Ишониб топширилган деб, белгиланган тартибда ҳарбий хизматчига фойдаланиш учун топширилган ҳарбий мулк ҳисобланади.
Хизматда фойдаланиш учун топширилган қурол, ўқ-дорилар, ҳаракат қилиш воситалари, техника таъминоти буюмларини йўқотиш деб, ҳарбий сақлаш қоидалари бузилиши натижасида улар хизматчининг тасарруфидан чиқишига айтилади. Ҳарбий хизматчини мазкур буюмларни йўқотгани учун жавобгарликка тортишда сақлашнинг қандай қоидалари бузилганлигини аниқлаш лозим – бу мазкур жиноят таркибининг зарурий белгиси ҳисобланади.
Сақлаш қоидаларини бузиш ва мазкур предметларни йўқотиш ўртасидаги сабабий боғланиш ҳам зарурий белгилардан бири ҳисобланади.
Йўқотиш ҳарбий хизматчининг хоҳиш-истагига қарши бўлиши – буюм йўқолиши, эсдан чиқарилиши, ўғирланиши мумкин.
Йўқотиш кўрсатилган буюмлар ҳарбий хизматчининг эгалигидан чиққан вақтдан бошлаб тугалланган жиноят ҳисобланади.
Ишдан чиқариш деб, буюмларни бутунлай ёки қисман яроқсиз ҳолга келтиришга айтилади.
Жиноят кўрсатилган буюмларнинг бутунлай ёки яроқсиз ҳолга келтирилган вақтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
6. Субъектив томондан йўқотиш ёки ишдан чиқариш эҳтиётсизликдан содир этилади.
7. ЖК 295-моддаси 2-қисми бўйича жиноят субъекти қурол, ўқ-дори, ҳаракат қилиш воситалари, техника таъминоти буюмлари хизматда фойдаланиш учун ишониб топширилган ҳарбий хизматчи ҳисобланади.
8. Шарҳаланаётган модданинг 3-қисмида ҳарбий мулкни беҳуда сарфлаш, йўқотиш, шунингдек, хизматда фойдаланиш учун ишониб топширилган қурол, ўқ-дори, ҳаракат қилиш воситалари, техника таъминоти буюмларини сақлаш қоидаларини бузиш натижасида уларни йўқотиш ёки ишдан чиқариш жанговар вазиятда содир этилгани учун жавобгарлик белгиланган.
296 - м о д д а. Ҳарбий мулкни нобуд қилиш ёки унга
шикаст етказиш
Қурол, ўқ-дори, ҳаракат қилиш воситалари, ҳарбий техника ёки бошқа ҳарбий мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга шикаст етказиш -
икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки олти ойгача қамоқ ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш оғир оқибатларга сабаб бўлса, -
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш жанговар вазиятда содир этилган бўлса, -
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.
1. Жиноят объекти Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ҳарбий мулкни сақлашнинг белгиланган тартиби ҳисобланади.
Жиноят предмети турли ҳарбий мулк бўлиши мумкин. Бу қурол, ўқ-дори, ҳаракат воситаси, ҳарбий техника ва бошқа ҳарбий мулк бўлиши мумкин.
2. Объектив томондан жиноят қурол, ўқ-дорилар, ҳаракат воситалари, ҳарбий техника ёки бошқа ҳарбий мулкни нобуд қилиш ёки унга шикаст етказишдан иборат.
Кўрсатилган мулкни нобуд қилиш деганда, унинг фойдаланишга тўлиқ яроқсиз ҳолатга келтирилиши тушунилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |