Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Бу таснифга қуйидагилар киритилган


Download 1.53 Mb.
bet248/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   244   245   246   247   248   249   250   251   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Бу таснифга қуйидагилар киритилган: амалдаги халқаро конвенцияларда қўлланиладиган халқаро рўйхатга олинган ёки олинмаган атамали моддалар; изомерлар, уларнинг мавжудлиги бу моддаларнинг кимёвий формуласи доирасида мавжуд бўлиб, барча ҳолларда изомерлар истисно этилмаган бўлса; бу модда­ларнинг мураккаб ёки оддий эфирлари, агарда уларнинг мавжуд­лиги мумкин бўлса; мавжуд бўлиши мумкин бўлган ҳолларда му­раккаб, оддий ва изомерлар тузлари; қонунда кўзда тутилган ис­тиснолардан ташқари бўлган модда ва препаратлар.
1999 йил 19 август куни қабул қилиниб, 2000 йил 1 январь кунидан кучга кирган «Ўзбекистон Республикасининг гиёхвандлик воситалари ва психотроп моддалари» тўғрисидаги Қонунининг 4—моддасида, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 1961, 1971, 1988 йиллардаги Конвенцияларининг талабларини бажариш мақсадида, 4 хил рўйхатлар кўрсатиб ўтилган:
1— рўйхат — Ўзбекистон Республикасида муомаласи ман этилган гиёхвандлик воситалари рўйхати.
2 —рўйхат —Ўзбекистон Республикасида муомаласи чекланган гиёвандлик воситалари рўйхати.
3 — рўйхат — Ўзбекистон Республикасида муомаласи
чекланган психотроп моддалари рўйхати. -
4 — рўйхат — Ўзбекистон Республикасида муомаласи
чекланган прекурсорлар рўйхати.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали гиёвандлик воситалари, психотроп моддалари ва прекурсорларни олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит қилиш тўғрисидаги» 2000 йил 31 октябрь кунидаги 293 —сонли Қарорининг 1 — банди 2 —қисмига кўра юқорида кўрсатиб ўтилган 4 дона рўйхатлар тасдиқланиб, қарорга 2 — 5 илова этилган.
2 —иловада 1—рўйхат эълон қилинган бўлиб, унга 159 та гиёвандлик воситалари киритилган.
3 —иловада 2 —рўйхат эълон қилинган бўлиб, унга 61 та гиёвандлик воситалари киритилган.
4 —иловада 3 —рўйхат эълон қилинган бўлиб, унга 83 та психотроп моддалар киритилган.
5 —иловада 4 —рўйхат эълон қилинган бўлиб, унга 26 та прекурсорлар киритилган.(ИИВ)
Тасниф тўрт жадвалдан иборат. Гиёҳвандлик воситалари­нинг рўйхати I ва II жадвалларда келтирилган.
I жадвал ўта хавфли бўлган ва тиббий мақсадларда фойдала­нилмайдиган ўсимликлар ва моддалар номини ўз ичига олади. Моддаларнинг бу гуруҳи ўта хавфли бўлиб, передозировкага мойиллик ҳамда мутеликни келтириб чиқаради.
II жадвал 1961 йилги Гиёҳвандлик воситалари тўғрисидаги Конвенция тавсиялари I ва II рўйхатидан иборат бўлиб, ўта хавфли ҳамда тиббий мақсадларда қўлланиладиган ўсимлик ва моддалар­дан иборат. II жадвалнинг I рўйхати 77 атамани ўз ичига олади. (Р.М.Х.)
 
4. 1971 йилги Психотроп моддалар тўғрисидаги Конвенцияга кўра, психотроп моддалар рўйхатига фақат патологик мутеликни, аҳоли соғлиғига хавф ва ижтимоий муаммолар келтириб чиқа­рувчи, инсоннинг марказий асаб тизимига депрессив таъсир қи­лувчи, галлюцинация келтириб чиқарувчи, ҳаракат функцияси, фикрлаш, хулқ-атвор, англашнинг бузилишига олиб келувчи мод­далар киритилган. Психотроп моддалар ҳам гиёҳвандлик восита­лари каби уч (тиб­бий, ижтимоий ва норматив) мезоннинг маж­муаси билан тавсифланади. Уларга нисбатан муомаланинг махсус ҳуқуқий тартиби (режими) белгиланган.
5. Психотроп моддалар рўйхати Ўзбекистон Республикасининг гиёхвандлик воситалари ва психотроп моддалари» тўғрисидаги Қонунининг 4—моддасида, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 1961, 1971, 1988 йиллардаги Конвенцияларининг талабларини бажариш мақсадида, 4 хил рўйхатлар кўрсатиб ўтилган.(ИИВ)
Гиёҳвандлик моддаларини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси давлат комиссиясининг 13-4-1-сонли Қарорига 2-иловада келтирилган. Бу рўйхат 1971 йилги Психотроп моддалар тўғрисидаги Конвенция тавсияларига асосан тузилган I, II, III, IV рўйхатларни ўз ичига олувчи I, II, III жадвалларда берилган.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   244   245   246   247   248   249   250   251   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling