Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet245/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   241   242   243   244   245   246   247   248   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Кўп миқдор мезони тўғрисида 1995 йил 1 апрелдаги 13-Н-I-сонли Гиёҳвандлик моддаларини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат комиссияси қарорининг 3-иловасига қаранг.
Кўп миқдорга қуйидагилар киради: қуритилган марихуана – 500 гр ва ундан ортиқ; қуритилмаган марихуана – 2,5 кг; гашиш – 100 гр ва ундан ортиқ; каннабис мойи – 40 гр ва ундан ортиқ; опий (шу жумладан тиббий) – 50 гр (0,01 гр дан 5000 таблетка) ва ундан ортиқ; героин – 1 гр ва ундан ортиқ; кодеин (асоси ва тузи) – 10 гр (0, 015 гр.дан 670 таблетка) ва ундан ортиқ ва ҳоказо. (Р.М.Х)
15. ЖК 271-моддасининг 3-қисмида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларга:
а) ўта хавфли рецидивист томонидан;
б) уюшган гуруҳ ёки унинг манфаатлари кўзлаб;
в) босқинчилик йўли билан қонунга хилоф равишда эгаллаб олингани учун жавобгарлик белгиланган.
Шарҳланаётган жиноятнинг алоҳида квалификация қилиш белгиларининг дастлабки иккитасининг мазмуни ЖК 270-модда­сида назарда тутилган жиноят таркибини таҳлил қилишда очиб берилган.
16. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни босқинчилик йўли билан эгаллаш деганда, гиёҳвандлик восита­лари ёки психотроп моддаларни ўғирлаш мақсадида ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли зўрлик ишлатиш ёки бундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб содир этилган ҳужум тушунилади.
17. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўғрилик, фирибгарлик, ўзлаштириш ёки растрата қилиш, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиб, тамагирлик, босқинчилик йўли би­лан қонунга хилоф равишда эгаллашни ЖК 271-моддаси ва бошқа тегишли моддалари билан, шунингдек, ўзганинг мулкини талон-торож қилишга оид ЖК 271-моддаси санкциясидан оғирроқ бўлган бошқа тегишли моддалар билан жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиш керак.
18. Тергов органлари ва судлар гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллашдан мақ­сад нима эканлигини аниқлашлари зарур. Эгаллаш келгусида ўтказиш ёки сотиш учун амалга оширилганлиги аниқланган тақ­дирда айбдорнинг ҳаракатлари қайд этилган жиноятларга тайёр­гарлик кўриш деб ҳам квалификация қилиниши керак[399].

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   241   242   243   244   245   246   247   248   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling