Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Чегарадан қонунга хилоф равишда ўтиш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
Чегарадан қонунга хилоф равишда ўтиш – бу Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасидан ваколатли ҳокимият органлари рухсатисиз турли йўналишда ўтишдир.
Бошқа оғир оқибатлар деганда, республика ҳудудига қуролланган босқинчиларнинг бостириб кириши, одамларнинг ҳалок бўлиши ва бошқалар тушунилади. ХХIII боб. ҲАРБИЙ МУЛКНИ САҚЛАШ ЁКИ УНДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИГА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР 295 - м о д д а. Ҳарбий мулкни беҳуда сарфлаш, йўқотиш ёки ишдан чиқариш Ҳарбий мулкни беҳуда сарфлаш, яъни муддатли хизмат ҳарбий хизматчисининг шахсан ўзи фойдаланиши учун берилган ҳарбий аслаҳа-анжомларни сотиши, фойдаланиш учун бировга бериши ёки гаровга қўйиши - олти ойгача қамоқ ёки бир йилгача интизомий қисмга юбориш билан жазоланади. Хизматда фойдаланиш учун ишониб топширилган қурол, ўқ-дори, ҳаракат қилиш воситалари, техника таъминоти буюмларини сақлаш қоидаларини бузиш натижасида уларни йўқотиш ёки ишдан чиқариш, - икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки бир йилгача интизомий қисмга юбориш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган қилмишлар жанговар вазиятда содир этилган бўлса, - уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 1. Ҳарбий уставлар, фармойишлар, кўрсатмалар, буйруқларда қайд этилган ҳарбий мулкдан фойдаланиш ва сақлаш тартиби ҳарбий мулкни беҳуда сарфлаш, йўқотиш ёки ишдан чиқаришнинг объекти ҳисобланади. Ушбу тартибга риоя қилиш қурол-яроғлар, жанговар ва бошқа техника, аслаҳа-анжомлар ва бошқа мулкдан тўғри фойдаланиш ҳамда асраб-авайлашни таъминлайди. Ҳарбий мулк ҳарбий хизматчиларга шахсий ёки хизматда фойдаланиш учун берилади. Шахсий фойдаланишга фақат ҳарбий кийим ва аслаҳа-анжомлар, хизматда фойдаланишга қурол, ўқ-дорилар, ҳаракатланиш воситаси ва ҳоказолар берилади. Шарҳланаётган жиноятнинг предмети шахсий фойдаланиш учун берилган ҳарбий аслаҳа-анжомлар ҳисобланади. 2. Объектив томондан мазкур модданинг биринчи қисмида назарда тутилган жиноят: t шахсий фойдаланиш учун берилган аслаҳа-анжомни сотиш; t фойдаланиш учун бировга бериш; t гаровга қўйишда ифодаланади. ЖК 295-моддаси 1-қисми шахсан ўзи фойдаланиши учун берилган ҳарбий аслаҳа-анжомларни беҳуда сарф қилганлик учун жавобгарлик белгилайди. Офицерлар таркибидан бўлган шахслар, прапоршчиклар, мичманлар ва ҳарбий хизматчилар, ҳарбий хизматни контракт бўйича ўтаётган шахсларга ҳарбий кийим, аслаҳа-анжомлар шахсий мулк қилиб берилади. Бу эса бундай предметларни кимгадир берганлик, йўқотганлик, ишдан чиқарганлик учун жавобгарликни истисно қилади. Муддатли хизмат ҳарбий хизматчилари, шунингдек, офицерлар таркибидан бўлган шахслар, прапоршчиклар, мичман ва ҳарбий хизматчиларга ҳарбий қисм мулки бўлган инвентар буюмлар берилиши мумкин. Уларни бировнинг ихтиёрига ўтказиш беҳуда сарфлаш деб квалификация қилинмайди, балки ўзганинг мулкини талон-торож қилиш таркибини ҳосил қилади. ЖК 295-моддасидан фарқли равишда, 296-моддасида шахсий ёки хизматда фойдаланиш учун белгиланган предметларнигина эмас, ҳарбий мулкнинг барча турини сақлаш тартиби кўзда тутилган. Қурол, ўқ-дори, ҳаракат қилиш воситалари ва бошқа ҳарбий мулк давлат мулки ҳисобланади. Шунинг учун уларни қасддан нобуд қилиш ёки шикаст етказиш айбдорнинг давлат мулкига дахл қилиши ҳисобланади. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling