Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


- м о д д а. Гиёҳвандлик воситалари ёки


Download 1.53 Mb.
bet246/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

272 - м о д д а. Гиёҳвандлик воситалари ёки
психотроп моддаларни қонунга
хилоф равишда ўтказиш[400]
273 - м о д д а. Гиёҳвандлик воситалари ёки
психотроп моддаларни ўтка­зиш
мақсадини кўзлаб қонунга хилоф
равишда тайёрлаш, эгаллаш,
сақлаш ва бошқа ҳаракатлар
Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб кўп бўлмаган миқдорда қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш, шунингдек, уларни кўп бўлмаган миқдорда қонунга хилоф равишда ўтказиш -
олти ойгача қамоқ ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қилмиш­лар озгинадан кўпроқ миқдорда содир этилган бўлса, -
беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда ту­тилган қилмишлар:
а) илгари гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жино­ятни содир этган шахс томонидан;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўташ жойларида;
г) ўқув юртларида ёки ўқувчилар, студентлар ўқув, спорт ва жамоат тадбирларини ўтказадиган бошқа жойларда содир этилган бўлса, -
етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жа­золанади.
Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни лабора­торияларда ёхуд ўзганинг мулки ҳисобланган воситалар ва асбоб-ускуналардан ёки прекурсорлардан фойдаланган ҳолда қонунга хилоф равишда тайёрлаш ёки қайта ишлаш, шунингдек, бундай воситаларни истеъмол қилиш ёки тарқатиш учун бангихоналар ташкил қилиш ёки сақлаш, шунингдек, ушбу модданинг иккинчи ёки учинчи қисмида назарда тутилган қилмишлар:
а) ўта хавфли рецидивист томонидан;
б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, -
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни кўп миқ­дорда қонунга хилоф равишда сотиш -
ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қилмиш­ларни содир этган шахс ўз ихтиёри билан айбини бўйнига олиши тўғрисида ҳокимият органларига арз қилса ва гиёҳвандлик воси­талари ёки психотроп моддаларни топширса, жазодан озод қи­линади.
1. Шарҳланаётган жиноят объекти гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар ва прекурсорлар билан муомала қилиш­нинг белгиланган тартиби, шунингдек, аҳолининг соғлиғи ҳисоб­ланади.
2. Жиноят предметини гиёҳвандлик воситалари ёки психо­троп моддалар ва прекурсорлар ташкил этади.
3. Жиноят объектив томондан гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларнинг қонунга хилоф равишда муомаласида ифодаланади.
4. Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг қонунга хилоф муомаласи деганда, устидан халқаро ҳуқуқий ва ички давлат назорати ўрнатилган ва аҳоли соғлиғига зарар етка­зишга йўналтирилган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп мод­далар билан амалга оширилган ижтимоий хавфли ва ҳуқуққа хи­лоф қилмишлар мажмуи тушунилади. Бундай қилмишларга гиёҳ­вандлик воситалари ва психотроп моддаларни қонунга хилоф ра­вишда тайёрлаш, сотиб олиш, сақлаш, ташиш, жўнатиш киради.
5. Тайёрлаш — гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалар хосил қилинган ҳар қандай ҳаракат, ёки уларни истеъмолга тайёр холга келтирадиган, шунингдек, уларни қайта ишлаш ва бошқа аралашмалардан тозалашга қаратилган ҳаракатлардир. (ИИВ)

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling