238   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Халқаро парвозларни амалга ошириш қоидалари қуйидаги ҳужжатларда белгилаб берилган:
t Ҳаво кодексига мувофиқ ҳаво кемаларидан фойдаланиш ҳамда парвозларни амалга оширишни мувофиқлаштирувчи уму­мий қоидалар;
t самовий ҳудуддан фойдаланиш тўғрисидаги Низом;
t парвозни амалга оширишга оид махсус рухсатнома ёки халқаро шартнома[379].
Халқаро парвозларни амалга ошириш қоидалари Халқаро фуқаролик авиацияси ташкилоти (ИКАО) томонидан тасдиқлан­ган бундай парвозларни амалга оширишнинг халқаро стандартла­рида белгилаб берилади[380].
5. Қайд этилган қоидалар ҳаво орқали алоқа хавфсизлиги ва давлат чегараларининг дахлсизлигини таъминлашга қаратилган. Уларнинг бузилиши халқаро учиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш белгиси бўйича муайян шарт-шароитда шарҳланаётган жиноят таркибини ҳосил қилиши мумкин.
Халқаро учиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш қуйи­дагилардан иборат бўлиши мумкин: масалан, муддати ўтиб кетган рухсатнома билан Ўзбекистон ҳудудидан учиб кетиш ёки Ўзбе­кистон ҳудудига кириб келиш; ерга юк ва парашютчиларни таш­лаш; Ўзбекистон ҳудудида халқаро шартнома ва махсус рухсат­номада белгиланмаган йўловчилар, юк, багаж ва почтани қабул қилиш; давлат чегарасини радиоалоқасиз кесиб ўтиш ва ҳоказо­лар.
Бошқа қоидаларга риоя қилмаслик, масалан, йўловчиларни халқаро ташиш тарифлари, чипта сотиш қоидалари, юк хатлари топшириш ва ҳоказоларга риоя қилмаслик шарҳланаётган жиноят белгиларига тўғри келмайди. Муайян шароитда улар маъмурий жавобгарликни келтириб чиқариши мумкин.
6. Юқорида номи зикр этилган ҳужжатлардан келиб чиқадиган халқаро парвозларни амалга ошириш қоидалари ва шартларини парвозни амалга ошираётган шахслар билишлари шарт. Ушбу қоида ва шартларнинг бузилиши хусусида тергов ва судга ҳуж­жатлар билан тасдиқланган маълумотлар топширилиши шарт бўлиб, зарур бўлган ҳолда экспертиза ўтказилади.
7. Жиноят халқаро учиш қоидалари бузилган вақтдан бошлаб тугалланган деб эътироф этилади.
8. Халқаро учиш қоидаларини мажбуран, масалан, мўлжалдан адашиш, техник носозлик, яхши кўра олмаслик, турли тўсиқлар таъсири, ярадорлар ва касалларни етказиш оқибатида бузилган бўлса, шарҳланаётган жиноят таркиби мавжуд бўлмайди.
9. Субъектив томондан жиноят қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли содир этилиши мумкин.
Қилмишни квалификация қилиш учун унинг мотиви ва мақ­сади аҳамиятга эга эмас.
10. Ўн олти ёшга тўлган, ҳаво кемаси экипажи аъзоси бўлган ва халқаро парвозлар қоидаларига риоя қилиниши учун масъул Ўзбекистон Республикаси фуқароси, фуқаролиги бўлмаган шахс, ёки хорижий фуқаро шарҳланаётган жиноят субъекти бўла олади. Бироқ, мазкур субъект мажбуран ҳаракат қилганида (маса­лан, кема олиб қочилиши ёки эгаллаб олиниши оқибатида), у жа­вобгарликка тортилмайди.
11. Халқаро учиш қоидалари бузилган ва Ўзбекистон Респуб­ликасига қонунга хилоф равишда кириб келинган ҳолатда айбдор ҳаракатлари жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиниши шарт.
Агар халқаро парвоз қоидаларининг бузилиши ҳаво кемасини олиб қочиш билан боғлиқ бўлса, у ҳолда айбдорнинг ҳаракатлари жиноятлар мажмуи тариқасида ЖК 264-моддаси ҳамда ЖК 265-моддаси бўйича квалификация қилинади.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   231   232   233   234   235   236   237   238   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling