Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Шахснинг соғлиғига амалда шикаст етказиши мумкин бўлган бошқа нарсалар
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўтакетган беҳаёлик
- Ўзганинг мулкини нобуд қилиш
- Оммавий тадбир
- Ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш
Шахснинг соғлиғига амалда шикаст етказиши мумкин бўлган бошқа нарсалар туркумига айбдор томонидан ўша мақсадларда безорилик ҳаракатлари давомида фойдаланилган ҳар қандай нарсалар киради.
15. Ўтакетган беҳаёлик деганда, жамиятда қабул қилинган ахлоқ қоидаларини, умум тан олинган ҳурмат, одоб қоидаларини менсимаслик, жамоат жойларида шаҳвоний табиатга эга ҳаракатларни намойишкорона қилиш, ҳожат чиқариш, кекса, ногирон, ожиз инсонлар, аёлларни, тарихий обидаларни таҳқирлашни тушуниш керак. 16. Безорилик ҳаракатларини ЖК 277-моддаси 2-қисмининг “г” банди билан квалификация қилишда суд айбдорнинг айнан қайси ҳаракатлари ўтакетган беҳаёлик деб баҳоланаётганлигини ҳукмда кўрсатиши шарт. Безорилик ҳаракатлари ўтакетган беҳаёлик билан содир этилган деб топиш масаласини ҳал этиш чоғида суд ишнинг муайян ҳолатлари мажмуидан келиб чиқиши ҳамда содир этилган жиноятнинг хусусияти, вақти, жойи ва шарт-шароитларини инобатга олиши лозим[413]. 17. Хўрлаш деганда, айбдорнинг жабрланувчи шахснинг шаъни ва қадр-қимматини камситишга қаратилган ҳар қандай жисмоний азоб бериш ёки уни қийнаш тушунилади. 18. Қонун моҳиятига кўра, ёш болаларга ўн тўрт ёшга тўлмаган шахслар киради. Қария деганда, 55 ёшдан ошган аёл ва 60 ёшдан ошган эркак тушунилади. Ногирон деганда, белгиланган тартибда I, II, III гуруҳ ногирони ёки болаликдан ногирон сифатида тан олинган шахс тушунилади. Ожизлик, жабрланувчининг жисмоний ёки руҳий носоғломлиги туфайли жиноятчига қаршилик кўрсата олмаслигида, ўз ҳуқуқлари, манфаатлари ва қадр-қимматини ҳимоя эта олмаслигида, шунингдек, кутилаётган хавфдан сақлана олмаслигида намоён бўлади. (Ожизлик ҳолати тушунчаси тўғрисида батафсилроқ ЖК 56-моддаси шарҳига қаранг). Жиноий ҳаракатни ушбу банд билан квалификация қилиш учун айбдор шахс жабрланувчининг ёш болалиги, қариялиги, ногиронлиги ёки ожиз аҳволда эканлигини англаб етган бўлиши талаб этилади. 19. Ўзганинг мулкини нобуд қилиш деганда, уни бутунлай яроқсиз ҳолга келтириш тушунилади. 20. Мулкка шикаст етказиш деганда, уни қисман яроқсиз ҳолга келтириш тушунилади. 21. Кўп миқдорда зарар етказиб, бировнинг мулкини нобуд қилиш ёки унга шикаст етказиш билан боғлиқ ҳолда содир этилган безорилик ЖК 277-моддаси 2-қисмининг “е” банди билан қамраб олинади ва шунинг учун ҳам ушбу ҳолатни ЖК 173-моддаси билан қўшимча квалификация қилиш талаб қилинмайди. Худди шунингдек, безорилик оқибатида ўзганинг мулкига шикаст етказиш ёки нобуд қилиш анча миқдорда зарар етказиш билан боғлиқ ҳолда содир этилган бўлса, қилмишни ЖК 277-моддасининг 1-қисми билан квалификация қилинишининг ўзи кифоядир[414]. 22. Шарҳланаётган модданинг 3-қисмида, безорилик: а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; б) ўқотар қуролни намойиш қилиб, уни қўллаш билан қўрқитиб ёки қўллаб; в) оммавий тадбирлар ўтказилаётган вақтда; г) жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажариб турган ҳокимият вакили ёки жамоатчилик вакилига ёхуд безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатиб содир этилганлиги учун жавобгарлик назарда тутилган. 23. Айбдорнинг ҳаракатини ЖК 277-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан квалификация қилиш учун унинг безорилик ҳаракатлари давомида ўқотар қуролни намойиш қилганлиги фактининг ўзи етарлидир. Иш бўйича айбдор томонидан ўқотар қуролни қўллашга таҳдид қилинганлиги ёки қўлланилганлиги ҳолатлари жазо тайинлашда эътиборга олиниши лозим. Ўқотар қурол тушунчасига баҳо беришда судлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 27 февралдаги “Қонунга хилоф равишда қуролга эгалик қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида”ги 3-сонли қарорининг 2-бандида берилган тушунтиришларга амал қилишлари керак. Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, айбдорнинг ҳаракатини ЖК 277-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан квалификация қилиш учун қурол жиноят содир этиш пайтида отишга яроқли деб топилган бўлиши шарт. Башарти, яроқсиз бўлса, безорилик ЖК 277-моддаси 2-қисмининг “в” банди билан квалификация қилиниши лозим. Безорилик жиноятини содир этишда ишлатилган ёки намойиш этилган ўқотар қурол тегишли рухсатномасиз айбдорнинг эгалигида бўлган бўлса, қилмиш ЖК 248-моддаси билан ҳам қўшимча квалификация қилинади[415]. 24. Оммавий тадбирлар пайтидаги безорилик, оммавий тартибсизликларни келтириб чиқариш таҳдиди билан хавфлидир. Оммавий тадбир деганда, белгиланган тартибда давлат ҳо-кимияти ва бошқарув органлари, жамоат бирлашмалари, шунингдек, ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ташкил этилган расмий тадбир (байрам сайллари, намойишлар, митинглар, мажлислар, сайловлар, халқ ҳашарлари ва ҳоказо)лар тушунилади[416]. 25. Ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш – қасддан уриш, енгил ёки оғир тан жароҳати, жисмоний оғриқ етказишда ифодаланадиган фаол ҳаракатлардир. (Ҳокимият вакили тушунчаси тўғрисида ЖК 205-моддаси шарҳига қаранг.) 26. Жамоат тартибини қўриқлаш вазифасини бажарувчи ҳокимият вакили ёки жамоатчилик ёхуд безорилик ҳаракатига қаршилик қилган фуқаро баданига ўртача шикаст етказишни келтириб чиқарган қаршилик кўрсатиш билан боғлиқ безорилик ҳаракатлари ЖК 277-модда 3-қисми “г” банди билан квалификация қилиниб, Жиноят кодексининг бошқа моддалари билан қўшимча квалификация қилиш талаб этилмайди. Агар безорилик ҳаракатларини тўхтатиш чорасини кўраётган шахсга қаршилик кўрсатиш пайтида ишлатилган зўрлик натижасида айбдор томонидан яна бошқа оғир жиноят содир этилган бўлса, бу ҳол безорилик жинояти таркиби билан қамраб олинмайди. Безорилик ҳаракатлари тугагандан кейин, шу жумладан айбдор ушлангандан сўнг кўрсатилган қаршилик, безорилик жиноятининг аломатларига хос ҳолат деб ҳисобланмаслиги ва бундай ҳолда қилмиш жиноятлар мажмуи билан квалификация қилиниши лозим. Маъмурий жавобгарликка сабаб бўладиган майда безорилик давомида жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажариб турган ҳокимият ёки жамоатчилик вакилига ёхуд бундай ҳаракатларни тўхтатиш чорасини кўрган фуқарога нисбатан қаршилик кўрсатилса, бундай қилмиш ЖК 277-моддаси 3-қисмининг “г” банди билан квалификация қилиниши мумкин эмас. Бу ҳолда айбдорнинг ҳаракатлари, кўрсатилган қаршиликнинг хусусиятига қараб, Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддалари билан квалификация қилинади[417]. 27. Ҳокимият вакили, жамоат тартибини қўриқлаш вазифасини бажарувчи жамоатчилик вакили ёки шу қилмишга қаршилик қилувчи бошқа фуқарога қаршилик кўрсатиш жараёнида оғир тан жароҳати етса, айбдор қилмиши жиноятлар мажмуи тариқасида ЖК 104-моддаси бўйича квалификация қилинади. 28. Тергов органлари шахсни айбланувчи тариқасида жиноят ишида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарорида, айблов хулосасида, суд эса ҳукмда қайси аломатларга кўра айбдорнинг қилмиши ЖК 277-моддасининг тегишли қисми ва бандлари билан квалификация қилинганлигини аниқ кўрсатиши шарт. 29. Агар суд, айбланувчи зиммасига илгари қўйилган айблов билан боғлиқ бошқа айбловни қўйиш учун ёхуд айбловни оғирроқ айблов билан ёки ҳақиқий ҳолатга кўра айблов хулосасида назарда тутилганидан жиддий фарқ қиладиган айблов билан алмаштириш учун асослар мавжуд деган фикрга келса, жиноят ишини қўшимча тергов юритиш учун қайтаради. Бу ўринда шуни назарда тутиш керакки, суд айбдорнинг ҳаракатини мазкур модданинг муайян қисмидаги бир банддан ўша қисмдаги бошқа бандга қайта квалификация қилишга ҳақли эмас. 30. Агар Жиноят кодекси Махсус қисмининг муайян моддаларида (ЖК 277-моддасидан ташқари) безорилик, ўша жиноятни квалификация қилувчи алоҳида белги сифатида назарда тутилган бўлса, бу ҳолат қилмишни ЖК 277-моддаси билан қўшимча квалификация қилишни истисно этади (масалан, ЖК 104-моддаси 2-қисмининг “е” банди, 97-моддаси 2-қисмининг “л” банди)[418]. 31. Судлар айбдор қасдининг моҳияти ва у нимага қаратилганлигидан, содир этилган ҳаракатнинг мотиви, мақсади ва муайян ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда безориликни бошқа жиноятлардан фарқлай олишлари керак. Жумладан, оилада, уйда қариндош-уруғ, таниш-билишларга нисбатан содир этилган ҳақоратлаш, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш каби ҳаракатлар, агар улар шахсий келишмовчилик натижасида келиб чиққан бўлса ёхуд жабрланувчининг ножоиз хатти-ҳаракатлари оқибатида содир этилган бўлса, шахсга қарши жиноят деб баҳоланиши ва Жиноят кодекси Махсус қисми тегишли моддалари билан квалификация қилиниши лозим. Башарти, шахс ўз хатти-ҳаракатлари билан айни вақтда жамоат тартибини бузаётганлигини ва жамиятга нисбатан очиқдан-очиқ ҳурматсизлик қилаётганлигини ҳам яққол англаган бўлса, қилмиш безорилик сифатида квалификация қилинади ва шахсга қарши жиноятларни назарда тутувчи моддалар билан қўшимча квалификация қилишни талаб этмайди. 32. Безорилик жинояти аксарият ҳолларда мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёхуд кишининг ақл идрокига таъсир қилувчи бошқа моддалар таъсири остида содир қилинишини инобатга олган ҳолда, судлар, алкоголизмга, гиёҳвандликка ёки заҳарвандликка (таксикоманияга) йўлиққан шахсларга нисбатан, бу ҳақда ишда тегишли тиббий хулоса мавжуд бўлганда, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларни қўллаш масаласини ҳукмда муҳокама қилишлари лозим[419]. 278 - м о д д а. Қонунга хилоф равишда қиморхоналар ташкил этиш ёки уларни сақлаш Қонунга хилоф равишда қиморхоналар ташкил этиш ёки уларни сақлаш - беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 1. Жиноят объекти жамоат тартиби, жамоат хавфсизлиги ҳисобланади. 2. Шарҳланаётган жиноятнинг объектив томони қонунга хилоф равишда қиморхоналар ташкил этиш ёки уларни сақлашда ифодаланади. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling