Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимаслик
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Уриш-дўппослаш
Жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимаслик мўлжалланмаган жойларда алкоголь ичимликларни ичиш, фуқароларга ҳақоратомуз муомала ва шилқимлик қилиш, уят сўзлар билан сўкиниш, жамоат жойларида очиқчасига ҳожат чиқариш, яланғоч ҳолда бўлиш, ҳайвонлар билан шафқатсиз муносабатда бўлиш, ўсимликларга зарар етказиш ва ҳоказоларда ифодаланади.
Қонунга мазмунига кўра, айбдор ўзининг ҳаракатлари билан жамоат тартибини бузаётганлигини англаши керак. Бунда мазкур хатти-ҳаракатлар билан ва жамоат тартибини бузиш ўртасида сабабий боғланиш бўлиши шарт. Сабабий боғланиш аниқланмаган ҳолда қилмиш шахсга ёки мулкка қарши қаратилган жиноят деб квалификация қилиниши керак[408]. Жамиятдаги юриш-туриш қоидаларининг бузилиш факти жиноий жазоланадиган безорилик таркибини бермай, маъмурий ҳуқуқбузарликни келтириб чиқаради. 6. Судлар жиноий жазоланадиган безориликни маъмурий жавобгарлик белгиланадиган майда безориликдан фарқлаши керак. Майда безорилик тушунчаси Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183-моддасида келтирилган бўлиб, унинг мазмунига кўра, ушбу ҳуқуқбузарлик жамоат жойларида уятли сўзлар айтиш ёки шундай сўзлар билан сўкиниш, беҳаё қилиқлар кўрсатиш, одамларга нисбатан ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартиби ва фуқаролар осойишталигини бузиш каби жамиятда юриш-туриш қоидаларини очиқдан-очиқ менсимаслик ҳаракатларида ифодаланади. Бунда Жиноят кодекси 277-модда 1-қисмида кўзда тутилган жиноий оқибатлар келиб чиқмаслиги керак. Гуруҳ томонидан содир этилган майда безориликни, агар уларнинг ҳаракатида ЖК 277-моддасининг 1-қисми белгилари мавжуд бўлмаса, ЖК 277-моддасининг “б” банди билан квалификация қилиш мумкин эмас. Хавфли рецидивист томонидан содир этилган майда безорилик ҳам ўз-ўзидан жиноий жавобгарликни келтириб чиқармайди. Агарда майда безорилик ҳаракатлари давом этиб, айбдорнинг кейинги ҳаракатлари шахсни уриш-дўппослаш, унга енгил тан жароҳати етказиш ёки мулкка анча миқдорда шикаст етказиш ёхуд нобуд қилиш билан содир этилган бўлса, шахс маъмурий жавобгарликка тортилмасдан, фақат жиноий жавобгарликка тортилади[409]. 7. ЖК 277-модда 1-қисмида келтирилган қилмишни квалификация қилиш учун безорилик оқибатида жабрланувчига енгил шикаст етказилишининг ўзи етарли. Бунда тан жароҳати соғлиғининг бузилишига олиб келганлиги аҳамиятга молик эмас. Уриш-дўппослаш деганда, айбдор томонидан жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан бузиб, шахснинг баданига шикаст етказмаган ҳолда бир неча зарба бериш тушунилади[410]. 8. Мазкур модданинг 1-қисмида назарда тутилган безорилик жинояти уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш ёки ўзганинг мулкига шикаст етказиш ёки нобуд қилиш, анча миқдорда зарар етказиш билан боғлиқ бўлган жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузиш вақтидан бошлаб тугалланган ҳисобланади. 9. Безорилик субъектив томондан айбнинг қасд шакли билан тавсифланади. Мотив – безорилик ҳаракатлари бўлиб, субъект жиноий қилмишнинг ўзидан, жамоат тартибининг бузилишидан роҳатланади, у жамоатчиликка, жамияитга зид хулқ-атворидан қониқиш ҳосил қилади. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling