Беҳуда сарфлаш ҳарбий кийим ёки аслаҳа-анжом предметларини сотиш, гаровга қўйиш ёхуд фойдаланиш учун бировга беришда ифодаланади.
Беҳуда сарфлашнинг зарурий белгиси – ҳарбий кийим ёки аслаҳа-анжомларнинг ҳарбий хизматчига унинг шахсий фойдаланиши учун берилганлигига қарамай, қонунга хилоф тарзда унинг ихтиёридан чиқиб, бошқа бировнинг тасарруфига ўтишидир.
Беҳуда сарфлашда ҳарбий мулк ҳамиша давлат мулки бўлиб қолаверади, шу боис ҳар қандай ҳолатда ҳам қонунга хилоф эгалик қилганлардан тортиб олинади. Агар бировга берилган анжомларни қайтаришнинг имкони бўлмаса, айбдордан уларнинг қиймати тўла ундириб олинади.
Ҳарбий аслаҳа-анжомларни сотиш уни бошқа бировга моддий рағбатлантириш эвазига бериш ёки бошқа предметларга алмаштиришда ифодаланади.
Ҳарбий аслаҳа-анжомни сотиш ҳарбий аслаҳа-анжом ихтиёрдан чиқарилган вақтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
Ҳарбий аслаҳа анжомларни фойдаланиш учун бировга бериш ҳадя этиш, вақтинча бериб туришда ифодаланади. Бунда бериш муддати (доимий ёки вақтинча) аҳамият касб этмайди. Бу шаклдаги жиноят ҳарбий мулкни берган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
Ҳарбий аслаҳа-анжом гарови – бу пул ёки бошқа моддий маблағлар қарзини таъминлаш учун вақтинча сақлаш учун топширишдир. Ҳарбий мулкни беҳуда сарфлашнинг мазкур воситаси гаров расмийлаштирган вақтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
3. Субъектив томондан ҳарбий мулкни беҳуда сарфлаш қасддан содир этилади. Мотив ва мақсад жиноятни квалификация қилиш учун аҳамиятга эга эмас.
“Беҳуда сарфлаш айбнинг тўғри қасд шаклида содир этилади. Айбдор ўзига шахсий фойдаланиш учун берилган буюмни сотаётгани, бировга фойдаланиш ёки гаровга бераётганини англайди ва буни хоҳлайди.
Кийим-кечак ёки анжомларни йўқотиш ёки уларни ишдан чиқариш, шунингдек, айбнинг эҳтиётсизлик шаклида – жиноий ўз-ўзига ишониш ёки жиноий бепарволик билан содир этилади”[446].
4. Жиноят субъекти муддатли хизматнинг ҳарбий хизматчилари ҳисобланади.
5. Шарҳланаётган модда 2-қисмининг объектив томони хизматда фойдаланиш учун ишониб топширилган қурол, ўқ-дори, ҳаракат қилиш воситалари, техника таъминоти буюмларини сақлаш қоидаларини бузиш натижасида йўқотиш ёки ишдан чиқаришда ифодаланади.
ЖК 295-моддаси 2-қисмининг предмети хизматда фойдаланиш учун ишониб топширилган қурол, ўқ-дори, ҳаракат қилиш воситалари, техника таъминоти буюмлари ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |