Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эгаллаб олиш
- Шарҳланаётган модданинг 2-қисмида
- ЖК 267-моддаси 3-қисмида
- Уюшган гуруҳ
Қонунга хилофлик шахснинг транспорт воситасидан фойдаланиш, унга эгалик қилиш ва тасарруф этишга оид ҳеч қандай ваколати йўқлигидан далолат беради. Олиб қочишга транспорт воситасига қонунга хилоф равишда эга бўлиб олиш хос ҳисобланиб, бунда ундан масъул бўлмаган субъектларнинг фойдаланиши имконияти туғилади.
Эгаллаб олиш ҳам яширин, ҳам очиқдан-очиқ бўлиши мумкин. Жиноятни квалификация қилишда эгаллаб олиш усули аҳамиятга эга эмас. Олиб қочиш тушунчаси нафақат транспортни эгаллаб олиш, балки унда, уни жилдириш таърифи ҳамда энергетик манбаидан қатъи назар, уни жойдан жойга кўчиришни ҳам қамраб олади. 4. Транспорт воситаларини олиб қочиш транспорт воситасининг жойи ўзгара бошлаган вақтдан, бундай ўзгартириш усулидан қатъи назар, тугалланган жиноят деб ҳисобланади. Бунда жилдириш учун сарфланган вақт ҳамда айбдор транспорт воситасини кўчириб улгурган масофа аҳамиятга эга бўлмайди. 5. Субъектив томондан жиноят тўғри қасд билан, талон-торож қилиш мақсадисиз амалга оширилади. Транспорт воситаларини олиб қочиш билан боғлиқ қилмишларни тўғри квалификация қилиш учун жиноят мотивлари ва мақсадларини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Судлар ана шундай жиноятларни кўра туриб, ҳар бир алоҳида ҳолда олиб қочиш нима мақсадда амалга оширилганлигини аниқлашлари шарт. Агар транспорт воситасини ўғирлаш мақсади борлиги исботланса, айбдор шахс ҳаракатлари Жиноят кодексининг ўзгалар мулкини талон-торож қилиш учун жавобгарликни кўзда тутган муайян моддалари бўйича квалификация қилинади. Бунда қилмишга олиб қочиш учун жавобгарликни назарда тутувчи моддани ҳам қўшиб квалификация қилиш талаб этилмайди. Транспорт воситасини олиб қочишда, ундан фойдаланиш имконияти бўла туриб, транспорт воситасини ташлаб кетиш ҳамда бошқа ҳолатлар уни талон-торож қилиш мақсади бўлмаганлигидан далолат бериши мумкин. Транспорт воситасини ўғирлаш мақсади мавжудлигидан қуйидаги ҳолатлар дарак бериши мумкин: транспорт воситасининг ташқи кўринишини ўзгартириш (устидан бўяш, рақамини ўзгартириш, қайтадан кузов қилдириш ва бошқа ўзгартиришлар), фойдаланишга оид қалбаки ҳужжатлар тайёрлаш; транспорт воситасини сотиб юбориш; баъзи қисмларини сотиш, узоқ вақт фойдаланиш ва ҳоказолар. 6. Ўн тўрт ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо шахс транспорт воситасини олиб қочишнинг субъекти бўлиши мумкин. Шахс ўзига бириктирилган транспорт воситасига нисбатан эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ваколатларига эга бўлган ҳолда, ундан ўзбошимчалик билан фойдаланаётган бўлса, у шарҳланаётган қилмишнинг субъекти бўла олмайди[389]. 7. Шарҳланаётган модданинг 2-қисмида транспорт воситасининг: а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб олиб қочиш учун жавобгарлик кўзда тутилган. 8. ЖК 267-моддаси 3-қисмида транспорт воситасининг: а) ўта хавфли рецидивист томонидан; б) уюшган гуруҳ томонидан; в) зўрлик ишлатиб ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб олиб қочиш учун жавобгарлик кўзда тутилган. 9. Уюшган гуруҳ деганда, транспорт воситаларини олиб қочиш ёхуд бошқа жиноятларни содир этиш мақсадида икки ёки ундан ортиқ шахсларнинг барқарор бирлашмаси тушунилади. Жумладан, жиноий фаолиятнинг олдиндан режалаштирилган-лиги, жиноий мақсадни амалга ошириш учун зарур бўлган воситаларнинг тайёрланиши, иштирокчиларни танлаш, ёллаш ва улар ўртасида вазифаларнинг тақсимланиши, жиноятни яшириш чораларини таъминлаш, гуруҳда ўрнатилган интизомга ва ташкилотчининг кўрсатмаларига бўйсуниш жиноий гуруҳнинг уюшганлигидан далолат беради. Айблаш фикрида ва суд ҳукмида айнан қандай асосларга кўра жиноий гуруҳ уюшган деб топилганлиги кўрсатилган бўлиши шарт. Уюшган гуруҳ таркибида транспорт воситасини олиб қочишда қатнашган шахсларнинг ҳаракатлари, уларнинг ҳар бирининг ролидан қатъи назар, иштирокчилик деб топилиши лозим[390]. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling