Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Буйруқни бажаришдан очиқдан-очиқ бош тортиш
- Субъектив томондан
- субъекти
- ҳарбий йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар
- ЖК 279-моддасининг 3-қисмида
Бўйсунувчи – бошлиғининг буйруқларини бажариши сафдаги хизмат бўлинмаси, бўлим, хизмат, наряд таркибига кирувчи ёки ҳарбий унвон тақозоси билан ўзидан юқори унвонга эга бошқа ҳарбий хизматчи буйруғини бажаришга мажбур ҳарбий хизматчи.
13. Буйруқни бажаришдан очиқдан-очиқ бош тортиш – бу бўйсунувчининг унга буйруқ билан юклатилган мажбуриятларни бажармаслигини бошлиқдан яширмайдиган ҳаракатсизлигидир. Бунда ҳаракатсизлик фаол (масалан, бўйсунувчи буйруқни бажаришдан бош тортади, яширинади ёки буйруқни бажаришдан бошқача усул билан бош тортади) ва пассив (хусусан, буйруқни бажариш учун зарур чораларни кўрмаслик) бўлиши мумкин. Буйруқни бажаришдан очиқдан-очиқ бош тортиш бўйсунувчининг буйруқни бажаришдан бош тортиши тўғрисидаги қатъий рад жавоби, буйруқни олгандан кейин уни бажармаслик мақсадида намойишкорона ташлаб чиқиб кетишида ва ҳоказоларда ўз ифодасини топиши мумкин. “Ҳарбий хизмат вазифаларини ўташдан бош тортиш – ҳарбий хизматчи томонидан очиқдан-очиқ, ёлғон ишлатмасдан, оғзаки, ёзма ёки бошқа йўл билан ҳарбий хизматни ўташ ёки унинг баъзи мажбуриятларини бажаришни истамасликда ва амалда уларни бажармай қўйишда намоён бўлади. Тобе шахснинг ўз қўмондонининг муайян топшириқларини бажаришдан бош тортиши (масалан, хизмат сафарига жўнаш, суткалик нарядга киришиш ва ҳоказо) ҳарбий хизматдан умуман бош тортиш сифатида кўрилиши мумкин эмас. Бундай ҳаракатлар бўйсунмаслик жиноят таркибини ташкил қилади, чунки, бундай ҳолда қўмондон талаби буйруқ хусусиятига эга бўлиб, ҳаракат эса, ҳарбий хизматни ўташдан бош тортиш эмас, балки буйруқни очиқдан-очиқ бажармасликка қаратилган”[422]. 14. Буйруқни бажаришдан очиқдан-очиқ бош тортиш, бўйсунувчи ўрнатилган муддатда уни амалга ошириш бўйича ҳеч қандай чора кўрмаган бўлса, тугалланган жиноят ҳисобланади. Агар ҳарбий хизматчи ҳаракатни бажариш учун буйруқ олиб, бошлиққа ўзининг мазкур ҳаракатни бажариш айнан унга топширилганлиги, лекин бошқа ҳарбий хизматчига топширилмаганлиги тўғрисидаги норозилигини ифодаласа, ёки бошлиқнинг буйруғини муҳокама қилиб, уни бажармаслик йўлларини изласа, амалда эса уни бажарса, бундай гап қайтариш бўйсунмасликни вужудга келтирмайди. Улар интизомий тартиббузарлик деб топилиши мумкин. 15. Бўйсунувчи томонидан бажарилиши лозим бўлган пайтда била туриб буйруқнинг бажарилмаслиги буйруқни бошқача тарзда қасддан бажармаслик ҳисобланади. Бунда буйруқни бажармасликка қасд буйруқ олиш билан ёки бир қанча муддат ўтгандан кейин вужудга келиши мумкин. Буйруқда кўрсатилган кўрсатмаларнинг бажарилмаслиги, буйруқда тақиқланган хатти-ҳаракатларни бажариш ёки буйруқни лозим даражада бажарилмаслик (ўз вақтида эмас, тўлалигича эмас, ноаниқ) буйруқни бажармаслик ҳисобланади. Бўйсунувчининг ўз иродасини бошлиқ иродасига қарши қўйиб, фармойишга мувофиқ хатти-ҳаракат содир этмасдан, ўзи тўғри деб ҳисоблаганича иш тутиши (муайян қатъий ҳаракат йўналишини, вақт ҳисобини ёки топшириқнинг бажаришнинг куч ва воситаларини ўзгартириш ёхуд бошқача усулда фармойишдан чекиниш) ҳам буйруқни бажармаслик деб баҳоланади. 16. Бўйсунувчининг ўзига берилган фармойишни бажаришга имконияти бўлмай, буйруқни бажаришдан очиқдан-очиқ бош тортиши ёки уни қасддан бажармаслиги жиноят деб топилмайди. 17. Субъектив томондан шарҳланаётган жиноят айбнинг тўғри қасд шакли орқали тавсифланади. Айбдор ўзи томонидан бошлиқнинг қонуний фармойишлари бажарилмаётганини тушунади ва шу хатти-ҳаракатни содир этишни ихтиёр этади. 18. Шарҳланаётган жиноятнинг субъекти ҳақиқий ҳарбий хизматдаги шахслар – ҳарбий хизматчилар[423] ҳисобланади. Ҳарбий хизматнинг бошланиши фуқаронинг ҳарбий қисм шахсий таркиби рўйхатига киритилган кун, тугалланиши – ҳарбий хизмат муддати тугалланган кун ҳисобланади. Қуролли Кучлар, Давлат чегарасини ҳимоя қилиш қўмитаси, Ички ишлар вазирлигининг ички ва қоровул қўшинлари, Миллий хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, бошқа вазирлик ва идоралар ҳарбий бўлинмаларининг ҳарбий хизматчилари, ҳарбий хизматчилар қаторига киритилади[424]. Жиноят субъектлари сифатида ҳарбий йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар – резервдаги ва захирадаги шахслар ҳисобланиб, улар қонунда ўрнатилган ёшгача вақти-вақти билан ҳарбий хизматга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун икки ойга қадар муддатга ҳарбий йиғинларга чақирилади. Йиғинлар пайтида улар ҳарбий хизматни ўташади, уларга нисбатан ҳарбий низомлар амал қилади ва ҳарбий хизматга қарши жиноятлар учун жиноий жавобгарлик белгиланади. Улар хизматининг бошланиши – йиғинларнинг биринчи куни, тугалланиши – йиғинларнинг охирги куни ҳисобланади. 19. Шарҳланаётган модданинг 2-қисмида буйруқни бажаришдан очиқдан-очиқ бош тортиш, шунингдек, буйруқни бошқача тарзда қасддан бажармаганликнинг квалификация қилинган қуйидаги белгиларини назарда тутади: а) бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган бўлса; б) оғир оқибатларга сабаб бўлса. 20. Икки ёки ундан ортиқ ҳарбий хизматчиларнинг биргаликда ҳаракат қилиб, улардан ҳар бири буйруқни ўзидан бошқа шериклари ҳам бажармаётганлигини англаса, жиноят бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган деб топилади. Гуруҳий бўйсунмасликда айбдорлар ижрочи сифатида қатнашадилар. Айни пайтда гуруҳ қатнашчилари олдиндан бўйсунмаслик тўғрисида тил бириктирган ёки бириктирмаган бўлишлари ҳам мумкин, шунингдек, шарҳланаётган жиноят уюшган гуруҳ томонидан содир этилган бўлиши мумкин. (Иштирокчиликнинг бу шакллари тўғрисида батафсилроқ ЖК 29-моддаси шарҳига қаранг). 21. Бўйсунмасликнинг оқибати бажарилмаган талаблар аҳамиятига, жисмоний зарар ҳажмига (масалан, баданга ўртача оғир шикаст етказишни оғир оқибат деб эътироф этиш мумкин), моддий зарар миқдорига (баданга оғир шикаст етказишда у кўп ва жуда кўп миқдорда бўлиши лозим), бошқа бўйсунувчиларга таъсир кўрсатишга (оғир оқибат деб буйруқни бажаришдан очиқдан-очиқ бош тортиш, шунингдек, агар бу чақириқ амалга оширилган бўлса, бошқа ҳарбий хизматчиларни бошлиқ буйруғини бажармасликка чақириш) ва бошқа омилларга кўра оғир деб эътироф этилади. Ҳар бир аниқ ҳолатда айбдорнинг хатти-ҳаракати билан сабабий боғланишда бўлган оқибатларнинг оғирлиги суд томонидан уларнинг характерига мувофиқ баҳоланиши лозим. Бунда оқибатларга нисбатан айбдорда эгри қасд бўлади. Агар юзага келган оқибатларга нисбатан жиноят субъектнинг айби эҳтиётсизлик шаклида ифодаланса, ушбу ҳаракат ЖК 280-моддаси билан квалификация қилиниши лозим. Одам ўлдириш оғир оқибатлар мазмуни билан қамраб олинмайди ва зарур белгилар мавжудлигида жиноятлар жами бўйича квалификация қилишни талаб этади. 22. ЖК 279-моддасининг 3-қисмида жанговар вазиятда буйруқни очиқдан-очиқ бажармаслик, шунингдек, бошқа тарзда қасддан бажармаслик учун жавобгарлик кўзда тутилган. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling