Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet241/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   237   238   239   240   241   242   243   244   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Каннабис – нашанинг гашиш олинадиган нави (жумладан, нашанинг Ҳиндистон, Жанубий Чуй, Краснодар ва бошқа тур­лари)га мансуб экиндир.
Таркибида гиёҳванд ёки психотроп моддалар бўлган бошқа ўсимликларга кока бутаси (ундан кокаин олинади) ва таркибида гиёҳванд ёки психотроп моддалари бўлган бошқа экинларни киритиш мумкин. Бу экинлар гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар концентрацияси кўплиги билан фарқла­ниб, шу сабабли экинлар ёки уларнинг қисмлари Гиёҳвандлик моддаларини назорат қилиш давлат комиссияси белгилаган ҳолда гиёҳванд восита деб топилади. Бу экинларни етиштириш фақат фармацевтика саноатида ёхуд илмий мақсадларда амалга ошири­лиши мумкин[392].
3. Ҳар бир ҳолатда экинларнинг таркибида гиёҳвандлик воси­талари ва психотроп моддалари бўлган экинларга тегишлилигини аниқлашда судлар бу тоифадаги ишларни кўришда Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар рўйхатига амал қилиши, зарур ҳолларда Гиёҳвандлик моддаларини назорат қилиш давлат ко­миссияси томонидан тасдиқланган услубларга мувофиқ олинган эксперт хулосасига асосланиши керак.
4. “Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишни назарда тутган жино­ятлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд-химиявий экспертизаларни ўтказиш айбдорликни исботловчи муҳим мезонлардан бири ҳи­собланади.
Жиноят-процессуал кодексининг 173-моддасига мувофиқ, во­сита ёки моддани наркотик ёхуд психотроп деб эътироф этиш учун бундай экспертизалар қайд этилган туркумдаги барча ишлар бўйича ўтказилиши зарур.
Бу турдаги экспертизаларни ҳал этиши учун қуйидаги савол­лар қўйилиши мумкин: олинган модда наркотик ҳисобланадими ва қайси турга киради, зарур ҳолларда эса унинг ушбу моддадаги таркиби неча фоизни ташкил қилади ва вазни қанча; нарсада (қандай нарса эканлиги кўрсатилади) гиёҳвандлик воситалари­нинг излари (микроскоп орқали кўринадиган нишоналари) борми; ер майдонида (олинган жой кўрсатилади) ўсаётган ўсимликлар қайси турга мансуб ва у таркибида наркотик бўлган ўсимлик ҳи­собланадими; олинган моддалар бир бутунни (бир массани) таш­кил этганми; олинган моддалар тайёрлаш усули (технологияси), сақлаш шароити, фойдаланилган бошланғич хом ашёси, ўсимлик хом ашёсининг кўкариб турган жойи бўиича келиб чиқиши жиҳа­тидан умумий манбага эгами”[393].
5. Шарҳланаётган жиноят объектив томондан тақиқланган экинларни экиш, етиштиришда ифодаланади.
Экиш – таркибида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар бўлган кўкнор, мойли кўкнор, каннабис ўсимлиги уруғини қонунга хилоф равишда сепиш ва ўстиришдир. “Гиёҳ­вандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги Қо­нунга кўра, таркибида гиёҳвандлик воситалари бўлган ўсимлик­ларни етиштириш давлат монополиясига кириб (7-модда), махсус ваколатли орган белгилаган тартибда бу фаолият илмий мақсад­ларда шуғулланишга лицензия бўлган тақдирда давлат корхона­ларига рухсат этилади (21-модда).
6. Тақиқланган экинларни етиштириш деганда, тегишли рухсатсиз ҳар қандай ер майдонида, шунингдек, бўш ётган ер­ларда уруғни қадаш ва ўстириш тушунилади.
Жиноят ўсимлик униб чиққан-чиқмаганлиги ёки ўсган-ўсма­ганлигидан қатъи назар, экин экилган пайтдан бошлаб тугаллан­ган ҳисобланади[394].
Уруғлар сотиб олиш, уларни пишиш босқичигача ўсмайдиган даражада тупроқдан ташқарида ёки кам миқдордаги тупроқда ун­дириш (кўчат етиштириш)ни тақиқланган экинларни етишти­ришга тайёргарлик кўриш ҳаракатлари сифатида кўриш мумкин.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   237   238   239   240   241   242   243   244   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling