Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet266/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   262   263   264   265   266   267   268   269   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Ҳарбий машиналарга танклар, бронетранспортёрлар, ўзиюрар артиллерия ва ракета қурилмалари, автомобиллар ва бошқа автомо­биль ҳамда занжирли машиналарга тиркалган ҳара­кат воситаларини киритиш мумкин.
Махсус машиналар – алоҳида ва махсус мақсадга ҳамда ма­шина ёки унга тиркалган мослама турига кўра ўзи ҳаракат қи­лувчи техник воситалардир.
Ҳар хил муҳандислик машиналари (траншея қазгичлари, бульдозерлар, қирқувчи машиналар ва бошқалар), санитар транс­порти, кўчма таъмирлаш устахоналари, лабораториялар ва ҳока­золар махсус машиналардир.
Транспорт машиналарига шахсий таркибни, қурол-яроғни, ўқ-дориларни, ҳарбий техника буюмларини ҳамда ҳар бир қисм­нинг кундалик хўжалик, маданий-маиший, тиббий ва бошқа хиз­матларини бажаришга мўлжалланган машиналар тааллуқлидир[454].
2. Шарҳланаётган моддадаги қилмишни ЖК 266-моддаси (умумжиноий қилмиш – транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) бўйича квалифика­ция қилинишидан фарқ қилувчи асосий белгилардан бири машина­нинг ҳарбий қисм ва Қуролли Кучлар муассасалари, бошқа қўшинлар ҳамда ҳарбий тузилмаларга тегишлилиги ҳисоб­ланади.
3. Объектив томондан жиноят баданга ўртача оғирликда ёки оғир шикаст етказишни келтириб чиқарган жанговар, махсус транспорт машиналарини бошқариш ёхуд улардан фойдаланиш қоидаларини бузишдан иборат.
Жанговар, махсус ёки транспорт машиналаридан вазифасига кўра фойдаланиш Ички хизмат устави, Йўл ҳаракати қоидалари ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартибга риоя қи­лишни назарда тутади.
Бошқариш деганда, ҳаракатланаётган машинани бевосита бошқариш жараёни тушунилади. Бошқаришнинг бошланиши – машина (ғилдираклар, гусеницалар)нинг юриш қисмлари ҳарака­тининг бошланиши, тамом бўлиши – ҳаракатнинг тугаш вақти. Ҳаракат бошланганидан тамом бўлгунча ҳайдовчи белгиланган бошқариш қоидаларига риоя қилиши зарур.
Бошқариш қоидаларини бузиш деб, ҳаракатланаётган транс­порт воситасини бошқаришнинг қоидаларини бузиш: ҳара­кат тезли­гини ошириш, сигнализация қоидаларини бузиш ва ҳо­казолар ҳи­собланади.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   262   263   264   265   266   267   268   269   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling