Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ақл-идрокга таъсир қилувчи бошқа моддаларга
- Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилишга жалб этиш
- Мажбурлаш йўли билан жалб қилиш
- объекти
- Жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимаслик
III жадвалда III ва IV рўйхатлар мавжуд.
III рўйхат амобарбитал, бупренорфин (морфин), буталбитал, катин, циклобарбитал, глутетимид, пентазоцин, пентобарбиталдан иборат. IV рўйхат 24 атамадан иборат бўлиб, барбитал, бенамфетамин, бромазепам, фенкамфамин, галазепам, нимитазепам, пемолин, фенобарбитал кабиларни ўз ичига олади. Бу жадвалларга тиббий мақсадларда фойдаланиладиган ва муайян хавф туғдирадиган ўсимлик ва моддалар номи киритилган. Булар транквилизаторлар, антидепрессантлар, тез таъсир қилувчи барбитуратлар ҳамда кенг қўлланиладиган, мутелик келтириб чиқаришда ўрта даражадаги хавфли бошқа дори-дармон моддалардир.(Р.М.Х.) 6. Ақл-идрокга таъсир қилувчи бошқа моддаларга, онгни заҳарлайдиган, маиший ҳаётда, ишлаб чиқаришда, аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишда кенг қўлланиладиган мутеликни келтириб чиқарувчи препаратлар кириб, улар билан муомалада бўлишнинг алоҳида тартиби белгиланган эмас. Бу моддалар ва воситалар гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисидаги халқаро конвенциялар ва ички давлат нормаларида ифодаланмаган бўлса, улар ақл-идрокка таъсир қилувчи бошқа моддалар сифатида кўрилиши керак. 7. Шарҳланаётган модданинг объектив томони бошқа шахснинг ақл-идрокига таъсир этувчи гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки бошқа моддаларни ҳар қандай шаклда истеъмол қилишга йўналтирилган фаол хулқ-атвори (хатти-ҳаракати) билан тавсифланади. 8. “Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилишга жалб этиш деганда, шахсда уларни истеъмол қилиш майлини уйғотишга қаратилган ҳар қандай қасддан қилинган ҳаракатлар (унатиш, таклиф қилиш, маслаҳат бериш ва шу кабилар), шунингдек, таъсир ўтказилаётган шахсни гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилдириш мақсадида алдаш, руҳий ёки жисмоний зўрлик ишлатиш, озодлигини чеклаш ва ҳоказолар тушунилиши лозим”1. (буни ўзгартириш керак) 9. Ақл-идрокка таъсир қилувчи гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни истеъмол қилишга жалб қилиш ишонтириш ва мажбурлаш йўли билан амалга оширилиши мумкин. 10. Ишонтириш йўли билан жалб қилиш руҳий таъсирдан иборат бўлиб, бошқа шахсда гиёҳвандлик воситалари ва бошқа моддаларни таклиф, илтимос қилиш, маслаҳат, ваъдалар бериш, руҳлантириш, мазаҳ қилиш, хушомад, мукофот ваъда қилиш (сотиб олиш) ва бошқа йўллар билан хоҳиш уйғотишдир. 11. Мажбурлаш йўли билан жалб қилиш руҳий ёки жисмоний зўрлик ишлатиш бўлиб, у жабрланувчининг иродасини синдиришга йўналтирилгандир. Бундан мақсад – дўқ-пўписа, қўрқитув, алдов, эркини чеклаш, дўппослаш, калтаклаш, қийноққа солиш, ҳар хил даражадаги тан жароҳатлари етказиш ва бошқа зўрлик усуллари воситасида жабрланувчини қонунда кўзда тутилган моддаларни истеъмол қилишга мажбур этишдир. 12. Жисмоний зўрлик йўли билан жалб қилишда жабрланувчи баданига енгил ёки ўртача оғирликда шикаст етказилса, айбдор қилмиши ЖК 274-моддаси 1-қисми бўйича квалификация қилинади. Бироқ жабрланувчига оғир шикаст етказилган тақдирда, айбдор қилмиши жиноятлар мажмуи тариқасида ЖК 104-моддаси ва ЖК 274-моддаси 1-қисми бўйича квалификация қилиниши лозим. 13. Жабрланувчини келтирилган моддаларни истеъмол қилишга жалб қилган шахс, уларни ўтказган, қонунга хилоф равишда эгаллаган, тайёрлаган, сақлаган, жўнатган, олиб ўтган бўлса, унинг қилмиши ЖК 274, 271, 273-моддалари билан жиноятлар мажмуи тариқасида квалификация қилинади. 14. Жиноят айбдор томонидан шахсни гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки инсоннинг ақл-идрокига таъсир қилувчи моддаларни истеъмол қилишга жалб этишга қаратилган ҳаракат содир этилган вақтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади. Бунда шахснинг бу моддаларни истеъмол қилган-қилмаганлиги аҳамиятсиз. 15. Жиноятнинг субъектив томони айбнинг тўғри қасд шаклида ифодаланади. Айбдор шахсни гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки инсоннинг ақл-идрокига таъсир қилувчи моддаларни истеъмол қилишга жалб этаётганлигини англайди ва шуни хоҳлайди. 16. Ўн олти ёшга тўлган ақли расо шахс жиноят субъекти бўлади. 17. Вояга етган шахс вояга етмаган шахсни гиёҳвандлик воситаларини, психотроп ва ақл-идрокка таъсир этувчи бошқа моддаларни истеъмол қилишга жалб қилган ҳолатларда қилмиш ЖК 127-моддаси бўйича квалификация қилинади. 18. Вояга етмаган шахснинг вояга етмаган шахсни гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки ақл-идрокка таъсир этувчи бошқа моддаларни истеъмол қилишга жалб қилишини ЖК 274-моддаси бўйича квалификация қилиш лозим. 19. Агар субъект илгари Жиноят кодекси Махсус қисмининг XIX бобида ёки ЖК 127-моддасида назарда тутилган гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказишдан иборат жиноятларнинг бирортасини содир этган бўлса, унинг ҳаракатлари, қилмиш учун судланган-судланмаганлигидан қатъи назар, ЖК 274-моддаси 2-қисми “а” банди бўйича квалификация қилинади. 20. Агар гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки шахснинг ақл-идрокига таъсир этадиган бошқа моддаларни истеъмол қилишга жалб этиш озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ўташ жойларида амалга оширилса, қилмиш ЖК 274-моддаси 2-қисмининг “б” банди бўйича квалификация қилинади. 21. “Айбдорнинг икки ёки ундан ортиқ шахсларда гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилиш майлини уйғотишга қаратилган ҳаракатлари, бу ҳаракатлар бир неча шахсларга нисбатан бир вақтнинг ўзида ёки уларнинг ҳар бирига нисбатан турли вақтда содир этилганлигидан қатьи назар, ЖК 274-моддасининг 2-қисми “в” банди билан квалификация қилиниши керак”[405]. 275 - м о д д а. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар ишлаб чиқариш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ҳисобга олиш, бериш, ташиш ёки жўнатишнинг белгиланган қоидаларини бузиш - энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 1. Мазкур жиноятнинг объекти гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан муомалада бўлишнинг белгиланган қоидалари, аҳолининг соғлиғи, хавфсизлиги ҳисобланади. 2. Жиноятнинг предмети гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалардир. 3. Шарҳланаётган модданинг объектив томони гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ҳисобга олиш, бериш, ташиш ёки жўнатишнинг белгиланган қоидаларини бузиш билан тавсифланади. 4. Жиноий жавобгарлик тўғрисидаги масалани ҳал этишда норматив ҳужжатлардаги ишлаб чиқариш, сақлаш, ҳисобга олиш, бериш, ташиш, ёки жўнатишнинг қайси муайян қоидалари бузилганлиги содир этилганлиги, айбдор қайси аниқ ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги билан мазкур қоидабузарликка йўл қўйганлигини белгилаш зарурлиги билан боғлиқ. 5. “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддасига кўра, янги гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқиш фақат давлат эҳтиёжлари учун буюртмага мувофиқ амалга оширилади ва бу иш давлат илмий-тадқиқот муассасаларига мазкур фаолият тури учун лицензияси бўлган тақдирда топширилади. Тиббий мақсадларда фойдаланиладиган янги гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни давлат рўйхатидан ўтказиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Мазкур Қонуннинг 19-моддасига кўра, II рўйхатга киритилган гиёҳвандлик воситаларини қонунда белгиланган мақсадларда ишлаб чиқариш ва тайёрлаш Ўзбекистон Республикасининг эҳтиёжлари доирасида давлат корхоналари ва муассасалари томонидан, муайян гиёҳвандлик воситаларини ишлаб чиқариш ва тайёрлаш учун лицензиялари бўлган тақдирда, амалга оширилади. III рўйхатга киритилган психотроп моддаларни қонунда белгиланган мақсадларда ишлаб чиқариш ва тайёрлаш махсус ваколатли орган қарорига мувофиқ юридик шахслар томонидан, муайян психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ва тайёрлаш учун лицензиялари бўлган тақдирда, амалга оширилади. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ишлаб чиқариш ва тайёрлашни амалга оширувчи юридик шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилади. 6. Юқоридаги Қонуннинг 13-моддасига кўра, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш махсус ажратилган ва жиҳозланган жойларда, махсус ваколатли орган белгилаган тартибда, юридик шахслар томонидан, муайян фаолият тури учун лицензияси бўлган тақдирда, амалга оширилади. 7. “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддасига кўра, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни бериш, реализация қилиш ва тақсимлаш махсус ваколатли орган белгилаган тартибда, юридик шахслар томонидан, муайян фаолият турлари учун лицензиялари бўлган тақдирда, амалга оширилади. 8. Қонуннинг 12-моддасига кўра, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб киришга (олиб чиқишга) лицензия, шунингдек, олиб кириш (олиб чиқиш) ҳуқуқи тўғрисида махсус ваколатли орган томонидан бериладиган сертификат бўлган тақдирда йўл қўйилади. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни махсус ваколатли орган рухсатисиз Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит тарзида ўтказиш тақиқланади. 9. Қонуннинг 16, 17-моддаларига асосан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташиш махсус ваколатли орган белгилаган тартибда, юридик шахслар томонидан, муайян фаолият тури учун лицензияси бўлган тақдирда, амалга оширилади. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни почта жўнатмаларида, шу жумладан халқаро почта жўнатмаларида жўнатиш тақиқланади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. 10. Белгиланган қоидаларнинг бузилиши юқорида келтирилган норма ва қоидаларнинг амал қилмаслигида, шунингдек, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалардан фойдаланиш ва уларни реализация қилиш устидан назорат амалга оширилмаганлигида ифодаланади. 11. Жиноятнинг субъектив томони айбнинг қасд ёки эҳтиётсизлик шакли билан тавсифланади. Мотив ва мақсад жиноятни квалификация қилишда аҳамиятга эга эмас. 12. Жиноят субъекти ўн олти ёшга тўлган, уларга топширилган иш юзасидан гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ишлаб чиқарилиши, сақланиши, чиқарилиши, ҳисоби, олиб ўтилиши, ташилиши, жўнатилиши қоидаларига амал қилиши шарт бўлган шахслар ҳисобланади. 276 - м о д д а. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, эгаллаш, ташиш ёки жўнатиш - энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша қилмишлар: а) кўп миқдорда; б) илгари гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятни содир этган шахс томонидан содир этилган бўлса, - уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қилмишларни содир этган шахс ўз ихтиёри билан айбини бўйнига олиш тўғрисида ҳокимият органларига арз қилса ва гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни топширса, жазодан озод қилинади. 1. Шарҳланаётган жиноятнинг объекти гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар олиб сотилиши соҳасидаги ижтимоий муносабатлар ҳамда аҳоли соғлиғи ва хавфсизлиги ҳисобланади. 2. Жиноят предмети – гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалардир. 3. Жиноят объектив томондан қуйидаги қилмишлардан бирини содир этишда ифодаланади, яъни гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни: ¨ ишлаб чиқариш; ¨ сақлаш; ¨ эгаллаш; ¨ ташиш; ¨ жўнатиш. (Бу тушунчалар тўғрисида ЖК 273-моддасининг шарҳига қаранг.) 4. Шарҳланаётган жиноятнинг субъектив томони айбнинг қасд шакли билан тавсифланади. Шахс қонунга хилоф равишда гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни тайёрлаётганлигини, сотиб олаётганлигини, сақлаётганлигини ва бошқа ҳаракатлар содир этаётганлигини англайди ва мазкур қилмишларни хоҳлайди. 5. Ўн олти ёшга тўлган ақли расо шахс жиноят субъекти бўлади. 6. ЖК 276-моддасининг 2-қисмида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадисиз тайёрлаш, сақлаш, сотиб олиш, ташиш, жўнатиш: а) кўп миқдорда; б) илгари гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятни содир этган шахс томонидан содир этилганлиги учун жиноий жавобгарлик белгиланади. 7. (Гиёвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг миқдорини кўп бўлмаган, озгинадан кўпроқ ва кўп миқдорларга мансублиги Руйхати Наркотикларни назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясининг 1998 йил 22 май кунидаги 3 —сонли Қарори билан тасдиқланган иловада келтирилган. Мазкур иловага мувофиқ, кўп миқдорга: 5,0 гр. қуритилган марихуана; 50,0 гр. қуритилмаган марихуана;0,5 гр. гашиш мойи; 0,5 гр. тетрагидроканнабиноллар (барча изомерлари), 1,0 гр. опий,0,01 гр.дан 100 таблетка; 1,0 гр. опий экстракцияси; 0,5 гр. ацетилланган опий;10,0 гр. қуритилган кўкнор сомони, 50,0 гр. қуритилмаган кўкнор сомони; 0,1 гр. морфин (асоси ва тузи) 0,005 гр. героин ; 1,0 гр. кодеин (асоси ва тузи) ёки 0,015 гр. дан 66 та таблетка ва ҳоказолар киради (ИИВ)) Гиёҳвандлик воситалари миқдорини кўп бўлмаган ва кўп миқдорга киритиш рўйхати 1995 йил 1 апрелдаги 13-4-1-сонли Гиёҳвандлик моддаларини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат комиссияси қарори билан маъқулланган 3-иловада келтирилган. Мазкур иловага мувофиқ, кўп миқдорга: 500 гр (ҳар қандай усулда қуритилган) марихуана (каннабис), 2,5 кг қуритилмаган марихуана; 100 гр гашиш мойи; 5 гр тетрагидроканнабиоллар, унинг барча изомерлари; 50 гр опий (жумладан, ҳар бири 0,02 гр тиббий таблеткаларнинг 5000 донаси), 50 гр опий экстракцияси; 20 гр ацетилланган опий (қуритилган модда ҳисобида); 1 кг қуритилган кўкнор сомони (ҳар қандай усулда); 5 кг қуритилмагани; 2,5 гр морфий (асоси ва тузи), яъни 1 фоизли суюқ аралашмали 250 ампула; 1 гр героин; 10 гр кодеин (асоси ва тузи) ёки 0,015 гр 670 дона таблетка ва ҳоказолар киради.(Р.М.Х.) 8. (ЖК 276-моддаси 2-қисми “б” бандидаги илгари гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятни содир этган шахс тушунчаси тўғрисида ЖК 270-моддаси шарҳига қаранг). Шарҳланаётган модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қилмишни содир этган шахс ўз ихтиёри билан айбини бўйнига олиш тўғрисида ҳокимият органларига арз қилса ва гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни топширса, жазодан озод этилади. XX боб. ЖАМОАТ ТАРТИБИГА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР 277 - м о д д а. Безорилик Безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимаслик, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш ёки ўзганинг мулкига шикаст етказиш ёхуд нобуд қилиш анча миқдорда зарар етказиш билан боғлиқ ҳолда содир этилса, - энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади. Безорилик: а) баданга ўртача оғир шикаст етказиб; б) бир гуруҳ шахслар томонидан; в) совуқ қурол ёки кишининг соғлиғи учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган нарсаларни (қурол сифатида) намойиш қилиб, уларни қўллаш билан қўрқитиб ёхуд қўллаб; г) ўз мазмунига кўра умумэътироф этган ахлоқ қоидаларини намойишкорона менсимасликда ифодаланувчи ўтакетган беҳаёлик билан; д) ёш бола, қария, ногирон ёки ожиз аҳволдаги шахсларни хўрлаб; е) кўп миқдорда зарар етказиб, бировнинг мулкини нобуд қилиб ёки унга шикаст етказиб содир этилган бўлса, уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Безорилик: а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; б) ўқотар қуролни намойиш қилиб, уни қўллаш билан ёки қўллаб; в) оммавий тадбирлар ўтказилаётган вақтда; г) жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажариб турган ҳокимият вакили ёки жамоатчилик вакилига ёхуд безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатиб содир этилган бўлса, - уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 1. Жиноят объекти – жамоат тартиби, тана дахлсизлиги, саломатлик, ўзганинг мулки. 2. “Безорилик – жамоат тартибига қарши қаратилган жиноят бўлиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасликда ифодаланган ҳаракатлар шахсни уриш-дўппослаш, унга енгил тан жароҳати етказиш ёки ўзганинг мулкига анча миқдорда шикаст етказиш ёхуд уни анча миқдорда нобуд қилиш билан боғлиқ ҳолда содир этилади”[406]. 3. Жамоат тартиби деганда, одамлар ўртасидаги муносабатларни, хавфсизлик ва фуқаролар тинчлигини таъминловчи, ўзгалар мулкини сақлаш, мулкчилик шаклидан қатъи назар, жамоат ва давлат ташкилотлари, корхоналар муассасалар, ташкилотларнинг бир меъёрда ишлашини таъминлашга қаратилган ахлоқ ва ҳуқуқ нормаларига асосланувчи тартибни тушуниш лозим. 4. Шарҳланаётган модда 1-қисми объектив томондан жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш ёки ўзганинг мулкига шикаст етказиш ёхуд нобуд қилиш анча миқдорда зарар етказишда ифодаланади. 5. “Жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимаслик деганда, қонунларга, ахлоқ-одоб нормаларига, жамиятда мавжуд бўлган урф-одат ва анъаналарга ҳурматсизлик тушунилади”[407]. Шахс жамиятдаги ахлоқ қоидаларини менсимаган ҳолда жамоат тартибини ташкил этувчи ва қонун билан ҳимоя қилинувчи ижтимоий муносабатларга зарар етказадиган ёки зарар етказишнинг реал хавфини вужудга келтирадиган муайян ҳаракатлар қилади. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling