Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet251/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   247   248   249   250   251   252   253   254   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Безорилик мотивининг моҳияти жиноий қилмишнинг қан­дай предметга йўналтирилганлиги, қайси ижтимоий муносабатлар тизимида амалга оширилишидан қатъи назар, жамиятга бўлган ҳурматсизлик ва уни менсимасликда ифодаланади.
Безорилик мотивига ўзини ижтимоий фикрга қарши қўйиш истаги у ёки бу шаклда бошқалар кўз олдида жамоат тартибини менсимаслик, юклатилган жавобгарликка бефарқлик, маст ҳолда “жасорат” кўрсатиш, жабрланувчини қўрқитиш ёки камситиш ва ҳоказоларни киритиш мумкин.
10. Шарҳланаётган модданинг 1-қисмида кўзда тутилган без­ориликнинг субъекти ўн олти ёшга тўлган, ақли расо шахсдир. Шарҳланаёт­ган модданинг 2 ва 3-қисмларида кўзда тутилган безориликнинг субъекти ўн тўрт ёшга тўлган шахслар ҳам бўлади.
11. Шарҳланаётган модданинг 2-қисмида безорилик қуйи­дагича содир этилганлиги учун жавобгарлик белгиланган:
а) баданга ўртача оғир шикаст етказиб;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан;
в) совуқ қурол ёки кишининг соғлиғи учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган нарсаларни (қурол сифатида) намойиш қилиб, уларни қўллаш билан қўрқитиб ёхуд қўллаб;
г) ўз мазмунига кўра умум эътироф этган ахлоқ қоидала­рини намойишкорона менсимасликда ифодаланувчи ўтакетган беҳаёлик билан;
д) ёш бола, қария, ногирон ёки ожиз аҳволдаги шахсларни хўрлаб;
е) кўп миқдорда зарар етказиб, бировнинг мулкини нобуд қилиб ёки унга шикаст етказиб содир этилган бўлса.
(Баданга ўртача оғир шикаст етказиш, шунингдек, бир гуруҳ шахслар тушунчаси тўғрисида ЖК 29 ва 105-моддалари шарҳига қаранг.)
12. Бир гуруҳ шахслар томонидан содир қилинадиган без­орилик бирга ҳаракат қилаётган шахслар шарҳланаётган жиноят­нинг объектив томонини бевосита содир этаётган иштирокчили­гини ташкил этади, лекин иштирокчилик олдиндан тил бирик­тирмаган ҳолда содир этилади. Бундай ҳолларда иштирокчилар­нинг безорилик содир этаётган бажарувчига қўшилиши кўзда ту­тилади.
13. Айбдор безориликни совуқ қурол ёки кишининг соғлиғи учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган нарсаларни (қурол сифатида) намойиш қилиб, уларни қўллаш билан қўрқитиб ёхуд қўллаб содир этса, унинг қилмишини ЖК 277-моддаси 2-қисми “в” банди бўйича квалификация қилиш лозим.
Совуқ қуроллар ёки соғлиққа зарар етказиши мумкин бўлган предметни намойиш этиш – безорилик ҳаракати жа­раё­нида совуқ қурол ёки бошқа нарсаларни, уларни қўллаш таҳдиди бор ёки йўқлигидан қатъи назар, жамоат олдида кўрсатишдир. Би­ровнинг соғлиғига зарар етказиши мумкин бўл­ган совуқ қурол ёки бошқа нарсаларнинг безо­рилик хатти-ҳаракати жараёнида кўрсатилиши фактининг ўзиёқ жиноий қилмиш содир этилган деб ҳисоблаш учун етарлидир[411].
Совуқ қурол ёки кишининг соғлиғи учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган нарсаларни қўллаш ёки қўллаш таҳдиди деганда, айбдорнинг бошқа шахс ёки шахсларга совуқ қурол ёки объектив равишда соғлиққа зарар етказиши мумкин бўлган бошқа нарсаларни қўлламоқчи эканлигини айтиши ёки уларни намойиш қилиши тушунилади. Таҳдид қуролни ёки бошқа нарсаларни кўрсатиб ёки кўрсатмасдан ҳам содир этилиши мум­кин. Ушбу шаклдаги безориликни тугалланган деб ҳисоблаш учун айбдор ўз хулқи орқали ўзидаги совуқ қурол ёки қурол ўрнидаги нарсаларни қўллашга тайёр эканлигини кўрсатганлигини аниқлаш етарлидир[412].
14. Совуқ қурол деганда, ўз моҳиятига кўра инсон ҳаёти ва соғлиғига қарши ишлатиш учун мўлжалланган, суд-криминали­стик экспертизаси хулосасига мувофиқ совуқ қурол деб топилган нарсалар тушунилади.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   247   248   249   250   251   252   253   254   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling