Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet253/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Қиморхона деганда, пул ёки бошқа қимматликлар, мулкий ёки бошқа манфаатларга асосланган ҳар қандай ўйин ўтказишга мўлжалланган хона тушунилади.
Қиморхонанинг зарурий белгиси номаълум шахслар гуруҳи томонидан иштирок этиш, шунингдек, қиморхонанинг доимий ишлаб туриши ҳисобланади.
3. Қиморхона ташкил этиш деганда, қиморхо­на очиш ва уни ишлатишга йўналтирилган ҳар қандай ташкилий ҳаракатларни тушуниш керак. Бундай ҳаракатлар хона излаш, уни махсус жиҳозлаш (мебель, ўйин мосламалари билан), мижозларни излаш, унда хизмат кўрсатадиган шахсларни қидириш ва бошқалардан иборат бўлиши мумкин.
4. Қиморхонани сақлаш деганда, қиморхона ишлаб тури­шини таъминлашни, уни доимий иш билан таъминлашни (таъмирлаш, қўриқчилар билан таъминлаш ва ҳоказоларни) ту­шуниш лозим.
5. Жиноят қиморхона ташкил этиш ёки уни тайинлашга қара­тилган ҳаракатлар содир этилган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
6. Шарҳланаётган жиноятнинг субъектив томони айбнинг қасд шакли билан тавсифланади.
Жиноят содир этиш мотиви ва мақсади жиноятни квалифика­ция қилишга таъсир кўрсатмайди.
7. Жиноятнинг субъекти фақат ўн олти ёшга тўлган, қимор­хона ташкил этган ва уни таъминловчи шахслар бўлиши мумкин.
Қиморхона мижозлари жиноят субъекти бўла олмайди.
Е т т и н ч и б ў л и м
Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятлар
XXI боб. Бўйсуниш ва ҳарбий шаънга риоя этиш тартибига қарши жиноятлар
279 - м о д д а. Бўйсунмаслик
Бўйсунмаслик, яъни буйруқни бажаришдан очиқдан-очиқ бош тортиш, шунингдек, буйруқни бошқа тарзда қасддан бажармас­лик -
икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки бир йилгача интизо­мий қисмга юбориш билан жазоланади.
Ўша қилмиш:
а) бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган бўлса;
б) оғир оқибатларга сабаб бўлса, -
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.
Ўша қилмиш жанговар вазиятда содир этилган бўлса, -
беш йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари, бошқа ҳарбий тузилмалар давлат суверенитети ва мамлакатнинг ҳудудий яхлит­лигини, тинч ҳаёт ва аҳолисининг хавфсизлигини таъминлаш учун тузилган.
Қуролли Кучлар фаолияти ва бошқа ҳарбий тузилмаларнинг асоси, шунингдек, улар томонидан вазифаларнинг бажарилиши кафолатлари ҳарбий хизматни ўташ тартибига қатъиян риоя қи­лиш ҳисобланади.
2. Ҳарбий судлар ҳарбий жиноятларнинг ижтимоий хавфли­лиги ҳарбий интизом ва қўшинларнинг жанговар тайёргарлигини сусайтириб, мамлакат мудофаасига зарар етказишида намоён бўлишини кўзда тутмоғи лозим.
Ҳарбий жиноятлар орасида энг кўп тарқалган жиноятлар ҳар­бий хизматдан бош тортиш, ҳарбийлар орасидаги муносабатлар устав қоидаларига бўйсунмаслик, ҳокимиятнинг суиистеъмол қи­линиши ёки ҳокимият доирасидан четга чиқиш, бошқа ҳарбий жиноятлардир. Ундан ташқари, ҳарбийлар томонидан умумжиноий хусусиятга эга, шу жумладан оғир ва ўта оғир жиноятлар ҳам содир этилмоқда.
3.Ҳарбий жиноятлар деганда, ҳарбийлар ёки ҳарбий хиз­матга мажбурлар томонидан йиғинлар даврида ҳарбий хизматни ўташда ўрнатилган тартибга қарши содир этилган жиноятлар тушунилади.
Ҳарбий хизмат ўташ тартиби қонун, қўшинларнинг турмуш тарзи ва жанговар тайёргарлиги жараёнида вужудга келадиган, ҳарбий ташкилотчилик тамойиллари акс этган ҳарбий қасамёд ва ҳарбий низомларда мустаҳкамланган: ҳарбий хизмат фуқаронинг конституциявий мажбурияти, яккабошчилик ва шунга асосланиб ходимларнинг раҳбарга бўйсуниш муносабатлари, мазкур муносабатлар субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ бел­гилашни англатади.
4. Ҳарбий жиноятлар субъекти Қуролли Кучлар, Давлат чега­расини ҳимоя қилиш қўмитаси, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчи қўшинлари, Миллий хавфсизлик хизмати, Фавқулодда ҳодисалар вазирлиги, ҳарбий бўлим ва идоралар ҳарбийлари, шу­нингдек, уларда ҳарбий йиғин ўтовчи шахслар ҳисобланади.
5. Ҳарбий судлар судловига тегишли жиноят ишлари “Ҳар­бий судларни ташкил қилиш тўғрисида”ги Низомда белгилаб қўйилган[420].
Жумладан, ҳарбий судлар судловига фавқулодда ҳолатлар ту­файли умумий судлар фаолият кўрсатмаётган жойлардаги барча жиноят ишлари, давлат сирларига дахлдор ишлар, шунингдек, ҳарбий хизмат даврида ҳарбий хизматчилар томонидан содир этилган, бироқ иш судда кўриладиган пайтга келиб ҳарбий хиз­матдан бўшатилган шахслар содир этган жиноятлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
6. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тузилиши, унга раҳбарлик қилиш ва ҳарбийлар ўртасидаги муносабатлар тамой­илларидан бири яккабошчилик ва шунга асосан ходимларнинг раҳбарга бўйсуниши ҳисобланади[421].
Бу бошлиқларнинг (раҳбарларнинг) бўйсунувчиларга нисба­тан бошқарув ҳокимияти билан тўла таъминланиши ва уларга ҳарбий қисм, бўлинма ва ҳар бир ҳарбий хизматчи ҳаёти ва фао­лиятининг барча томонлари учун давлат олдидаги шахсий жавоб­гарлик юкла­тилишида ўз аксини топади. Бўйсунувчи томонидан бошлиқ буй­руғининг бажарилмаслиги ҳарбий тадбирлар ва қўйилган вазифа­ларнинг ижросининг тўхтаб қолишига, баъзан, жанговар вазиятларда оқлаб бўлмайдиган қурбон­ларга олиб келади.
7. Шарҳланаётган жиноятнинг объекти бўйсунишнинг ўрна­тилган тартиби ва ҳарбий устав муносабатлари ҳисобланади. Қўшимча объект сифатида шахс ва командирлар ҳамда бошлиқ­ларнинг хизмат мавқеи эътироф этилади. бироқбуйруқ бўйсунувчининг нафақат хизмат фаолиятига, балки унинг хизматдан ташқари, жамоатчилик жойларидаги хатти-ҳаракатига ҳам тегишли бўлиши мумкин.
8. Объектив томондан жиноят бўйсунмасликда, яъни буй­руқни очиқдан-очиқ бажаришдан бош тортишда, шунингдек, буй­руқни бошқача тарзда бажармасликда ўз ифодасини то­пади.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling