Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Бу таснифга қуйидагилар киритилган
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тасниф тўрт жадвалдан иборат.
- Психотроп моддалар рўйхати
Бу таснифга қуйидагилар киритилган: амалдаги халқаро конвенцияларда қўлланиладиган халқаро рўйхатга олинган ёки олинмаган атамали моддалар; изомерлар, уларнинг мавжудлиги бу моддаларнинг кимёвий формуласи доирасида мавжуд бўлиб, барча ҳолларда изомерлар истисно этилмаган бўлса; бу моддаларнинг мураккаб ёки оддий эфирлари, агарда уларнинг мавжудлиги мумкин бўлса; мавжуд бўлиши мумкин бўлган ҳолларда мураккаб, оддий ва изомерлар тузлари; қонунда кўзда тутилган истиснолардан ташқари бўлган модда ва препаратлар.
1999 йил 19 август куни қабул қилиниб, 2000 йил 1 январь кунидан кучга кирган «Ўзбекистон Республикасининг гиёхвандлик воситалари ва психотроп моддалари» тўғрисидаги Қонунининг 4—моддасида, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 1961, 1971, 1988 йиллардаги Конвенцияларининг талабларини бажариш мақсадида, 4 хил рўйхатлар кўрсатиб ўтилган: 1— рўйхат — Ўзбекистон Республикасида муомаласи ман этилган гиёхвандлик воситалари рўйхати. 2 —рўйхат —Ўзбекистон Республикасида муомаласи чекланган гиёвандлик воситалари рўйхати. 3 — рўйхат — Ўзбекистон Республикасида муомаласи чекланган психотроп моддалари рўйхати. - 4 — рўйхат — Ўзбекистон Республикасида муомаласи чекланган прекурсорлар рўйхати. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали гиёвандлик воситалари, психотроп моддалари ва прекурсорларни олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит қилиш тўғрисидаги» 2000 йил 31 октябрь кунидаги 293 —сонли Қарорининг 1 — банди 2 —қисмига кўра юқорида кўрсатиб ўтилган 4 дона рўйхатлар тасдиқланиб, қарорга 2 — 5 илова этилган. 2 —иловада 1—рўйхат эълон қилинган бўлиб, унга 159 та гиёвандлик воситалари киритилган. 3 —иловада 2 —рўйхат эълон қилинган бўлиб, унга 61 та гиёвандлик воситалари киритилган. 4 —иловада 3 —рўйхат эълон қилинган бўлиб, унга 83 та психотроп моддалар киритилган. 5 —иловада 4 —рўйхат эълон қилинган бўлиб, унга 26 та прекурсорлар киритилган.(ИИВ) Тасниф тўрт жадвалдан иборат. Гиёҳвандлик воситаларининг рўйхати I ва II жадвалларда келтирилган. I жадвал ўта хавфли бўлган ва тиббий мақсадларда фойдаланилмайдиган ўсимликлар ва моддалар номини ўз ичига олади. Моддаларнинг бу гуруҳи ўта хавфли бўлиб, передозировкага мойиллик ҳамда мутеликни келтириб чиқаради. II жадвал 1961 йилги Гиёҳвандлик воситалари тўғрисидаги Конвенция тавсиялари I ва II рўйхатидан иборат бўлиб, ўта хавфли ҳамда тиббий мақсадларда қўлланиладиган ўсимлик ва моддалардан иборат. II жадвалнинг I рўйхати 77 атамани ўз ичига олади. (Р.М.Х.) 4. 1971 йилги Психотроп моддалар тўғрисидаги Конвенцияга кўра, психотроп моддалар рўйхатига фақат патологик мутеликни, аҳоли соғлиғига хавф ва ижтимоий муаммолар келтириб чиқарувчи, инсоннинг марказий асаб тизимига депрессив таъсир қилувчи, галлюцинация келтириб чиқарувчи, ҳаракат функцияси, фикрлаш, хулқ-атвор, англашнинг бузилишига олиб келувчи моддалар киритилган. Психотроп моддалар ҳам гиёҳвандлик воситалари каби уч (тиббий, ижтимоий ва норматив) мезоннинг мажмуаси билан тавсифланади. Уларга нисбатан муомаланинг махсус ҳуқуқий тартиби (режими) белгиланган. 5. Психотроп моддалар рўйхати Ўзбекистон Республикасининг гиёхвандлик воситалари ва психотроп моддалари» тўғрисидаги Қонунининг 4—моддасида, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 1961, 1971, 1988 йиллардаги Конвенцияларининг талабларини бажариш мақсадида, 4 хил рўйхатлар кўрсатиб ўтилган.(ИИВ) Гиёҳвандлик моддаларини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси давлат комиссиясининг 13-4-1-сонли Қарорига 2-иловада келтирилган. Бу рўйхат 1971 йилги Психотроп моддалар тўғрисидаги Конвенция тавсияларига асосан тузилган I, II, III, IV рўйхатларни ўз ичига олувчи I, II, III жадвалларда берилган. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling