Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet258/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   254   255   256   257   258   259   260   261   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Офицерлар таркибидаги шахслар деб, ҳарбий хизматда тур­ган кичик, ўрта ва олий офицерлар таркибидаги шахслар то­пилади.
Ҳарбий хизматни контракт бўйича ўтаётган ҳарбий хиз­матчи деб, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, ҳарбий хизматга шартномага кўра киришга хоҳиш билдирган шахслар топилади.
20. Ҳарбий қисм ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш, шунингдек, ЖК 287-моддаси 2-қисмида кўрса­тилган субъектларнинг, жумладан, муддатли хизмат ҳарбий хиз­матчилари ва уларга тенглаштирилган офицерлар таркибидан бўлган шахслар, прапоршчиклар, мичманлар ва ҳарбий хизматни контракт бўйича ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг хизматга бел­гиланган муддатдан узрли сабабларсиз бир ойдан ортиқ вақт ичида етиб келмаслиги шарҳланаётган модданинг 3-қисми бўйича квалификация қилинади.
Бунда узрли сабабларсиз қисмда ёки хизмат жойида бўлмас­ликнинг максимал давомийлиги квалификация қилиш учун аҳа­мият касб этмайди, бироқ жазо чорасини белгилашда ҳисобга олинади.
21. Жиноят субъекти ҳарбий қисм ёки хизмат жойини ҳарбий хизматдан бўйин товлаш мақсадида, ўн кеча-кундуздан ёки бир ойдан ортиқ вақтга ҳарбий хизматдан бўйин товлашни мақсад қилиб қўймаган ҳолда ўзбошимчалик билан ташлаб кетган ҳол­ларда, бироқ ушбу муддат ўтгунга қадар ушланган бўлса, унинг ҳаракатлари муддатларига кўра ЖК 287-моддаси 1, 2, 3-қисмида кўзда тутилган жиноятга суиқасд қилиш сифатида квалификация қилиниши лозим.
22. Агар айбдор жанговар вазиятда ҳарбий қисм ёки хизмат жойини ўзбо­шимчалик билан ташлаб кетса, шунингдек, узрли сабабларсиз қисм ёки хизмат жойига етиб келмаган бўлса, ҳарбий қисм ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб ке­тишнинг муддатидан, яъни қисм (хизмат жойи) ҳудудидан ташқа­рига чиққан вақтидан ёки кечикканидан қатъи назар, етиб келган­дан кейин унинг ҳаракатлари ЖК 287-моддаси 4-қисми бўйича квалификация қилинади.
Ҳарбий унвони, хизмат асосидан (контракт ёки чақириқ бўйича) қатъи назар, ҳар бир ҳарбий хизматчи мазкур жиноят субъекти бўлиши мумкин.
23. (Жанговар вазият тушунчаси тўғрисида ЖК 279-моддаси шарҳига қаранг.)
288 - м о д д а. Дезертирлик
Дезертирлик, яъни ҳарбий хизматдан бутунлай бўйин товлаш мақсадида ҳарбий қисм ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш, шунингдек, шу мақсадда хизмат жойига етиб келмаслик -
беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш офицерлар таркибидан бўлган шахс, прапорш­чик, мичман ёки ҳарбий хизматни контракт (шартнома) бўйича ўтаётган ҳарбий хизматчи томонидан содир этилган бўлса, -
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.
1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 52-модда­сида: “Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш – Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросинининг бурчидир. Фуқаролар қо­нунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар”, деб белгилаб қўйилган. Ҳарбий хизматни ўташдан бўйин товлаш турли характерда бўлиши мумкин, бироқ дезертирлик ҳарбий хизматчининг Қуролли Кучлар сафларида Ватанни ҳимоя қилиш каби ўз конституциявий бурчини бажа­ришдан бўйин товлашнинг энг хавфли шакли бўлиб, у энг оғир ва хавфли ҳарбий жиноятлардандир.
2. ЖК 287-моддасида кўзда тутилган жавобгарлик белгилан­ган жиноятдан фарқли ўлароқ, шарҳланаётган жиноятнинг объ­екти ҳарбий хизматни ўташнинг белгиланган тартиби бўлмай, ҳарбий хизмат муносабатларининг бутун соҳасидир[436].
3. Жиноятнинг объектив томони қисм ёки хизмат жойини ҳарбий хизматни ўташдан бўйин товлаш мақсадида ўзбо­шимчалик билан ташлаб кетиш, шунингдек, шу мақсадда хиз­матга етиб келмасликдан иборат.
4. Дезертирлик ҳарбий хизматчининг қисм ёки хизмат жойини ҳарбий хизматни ўташдан умуман бўйин товлаган ҳолда ташлаб кетган вақтдан бошлаб тугалланган жиноят деб топилади.
Бунда ҳарбий хизматчи қисм ёки хизмат жойида қанча муддат бўлмаганлиги аҳамиятга эга эмас. Бироқ содир этилган жиноят­нинг жамоатчилик учун хавфлилиги даражасини баҳолашда ва айбдорга жазо тайинлаш пайтида аҳамиятга эга бўлади[437].
5. Дезертирлик – давом этувчи жиноят. Жиноят айбдорнинг ўз ҳаракатлари оқибатида (масалан, айбини бўйнига олиб қисм ёки ҳокимият органларига келиши), ёки жиноятнинг давом эттири­шига тўсқинлик қилувчи воқеаларнинг содир бўлиши (масалан, дезертирнинг ҳокимият органлари томонидан ҳибсга олиниши ва бошқалар) оқибатида тугатилмагунча давом этади.
Дезертирликдан ихтиёрий қайтиш фақат қисмни ёки хизмат жойини ташлаб кетгунга қадар ёхуд хизматга чиқиш муддати ўтгунича амалга ошиши мумкинлигини назарда тутиш лозим.
Дезертирликни содир этган ҳарбий хизматчининг айбига иқ­рор бўлиб келиши жазони енгиллаштирувчи ҳолат сифтида топи­лиши лозим (ЖК 55-моддаси “а” бандига қаранг). Бундай ҳол­ларда ЖК 66, 71-моддаларида кўрсатилган муайян шартлар мав­жудлиги ҳолатида, ҳарбий хизматчи жавобгарлик ёки жазодан озод этилиши мумкин.
6. Субъектив томондан дезертирлик фақат тўғри қасд билан ва ҳарбий хизматдан бўйин товлаш мақсадида содир этилади.
Ҳарбий хизматдан бўйин товлашдан мақсад айбдорнинг қонун билан белгиланган ҳарбий хизмат муддати давомида ҳарбий хиз­мат бўйича мажбуриятларини бажаришдан бутунлай бўйин тов­лаши тушунилади. Ҳарбий хизматни ўташдан бўйин товлаш мақ­сади қисм ёки хизмат жойини бевосита ташлаб кетишдан олдин ёхуд қисм ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиш жараёнида ҳам пайдо бўлиши мумкин.
Ҳарбий хизматчининг қисм ёки хизмат жойини ташлаб кет­гандан ёхуд хизмат жойида ҳозир бўлмагандан кейинги ўтган муддатнинг узоқ давом этганлиги унинг ҳарбий хизматдан бўйин товлаш нияти борлигидан гувоҳлик бериши мумкин. Шунингдек, ҳарбий хизматни ўташдан бутунлай бўйин товлашдан “айбдор томонидан сохта ҳужжатлар тўғрилаб олиш, фуқаровий кийимга қайтиб кийиниб олиш, ҳарбий кийимни йўқ қилиш, ишга жойла­шишга ёки яшаш учун бошқа доимий манба топишга уриниш ка­билар”[438] далолат беради.
7. Дезертирлик мотивлари ҳарбий хизмат машаққатлари ва чекланишлари, доимий характердаги шахсий ёки оилавий муам­моларини ечишга интилиш, ҳарбий хизматни ўташ давомида со­дир этилган жиноят учун жавобгарликдан бўйин товлаш ва ҳока­золар бўлиши мумкин. Айбдорнинг ҳаракатларини квалификация қилишга дезертирлик мотивлари таъсир кўрсатмайди.
8. Муддатли хизматни ўтаб турган оддий ва сержант (стар­шина) таркибида бўлган ҳарбий хизматчилар, офицерлар тарки­бидан бўлган шахслар, прапоршчиклар, мичманлар ёки ҳарбий хизматни контракт бўйича ўтаётган ҳарбий хизматчилар ЖК 288-моддасида кўзда тутилган жиноят субъекти бўлишлари мумкин. Мудофаа вазирлигининг ҳарбий-қурилиш отрядлари (қисмлари) ҳарбий қурувчилари чақирувига кўра ҳарбий хизматни ўтаёт­ганлар ҳам бу қилмиш субъекти бўлиши мумкин[439].
9. ЖК 287-моддаси 1-қисми захирадаги ва ҳарбий йиғинларга чақирилганлар ёхуд сафарбарлик захирасида бўлганларга нисба­тан татбиқ этилади.
10. Интизомий тартибда ҳибсга олинган, интизомий қисмга жўнатишга ҳукм қилинган ёки қамоқда жазони ўтаётган (ЖК 48-моддасига қаранг) ҳарбий хизматчининг гаупвахтадан қочиши ҳарбий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади ва муайян ҳолатлардан келиб чиқиб, ЖК 287 ёки 288-моддаси бўйича квалификация қилиниши мумкин.
11. Прокурор санкцияси ёки суд қарори билан қамоқда сақла­наётган ҳарбий хизматчининг гауптвахта ёки тергов изоляторидан қочиши Жиноят кодексининг 222-моддаси билан квалификация қилинади.
12. Қисм ёки хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб ке­тиш, шунингдек, ҳарбий хизматни ўташдан бўйин товлаш мақса­дида хизмат жойига ўз вақтида етиб келмаслик офицерлар тарки­бидан бўлган шахс, прапоршчик, мичман ёки контракт бўйича хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи томонидан содир этилган бўлса, қилмиш ЖК 288-моддаси билан квалификация қилинади.
13. Контракт бўйича хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларга нисбатан дезертирлик ҳарбий хизматчининг контрактни бир то­монлама бекор қилишида намоён бўлади. Бу хулоса амалдаги қо­нунчиликда шартнома бўйича хизмат қилаётган шахснинг муддат тугагунга қадар шартномани ўз ташаббусига кўра бекор қили­ниши кўзда тутилмаслигидан келиб чиқади. Бундай бекор қилиш фақат янги шартнома тузилган ҳолларда бўлиши мумкин. Маса­лан, биринчи шартнома 3 йил муддатга тузилган бўлса, уни бекор қилиб, 5 ёки 10 йилга тузиши мумкин.
14. Ҳарбий хизматни контракт бўйича ўтаётган шахслар учун дезертирлик давом этадиган жиноят сифатида шартнома муддати тугаган вақтдан бошлаб тамомланган (тугалланган) ҳисобланади.
289 - м о д д а. Ҳалок бўлаётган ҳарбий кемани
ташлаб ке­тиш
Ҳалок бўлаётган ҳарбий кемани ўз хизмат вазифаларини охи­ригача бажармаган командир томонидан, шунингдек, командир­нинг тегишли фармойиши бўлмасдан кема командаси таркиби­даги шахс томонидан ташлаб кетилиши -
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.
Ўша қилмиш жанговар вазиятда содир этилган бўлса, -
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1. Ҳалокатлар ёхуд авария, ҳарбий кеманинг “ҳалок” бўлишидаги ҳарбий муносабатларнинг ўрнатилган тартиби жи­ноят объекти ҳисобланади.
2. Объектив томондан жиноят ҳалок бўлаётган ҳарбий  ке­мани ўз хизмат вазифаларини охиригача бажармаган командир томонидан, шунингдек, командирнинг тегишли фармойиши бўлмасдан кема командаси таркибидаги шахс томонидан ташлаб кетилишида ифода этилади.
Ҳарбий кема командирининг хизмат мажбуриятлари устав томонидан белгилаб қўйилган бўлиб, унга мувофиқ кема коман­дири ва команда аъзолари ҳалокат, авария ҳолатларида кемани қутқариш учун барча имкониятларни қўллашлари лозим.
Командир кемадаги одамлар, мол-мулкни сақлаб қолиш учун бевосита жавобгардир. Командир ҳарбий кемани сақлаб қолиш учун барча чораларни кўриб бўлиб, сақлаб қолишнинг иложи қолмаганлиги сабабли ҳарбий кемани ташлаб кетиш ягона йўл эканлиги ҳақида қарорга келса, уни ташлаб кетиш қарорини қабул қилади. Командир кемани энг охирги бўлиб тарк этади.
3. Ўз хизмат вазифаларини охиригача бажармаслик де­ганда, ўз хизмат вази­фаларини уставга мувофиқ тўлиқ бажармаслик ёхуд лозим даражада бажармаслик тушунилади.
Ҳарбий кемани ташлаб кетиш учун команда аъзоларининг жа­вобгарлиги ҳарбий кема, қимматли буюмлар, зарур ҳужжатларни қутқариш бўйича командир буйруғи ёки фармойишини бажар­маслик ҳолларида вужудга келади. Команда аъзоларининг ҳеч бири кема командирининг фармойишисиз кемани ташлаб кетиши мумкин эмас.
4. Жиноят ҳалок бўлаётган кеманинг командири ўз хизмат ва­зифаларини охиригача бажармаган ёхуд команда аъзоси кемани командир рухсатисиз ташлаб кетган вақтдан тугалланган деб топилади.
5. Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилади.
Ҳарбий кеманинг команда аъзоси томонидан ташлаб кети­лиши фақат қасддан содир этилади. Айбдор ҳарбий кема коман­дирининг буйруғисиз онгли равишда кемани ташлаб кетаётганини тушунади ва шуни хоҳлайди. Айбнинг эҳтиётсизлик шакли жи­ноий жавобгарликни истисно этади.
6. Жиноят субъекти ҳарбий кема командири ёхуд команда аъзоси ҳисобланади.
7. Шарҳланаётган модданинг 2-қисмида ҳарбий кемани жанговар вазиятда ташлаб кетганлик учун жавобгарлик белгилан­ган.
290 - м о д д а. Ўзининг бирон аъзосини майиб қилиш
йўли билан ёки бошқа усулда ҳарбий
хизматдан бўйин товлаш
Ўзининг бирон аъзосини майиб қилиш, яъни ҳарбий хизматчи­нинг ўз баданига бирон шикаст етказиш йўли билан, шунингдек, ўзини ёлғондан касалликка солиб, ҳужжатларни қалбакилашти­риш ёки бошқача алдаш йўли билан ҳарбий хизмат вазифаларини бажаришдан бўйин товлаши ёки бу вазифаларни бажаришдан бош тортиши -
олти ойгача қамоқ ёки бир йилгача интизомий қисмга юбо­риш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазола­нади.
Ўша ҳаракат жанговар вазиятда содир этилган бўлса, -
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.
1. Шарҳланаётган жиноят объекти ҳарбий хизматни ўташ тар­тибини таъминлаш бўйича ижтимоий муносабатлар, фуқаролар­нинг ҳарбий хизматни ўташ бўйича конституциявий бурчи ҳисобланади.
Ҳарбий хизматдан бўйин товлаш жанговар вазиятда содир этилган бўлса, давлатнинг хавфсизлиги қўшимча объект бўлиши мумкин.
2. Объектив томондан жиноят ҳарбий хизматчининг ўзининг бирон аъзосини майиб қилиши, яъни ўзининг баданига бирон ши­каст етказиш йўли билан, шунингдек, ўзини ёлғондан касалликка солиб, ҳужжатларни қалбакилаштириш ёки алдаш йўли билан ҳарбий хизмат вазифаларини бажаришдан бўйин товлаш ёхуд бу вазифаларни бажаришдан бош тортишда ифодаланади.
3. Бўйин товлашнинг биринчи усули – ўзининг бирон аъзосини майиб қилиш – ўз аъзоларига ёки тўқималарига сунъий равишда зарар етказиш (масалан, оёқ ёки қўл бармоқла­рига), у ёки бу органнинг функцияси бузилиши (масалан, овқат ҳазм бўлиши, юрак фаолиятининг бузилиши), бирор-бир касал­ликни келтириб чиқариш ёки ўзида мавжуд бўлган касалликни сунъий равишда кучайтириш.
Соғлиққа зиён ўқотар ёки совуқ қуроллар, кесадиган ёки сан­чиладиган буюмлар, турли заҳарли моддалар, бошқа механик, иссиқлик ёки шунга ўхшаш воситалар билан етказилиши мумкин. Бўйин товлаш таркиби учун аъзони майиб қилиш қандай йўл би­лан содир этилганлиги аҳамиятсиз[440].
Ўзининг бирон аъзосини майиб қилишда айбдор саломатли­гига зарар етказилишини таъкидлаб ўтиш жоиз. Ўзининг бирон аъзосини майиб қилиш ҳарбий хизматдан бўйин товлаган шахс­нинг ўзи, унинг илтимосига кўра бошқа ҳарбий хизматчи ёки ҳарбий хизматчи бўлмаган шахслар томонидан содир этилиши квалификация учун аҳамият касб этмайди. Бирон аъзони майиб қилиш зиённинг хусусиятини аниқлаш учун суд-тиббий экспер­тиза ўтказишни ва ҳарбий хизматга яроқлилик тўғрисида шифо­кор хулосасини талаб қилади.
Соғлиққа етказилган зарар айбдорга боғлиқ бўлмаган ҳолат­ларда, масалан, айбдор томонидан ноқулай воситаларни қўллаш орқали содир этилса ва ўз хусусиятига кўра ҳарбий хизматнинг у ёки бу вазифаларини бажаришдан озод қилишга асос бўлмаса, айбдорнинг ҳаракати муайян жиноят содир этишга суиқасд қи­лиш деб топилиши мумкин.
4. Бўйин товлашнинг иккинчи усули – ўзини ёлғондан ка­салликка солиш – ҳақиқатда соғ бўла туриб, ҳарбий хизмат ва­зифаларини ўташдан озод бўлишга рухсат олиш мақсадида, гўёки ўз ҳарбий бурчларини бажаришга халал бераётган касалликлари, жисмоний ёки руҳий камчиликлари борлигини рўкач қилиб кўрсатишдан иборат.
Ёлғон касалликни рўкач қилиш сифатида мавжуд касаллик­нинг (карлик, кўрлик, соқовлик ва ҳоказоларнинг) белгиларини ҳаддан ошириб кўрсатиш – аггравацияда ифодаланиши мумкин.
5. Бўйин товлашнинг учинчи усули – ҳужжатларни қалба­килаштириш – ҳарбий хизмат вазифаларини ўташдан озод бўлиш мақсадида ҳарбий хизматчининг командирга сохта (маса­лан, ёши, оилавий ҳолати, яқин қариндошлари ўлими ёки касал­лиги тўғрисидаги) ҳужжатни тақдим этишида ифодаланади. Барча ҳолларда қалбакилаштиришнинг моҳияти шундаки, ҳужжатда кўрсатилган воқеа ва ҳодисалар амалда мавжуд бўлмасдан, уларга таянган ҳолда ҳарбий хизматчи ўзини вақтинча ёки доимий ра­вишда ҳарбий хизмат вазифаларини ўташдан озод қилишни ил­тимос қилади[441].
6. Қалбаки ҳужжат айбдорнинг ўзи ёки унинг илтимосига кўра бошқа шахс томонидан тайёрланиши мумкин. Бунда бу шахснинг ҳаракатлари зарур белгилар мавжудлигида ЖК 228-моддаси, шу­нингдек, жиноятлар мажмуи тариқасида ЖК 290-моддаси бўйича 28-моддасига ҳавола қилган ҳолда квалификация қилинади.
Худди шундай ҳолатда қалбаки ҳужжат ҳарбий хизматчининг ўзи томонидан тайёрланган бўлса, у ҳолда унинг ҳаракатлари бўйин товлашнинг ушбу тури билан қамраб олинганлиги туфайли ЖК 228-моддаси билан қўшимча квалификация қилишни талаб этмайди[442].
7. Бўйин товлаш усули сифатида бошқача алдов – ҳарбий хизматни ўташдан озод бўлиш мақсадида воқеалар ёки ҳодисалар тўғрисида, била туриб, ёлғон маълумот етказиш (масалан, мудда­тидан олдин захирага кетиш учун олий маълумот тўғрисида ёлғон хабар бериш, худди шу мақсадда тиббий кўрикка бошқа шахсни юбориш) ёки мазкур ҳолатлар ҳақида хабар беришга бурчли бўла туриб, ўша мақсадда онгли равишда хабар бермасликдан иборат[443].
Бошқа ёлғон сифатида ҳарбий хизматни ўташдан озод бўлиш мақсадида мансабдор шахсга пора бериш ҳолатлари бўлиши мум­кин. Агар бунда пора бериш (олиш) содир бўлса, у ҳолда содир этилган қилмиш жиноятлар мажмуи тариқасида жавобгарликни келтириб чиқаради.
8. Ҳарбий хизматдан бўйин товлаш – ҳарбий хизмат вази­фаларини бажаришдан бош тортиш орқали содир этилиши мумкин. Ҳарбий хизмат вазифаларини ўташдан бош тортиш ҳар­бий хизматчи томонидан очиқдан-очиқ, ёлғон ишлатмай, оғзаки, ёзма ёки бошқа йўл билан ҳарбий хизматни ўташ ёки унинг баъзи мажбуриятларини бажаришни истамасликда ва амалда уларни бажармай қўйишда намоён бўлади[444].
Бош тортиш икки шаклда намоён бўлиши мумкин: биринчи­дан, ҳарбий хизматни ўташдан очиқдан-очиқ бош тортиш ёки уларни бажаришни тўхтатиб қўйиш. Ҳарбий хизмат мажбурият­ларини бажаришни истамаслик тўғрисидаги арз очиқдан-очиқ эълон қилиниб, уларни бажаришни тўхтатиб қўйиш билан бирга­ликда келмаса, бундай ҳаракатлар жиноят таркибини ҳосил қил­майди; иккинчидан, ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажаришни истамаслик буни очиқдан-очиқ эълон қилиб, ҳарбий хизмат маж­буриятларини бажаришни тўхтатиб қўйиш билан биргаликда кел­ган ҳолларда рўй беради.
9. Командир буйруқларини бажаришни истамаслик ёки аниқ буйруқларини амалда бажармаслик (масалан, хизмат сафарига жўнаш, суткалик нарядга киришиш ва ҳоказолар) ҳарбий хизмат­дан умуман бош тортиш ҳисобланмайди. Бундай ҳаракатлар бўйсунмаслик жинояти таркибини ҳосил қилади, чунки мазкур ҳолатда командирнинг талаби буйруқ хусусиятига эга бўлиб, ҳа­ракат эса, ҳарбий хизматни ўташдан бош тортишга эмас, балки буйруқни очиқдан-очиқ бажармасликка қаратилган[445].
10. Ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажаришдан бош тор­тиш айбдорга амалдаги қонунчилик ва Қуролли Кучларнинг умумҳарбий уставларига мувофиқ махсус мажбуриятлар юкла­тилган пайтда содир этилган бўлса (жанговар навбатчилик, сутка­лик ёки гарнизон нарядида бўлиш ва ҳоказолар), тегишли белги­лар мавжуд бўлганида, жавобгарлик жиноятлар мажмуи тариқа­сида ЖК 291-294-моддалари бўйича ҳам келиб чиқиши лозим.
11. Жиноятни ҳарбий хизматчининг ўзига зарар етказиши, ка­саллигини ҳаддан ошириб кўрсатиши, қалбаки ҳужжат ёки бошқа алдов ҳаракати келтириб чиқармайди, балки шу йўл билан ҳарбий хизматни ўташдан бўйин товлаш, яъни у ёки бу ҳарбий вазифалар бажарилишини тўхтатиб қўйиш келтириб чиқаради.
12. Ҳарбий хизматни ўташдан бош тортиш – формал тар­кибли жиноят – ҳарбий хизмат ўташдан бош тортиш мақсадида ўз баданига бирон шикаст етказиш, ўзини ёлғон касалликка солиб, ҳужжатларни қалбакилаштириб кўрсатиш пайтидан бошлаб ту­галланган ҳисобланади.
13. Субъектив томондан жиноят тўғри қасд билан, ҳарбий хизматни ўташдан бўйин товлаш мақсадида содир этилади.
14. Ҳарбий унвони ва қўшин туридан қатъи назар, оддий аскар ва сержант (старшина)лар таркибидан бўлган, шунингдек, ҳарбий хизматни контракт (шартнома) бўйича ўтаётган шахслар жиноят субъекти ҳисобланади. Ҳарбий йиғинларга захирадан чақирилган фуқаролар, ҳарбий йиғинларга чақирилган ёхуд сафарбарлик чақирув захирасига йиғин муддатига чақирилганлар ҳам мазкур жиноят субъекти бўлишлари мумкин.
15. ЖК 290-моддасида кўзда тутилган жиноят ҳарбий хизмат­чилар ва ҳарбий хизматчи бўлмаганлар иштирокида ҳам содир этилиши мумкин, бунда улар мазкур жиноятнинг иштирокчилари деб топилади (ЖК 28-моддаси шарҳига қаранг).
Бунда ҳарбий хизматчининг илтимосига кўра унинг баданига шикаст етказилса ёки ҳужжат қалбакилаштирилса, ёхуд шарҳла­наётган жиноятда кўзда тутилган бошқа ёрдам кўрсатилса, у Жи­ноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жавобгарликка тор­тилади.
16. Шарҳланаётган модданинг 2-қисмида шарҳланаётган жиноятни жанговар вазиятда содир этганлик учун жиноий жавоб­гарлик белгиланган (Жанговар вазият тушунчаси тўғрисида ЖК 279-моддаси шарҳига қаранг).
291 - м о д д а. Қоровул хизматини ўташ
қоидаларини бу­зиш
Қоровул (соқчилик) хизмати устав қоидаларини қоровул тар­кибига кирган шахс томонидан зарарли оқибатлар келтириб чиқарадиган тарзда бузиш, башарти, мазкур қоровул бундай оқи­батларнинг олдини олиш учун тайинланган бўлса, -
икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёхуд уч ойгача қамоқ ёки бир йилгача интизомий қисмга юбориш билан жазоланади.
Ўша қилмиш:
а) баданга оғир шикаст етказилишига;
б) одам ўлишига;
в) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, -
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.
Ўша қилмиш жанговар вазиятда содир этилган бўлса, -
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1. Шарҳланаётган жиноятнинг объекти – умумий ҳарбий тар­тиботнинг таркибий қисмларидан бири қоровул (соқчилик) хиз­матини ўташнинг ўрнатилган тартиби ҳисобланади.
Мазкур тартибга қатъий риоя этиш ҳарбий хизматчилар ўртасида юксак интизомий барқарорлик, қўриқлаш учун ишониб топширилган объектларнинг хавфсизлиги кўз қорачиғидай сақла­нишини таъминлайди. Бундай тартиб учун қоровул (соқчилик) хизматини ўтайдиган шахсларнинг махсус ҳуқуқий қоидалари мавжуд. Мазкур шахсларнинг зиммасига юкланган махсус вази­фалар билан улар муайян ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўладилар. Шунингдек, мазкур таркиб учун хизматни бажариш уставлар, те­гишли буйруқлар, устав қоидалари асосида чоп этилган ва уларни ривожлантирадиган буйруқлар ва кўрсатмаларга биноан тартибга солинади.
Қоровул хизматини ўташ қоидалари бузилишининг қўшимча объекти қўриқлашга топширилган муайян объектларнинг хав­фсизлиги, жамоатчилик хавфсизлиги ва тартиб (масалан, гаупт­вахтадаги шахсларни қўриқлаганда) ҳисобланади.
2. Объектив томондан шарҳланаётган жиноят қоровул (соқчилик) хизмати устав қоидаларининг қоровул таркибига кир­ган шахс томонидан бузилиши зарарли оқибатлар келтириб чиқа­ришида ўз ифодасини топади.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   254   255   256   257   258   259   260   261   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling