Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


- м о д д а. Транспорт воситасини олиб қочиш


Download 1.53 Mb.
bet238/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   234   235   236   237   238   239   240   241   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

267 - м о д д а. Транспорт воситасини олиб қочиш
Транспорт воситасини олиб қочиш -
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.
Ўша ҳаракат:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, -
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.
Ўша ҳаракат:
а) ўта хавфли рецидивист томонидан;
б) уюшган гуруҳ томонидан;
в) зўрлик ишлатиб ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб содир этилган бўлса, -
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1. Йўл ҳаракати соҳасидаги механик транспорт воситалари ҳаракатининг хавфсизлиги, шунингдек, ўзгалар мулки жиноят­нинг объекти ҳисобланади.
2. ЖК 264-моддасида кўзда тутилган транспорт воситалари­дан ташқари, барча транспорт воситалари жиноят предмети ҳи­собланади.
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларининг[387] “Асосий тушунча ва атамалар” номли 2-бўлимига мувофиқ, транспорт воситаси деб, одамларни, юкларни ташишга ёки махсус ишларни бажаришга мўлжалланган қурилмаларга ай­тилади. Қоидаларда транспорт воситаларининг механик, механик бўлмаган турлари ҳамда умумий фойдаланишдаги транспорт во­ситалари фарқланади.
Механик транспорт воситаларига двигатель билан жиҳозлан­ган транспорт воситалари, шу жумладан тракторлар ҳамда бошқа ўзиюрар машиналар (комбайн, грейдер, бульдозер, вездеход ва ҳоказолар) киради. Механик транспорт воситалари ичида мото­цикл ва мопедлар Қоидаларда алоҳида ажратиб кўрсатилади.
Мотоцикл ва мотороллерга икки ёки уч ғилдиракли, кажавали ёки кажавасиз механик транспорт воситалари киради.
Мопед – иш ҳажми 50 см3гача бўлган ва двигатель билан ҳа­ракатга келтириладиган, энг юқори тезлиги соатига 50 километ­рдан ошмайдиган икки ёки уч ғилдиракли транспорт воситаси.
Механик бўлмаган транспорт воситаларига велосипедлар, от-аравалар, прицеплар, ярим прицеплар киради. Қоидаларга муво­фиқ велосипед – одам кучи билан ҳаракатлантириладиган икки ёки ундан ортиқ ғилдиракли транспорт воситаси (ногиронлар ара­вачасидан ташқари). Прицеп эса механик транспорт воситаси тар­кибида ҳаракатланиш учун мўлжалланган мослама сифатида кўрилади. Ҳудди шундай ярим принциплар ҳам.
3. Жиноятнинг объектив томони транспорт воситаларини олиб қочишдан иборат.
“Олиб қочиш деганда, ўзига тегишли бўлмаган транспорт воси­тасини ўзлаштириш мақсадисиз уни турган жойидан бошқа жойга олиб қочишни тушуниш керак”[388].
Олиб қочиш транспорт воситаларини қонунга хилоф ра­вишда, эгаларига билдирмай эгаллаб олиш ва бошқа жойга етка­зишдан иборат бўлади. Олиб қочиш субъект ҳаракатларининг ўзбошимчалиги, қонунга хилофлигини назарда тутади.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   234   235   236   237   238   239   240   241   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling