Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1,53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўғрилик йўли билан қонунга хилоф равишда эгаллаш
- Фирибгарлик билан қонунга хилоф равишда эгаллаш
- субъекти
- ЖК 271-моддаси 2-қисми “а” банди
- Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўзлаштириш
Психотроп моддалар мутелик кайфиятини уйғотиш қобилиятига эга бўлиб, одамнинг марказий асаб тизими фаолиятига рағбатлантирувчи ёки тушкунлик ҳолатига туширувчи таъсир кўрсатиб, кўз олдида йўқ нарсаларни кўришига ёки миядаги мотор вазифаларининг ёхуд тафаккур, ёхуд идрок, ёхуд кайфият бузилишига олиб келади. Уларга БМТ Битими I, II, III ёки IV рўйхатига киритилган моддалар тааллуқлидир.
3. Шарҳланаётган модданинг объектив томонини ЖК 271-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллаш, яъни ўғрилик, фирибгарлик йўли билан қўлга киритишни ташкил этади. Ўғрилик йўли билан қонунга хилоф равишда эгаллаш деганда, ҳуқуққа хилоф равишда яширинча давлат ёки жамоат ташкилотлари ёки уларга қонуний ёки ноқонуний эгалик қилиб турган хусусий шахслар мулкидан олиб, қайтармасликни тушуниш лозим. Фирибгарлик билан қонунга хилоф равишда эгаллаш деганда, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни алдов ёки ишончни суиистеъмол қилиш билан қўлга киритиш тушунилади. Ўғрилик гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар қонунга хилоф равишда яширинча ўғирланиб, айбдор уларни тасарруф этиш ва улардан фойдаланиш вақтидан бошлаб тугалланган деб ҳисобланади. Фирибгарлик айбдорнинг алдов йўли билан гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўз ихтиёрига олиш, ишончни суиистеъмол қилишда эса унга топширилган гиёҳванд ёки психотроп моддаларни тасарруф этиш вақтидан бошлаб тугалланган ҳисобланади. 4. ЖК 271-моддаси 1-қисми субъектив томондан қасддан содир этилади. Айбдор қонунга хилоф равишда гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни эгаллашини англайди ва мазкур қилмишни хоҳлайди. 5. Жиноят субъекти ўн тўрт ёшга тўлган ақли расо шахс ҳисобланади. 6. ЖК 271-моддаси 2-қисмида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда қуйидагича эгаллаш учун жавобгарлик белгиланган: а) илгари гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятни содир этган шахс томонидан; б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб; в) ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан; г) талончилик йўли билан; д) мансаб мавқеини суиистеъмол қилиб; е) тамагирлик йўли билан; ж) кўп миқдорда содир этилган бўлса. 7. Шахс гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни сўнгги эгаллашидан аввал психотроп модда ёки гиёҳвандлик воситаларнинг қонунга хилоф равишда муомалада бўлишини ташкил қилувчи жиҳатлардан бирини содир этган бўлса, бунинг учун судланган-судланмаганлигидан қатъи назар, айбдорнинг ҳаракатларини ЖК 271-моддаси 2-қисми “а” банди бўйича квалификация қилиш лозим. 8. ЖК 271-моддаси 2-қисми “б” банди гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллаш жиноятини содир этишда олдиндан тил бириктирган икки ёки ундан ортиқ шахс квалификация қилинади. 9. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўзлаштириш деганда, шахсга сақлаш учун ишониб топширилган гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўз фойдасига ишлатиш учун сақлаб қолиши тушунилади. 10. Растрата қонунда кўрсатилган айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёридаги гиёҳвандлик воситалари ёхуд психотроп моддаларни унинг сотиш, истеъмол қилиш, совға қилиш, йўқотиш ёки бировларга беришида намоён бўлади. 11. Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни талончилик йўли билан қонунга хилоф равишда эгаллаш, жумладан, баданга енгил шикаст етказиш кўринишидаги зўрлик ишлатишсиз ёки ҳаёт учун хавфсиз зўрлик ишлатиш билан ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш тарзида тавсифланади. 12. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан қонунга хилоф равишда эгаллаш ўз хизмат лавозимидан фойдаланиб, ўз мулкига ёхуд бошқалар мулкига айлантиришни билдиради. 13. Шарҳланаётган моддада тамагирлик йўли билан қонунга хилоф равишда эгалик қилиш усули сифатида эгаллаш гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни жабрланувчига ёки унинг яқин қариндошларига нисбатан зўрлик ишлатиш билан, уларнинг мулкларига зарар етказиш ва нобуд қилиш ёки сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан таҳдид солиш ёхуд жабрланувчини мазкур моддаларни беришга мажбур қиладиган вазиятни яратиш тушунилади. 14. Ўзбекистон Республикаси наркотикларни назорат қилиш Давлат комиссиясининг 1998 йил 22 майдаги 3 сонли Қарори билан тасдиқланган ва унга илова этилган «Қонунга хилоф сақлашдан ва муомаладан олинган гиёвандлик воситалари ва психотроп моддаларининг кўп бўлмаган, озгинадан кўпроқ ва кўп миқдорларга мансублиги рўйхати» даги тавсияларга амал қилинади. Кўп миқдорга қуйидагилар киради: қуритилган марихуана — 5,0 гр. ва ундан ортиқ; қуритилмаган марихуана 50 гр.; гашиш— 1,0 гр. ва ундан ортиқ; канкобис мойи —0,5 гр. ва ундан ортиқ; опий (шу жумладан тиббий) — 1,0 гр. (0,01 граммдан 100 та таблетка) ва ундан ортиқ; героин —0,005 гр. ва ундан ортиқ; кодеин (асоси ва тузи) — 1,0 грамм (0,015 граммдан 66 та таблетка) ва ундан ортиқ ва ҳоказо. (ИИВники) Download 1,53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling